Иқтисодиѐт қуйидаги маълумотлар билан ифодаланган: истеъмол харажатлари С=-100+0.8Yd; Инвестициялар I=200; давлат харажатлари G=800; Солиқ ставкаси t=0.2. Агар ҳукумат солиқ ставкаларини ошириш ва давлат харажатларини камайтириш орқали давлат бюджетини баланслаштириш тўғрисида қарор қабул қилса, унда:
а) ЯИМ 2500 дан ошиб кетади;
б) ЯИМ 2500дан кам бўлади;
в) ЯИМ 2500га тенг бўлади;
г)ЯИМ инамикасини прогноз қилиш учун макълумотлар етарли эмас.
Ресурслар тўлиқ банд бўлган иқтисодиѐтда ҳукумат давлат харажатларини 15 млрд. сўмга оширишга қарор қилди. Даромадларнинг мувозанатли даражаси 500 млрд. сўм, истеъмолга чегаравий мойиллик 0,75, давлат бюджетига соф солиқ тушумлари автоном, яъни даромадлар даражасига боғлиқ эмас. Ортиқча ялпи таклифни юзага келтирмаслик ва баҳолар даражасининг барқарорлигини сақлаб туриш учун бюджетга солиқ тушумларини қанчага кўпайтириш лозим?
а) 25 млрд сўмга; б) 20 млрд. сўмга; в) 30 млрд. сўмга; г) 35 млрд. сўмга.
Агар иқтисодиѐт мувозанат ҳолатида турган бўлса, таъкидлаш мумкинки:
а) истеъмол харажатлари инвестицияларга тенг бўлиши лозим; б) давлат бюджети баланслашган;
в) истеъмол харажатларини ҳар қандай ошириш инфляцион узилишга олиб келади; г) барча келтирилган жавоблар нотўғри.
Қуйида келтирилган фикрларнинг қайси бири нотўғри?
а) давлат қарзининг тўлаш харажатларининг ортиши солиқ ставкаларини пасайтириш имкониятини камайтиради;
б) солиқ ставкаларининг пасайтирилиши инфляция суръати кўтарилиши эҳтимолини тўлиқ бартараф қилади;
в) солиқ ислоҳотлари солиқ ставкаларини пасайтириш, солиқ базасини кенгайтириш, ва турли категориядаги солиқ тўловчилар орасида солиқ юкини тенг тақсимлаш мақсадларини кўзда тутади;
г)солиқ ставкаларини пасайтириш бюджетнинг солиқ тушуми кўринишидаги даромадлари паайишига олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |