Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Назорат ва мухокама учун саволлар


Download 0.87 Mb.
bet42/76
Sana09.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1345546
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   76
Bog'liq
Макроиқтисодиёт фанидан амалий машғулотлар учун услий қўлланма 20

Назорат ва мухокама учун саволлар


1. Марказий банк ва тижорат банклари функцияларини тушунтириб беринг.
2. Пул-кредит сиёсатининг асосий мақсади ва вазифалари нималардан иборат?
3. Очиқ бозордаги операцияларнинг пул таклифига таъсири механизмини тушунтириб беринг.
4. Қайта молиялаш ставкасининг ўзгартирилиши пул таклифига қандай таъсир этади?
5. Мажбурий заҳиралаш нормаси қайси мақсадларда қўлланилади ва унинг пасайтирилиши оқибатлари қандай?
6. Пул-кредит сиёсатининг этказиш механизмини тушунтириб беринг.
7. Юмшоқ ва қаттиқ пул кредит циёсати тушунчаларига изоҳ беринг.
8. Фискал ва пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштиришнинг муҳимлиги нималар билан изоҳланади?


МАВЗУГА ДОИР ТАЯНЧ ИБОРАЛАР
Пулнинг уч асосий функцияси: тўлов воситаси (алмашинув воситаси); қиймат ўлчови воситаси,. жамғариш ( бойлик тўплаш) воситаси.
Банк (италянча banco — тангалар қўядиган ва алиштириладиган сарроф курсиси, скамейка, стол) — махсус рухсатнома (лицензия) асосида фаолият юритувчи тижорат молия муассасаси бўлиб, улар учун нақд пул операцияларини амалга оширишнинг ўзига хос имкониятлари ҳам, чекловлари ҳам қонун билан белгиланган.
Марказий банк пул-кредит сиёсати ва тўлов тизимининг ишлаши, шунингдек, айрим ҳолларда миллий иқтисодиёт ёки мамлакатлар гуруҳида молия секторини тартибга солиш ва назорат қилиш учун масъул бўлган ташкилотдир. Марказий банк пул-кредит бошқаруви шаклидир.
Пул-кредит сиёсати деганда, тўлиқ бандлик шароитида ялпи миллий маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфлясиянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади.
Мажбурий заҳиралар – бу, кредит мақсадлари учун ишлатилмайдиган банк омонатларининг бир қисмидир.
Заҳира нормаси икки асосий функцияни бажаради: банк ликвидлигини жорий тартибга солиш учун шароит яратади ва кредит эмиссиясини чеклайди.
Ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаш ставкаси деб Марказий банк томонидан тижорат банкларига бериладиган ссуданинг фоиз ставкаси тушунилади. Бу ссудаларни тижорат банклари айрим кўзда тутилмаган зарурат туғилганда ва молиявий аҳволи мустаҳкам бўлган ҳоллардагина оладилар.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   76




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling