Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси
XIII Бўлим. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи
Download 1.89 Mb.
|
Soliq Kodeks
- Bu sahifa navigatsiya:
- 296-модда. Солиқ солиш объекти. Солиқ солинадиган база
- 297-модда. Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган
- 298-модда. Имтиёзлар
- 299-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
- тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
XIII Бўлим.Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи295-модда. Солиқ тўловчиларТадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилардир. Қуйидагилар ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўловчилар бўлмайди: нотижорат ташкилотлар, бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олинган фойдаси мустасно; ушбу Кодекснинг XX бўлимида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодексга мувофиқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар. 296-модда. Солиқ солиш объекти. Солиқ солинадиган базаЮридик шахслардан олинадиган фойда солиғи чегирилганидан кейин юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойда солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базадир, бундан ушбу Кодекснинг 297-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Бунда олинган дивидендлар солиқ солинадиган базадан чегириб ташланади. 297-модда. Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлгансолиқ тўловчилар томонидан солиқ солинадиган базанианиқлашнинг ўзига хос хусусиятлариБалансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган солиқ тўловчилар солиқ солинадиган базани фойда солиғи тўланганидан кейин юридик шахс ихтиёрида қоладиган фойдани ва ижтимоий инфратузилма объектларини таъминлаш учун ҳақиқатда сарфланган харажатларнинг мазкур харажатлар суммасидан ҳисоблаб чиқилган фойда солиғи суммасига камайтирилган суммасини қўшиш орқали аниқлайди. Ушбу моддани қўллаш мақсадида ижтимоий инфратузилма объектларига соғлиқни сақлаш объектлари, халқ таълими объектлари ва болалар дам олиш оромгоҳлари киради. 298-модда. ИмтиёзларОбодонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган юридик шахслар озод қилинади, бундан савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар мустасно. Ушбу имтиёзни олиш ҳуқуқини белгилаётганда ходимларнинг умумий сонига штатда бўлган ходимлар киритилади. 299-модда. Солиқ даври. Ҳисобот давриКалендарь йил солиқ давридир. Йил чораги ҳисобот давридир. 300-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларинитақдим этиш ва солиқни тўлаш тартибиОбодонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи солиқ солинадиган базадан ҳамда белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган солиқ тўловчилар бюджетга тўланадиган солиқ суммасини қуйидаги тартибда аниқлайди: агар ижтимоий инфратузилма объектларини таъминлаш учун харажатлар суммаси ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, солиқ тўланмайди; агар ижтимоий инфратузилма объектларини таъминлаш учун харажатлар суммаси ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан кам бўлса, бюджетга тўланадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан ҳақиқатда сарфланган харажатлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади. Солиқ тўловчилар, бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилганлар мустасно, ҳисобот даври мобайнида ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўлайди. Жорий тўловлар тахмин қилинаётган соф фойда суммасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ҳисобот даврининг биринчи ойи 10-кунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари тўғрисидаги маълумотномада кўрсатилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг белгиланган ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Жорий тўловлар ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг йил чорагидаги суммасининг учдан бир қисми миқдорида ҳар ойнинг 15-кунидан кечиктирмай тўланади. Қуйидагилар жорий тўловларни тўламайди: ҳисобот даврида cолиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар; илгариги ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаш харажатлари суммаси солиқ солинадиган база суммасига тенг ёки ундан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар; ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчилар томонидан ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса, йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлаш мазкур солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling