Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 0.87 Mb.
bet27/76
Sana09.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1345546
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   76
Bog'liq
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20

МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Классик дихотомия концепциясидаикки параллел бозор, реал ва пул бозори алоҳида-алоҳида амал қилади, улар ўртасидаги мувозанат автоматик барқарорлаштиргичлар орқали таъминлаб туради деб ҳисобланади.
Ҳақиқий инвестициялар режалаштирилган ва режалаштирилмаган инвестициялар миқдорини ўз ичига олади. Режалаштирилмаган инвестицияларга товар – моддий захираларига (ТМЗ) инвестициялардаги кутилмаган ўзгаришлар киради. Ушбу режалаштирилмаган инвестициялар тенглаштирувчи механизм сифатида жамғарма ва инвестициялар миқдорининг ўзаро бир-бирига мос келишига олиб келади ва макроиқтисодий мувозанатни таъминлайди
Режалаштирилган харажатларга уй хужаликлари, фирмалар, давлат ва ташки дунёнинг маҳсулот ва ҳизматларни сотиб олишга мулжаллаган харажатлари
Автоном харажатлар – бу миллий даромад даражасига боғлиқ бўлмаган харажатлар. Буларга автоном истеъмол ва автоном инвестициялар киради.
Кейнс хочи” бу чизма бўлиб, унда хақиқий режалаштирилган харажатлар чизиғи ва режалаштирилган харажатлар бир-бирига тенг бўлган (У=Е) чизиғини қайсидир нуқтада кесиб ўтилишидир. У=Е чизиқда хақиқий инвестициялар ва жамғармалар тенглиги сақланади. Кесишма нуқтада эса даромадлар режалаштирилган харажатларга тенг бўлади. Шунингдек, бу ерда режалаштирилган хамда хақиқий инвестицияларнинг ўзаро тенглигига эришилади. Яъни, макроиқтисодий мувозанат таъминланади.
Мулътипликатор - ялпи даромадлар автоном харажатларнинг дастлабки ўсиши (камайиши)дан неча марта ортиқ ўсганлигини (камайганлиги) кўрсатади.



Масалаларни ишлаш бўйича намуналар


1-масала
Истеъмол харажатлари 350 ш.б.ни, режалаштирилган инвестициялар 100 ш.б.ни, давлат харажатлари 150 ш.б.ни ташкил этади. Инвестициялар 10 ш.б.ка кўпайди. Даромаднинг янги мувозанатли даражаси 640ни ташкил қилди. Истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойилликни топинг.

Ечиш:


Дастлаб даромадларнинг бошланғич миқдорини
топамиз Y= С + G + I + Xn=350+100+150=600 ш.б.
Автоном харажатлар мультипликаторини аниқлаймиз
m= Y / E ( I) =(640-600) / 10 =4
m=1/(1- MPC) , бундан
MPC = 1-1/МРС =1-1/4 =0,75



Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling