XIV Бўлим. воситаларига бензин, дизель ёНилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ
301-модда. Солиқ тўловчилар
Жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газни чакана реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилардир.
302-модда. Солиқ солиш объекти. Солиқ солинадиган база
Жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газни чакана реализация қилиш солиқ солиш объектидир.
Жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газнинг натура ҳолидаги реализация қилинган ҳажми солиқ солинадиган базадир.
303-модда. Солиқ даври
Солиқ даври қуйидагилардир:
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – йил чораги;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – бир ой.
304-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқ тўлаш тартиби
Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммаси чакана нархга қўшимча равишда белгиланади, сотиб олувчига бериладиган чекда алоҳида қаторда кўрсатилади ҳамда жисмоний шахслардан реализация қилинаётган бензин, дизель ёнилғиси ва газ учун маблағларни олиш билан бир вақтда ундирилади.
Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг жорий ўн кунлик тўловлар ҳисобга олинган ҳолдаги ҳисоб-китоби ёнилғи қуйиш шохобчаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига:
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда тақдим этилади.
Жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларига бензин, дизель ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлаш жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ чакана реализация қилинган ойнинг ўн кунлиги тугаганидан кейинги учинчи кунидан кечиктирмай, ёнилғи қуйиш шохобчаси жойлашган ерда ҳар ўн кунда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |