Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Тошкент Молия институти
Андижон факультети
“Тасдиқлайман”
Тошкент Молия институти Андижон
факультети декани: Э.Мўйдинов
“______”_____________2023 йил
“Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанидан семинар машғулотларга доир услубий
ҚЎЛЛАНМА
Тузувчилар: Т.Абдуллаев
З.Суяров
Билим соҳалари: 300000 – Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот
400000 – Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ
600000 – Ахборот коммуникация технологиялари
Таълим соҳалари: 310000 – Ижтимоий ва хулқ-атворга мансуб фанлар
410000 – Бизнес ва бошқарув
Таълим йўналишлари: 60410200 – Солиқлар ва солиққа тортиш (фаолият турлари бўйича)
60410400 – Молия ва молиявий технологиялар
60410500 – Банк иши ва аудити
60410100 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудити
(тармоқлар бўйича)
60610200 – АТ ва Т (молия банк тизимида)
Андижон – 2022
Тузувчилар:
- Т.Абдуллаев – ТМИ, Андижон факультети, “Ижтимоий- гуманитар ва мутахассислик фанлари” кафедраси доценти в.б., ф.ф.н.
- З.Суяров - ТМИ, Андижон факультети, “Ижтимоий-гуманитар ва мутахассислик фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси
Тақризчилар:
М.Алихожиев – АДУ Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири, т.ф.н., доцент
Р.Юсупов – Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, Гуманитар фанлар кафедраси доценти, т.ф.н.
Ушбу услубий қўлланма ТМИ, Андижон факультети “Ижтимоий-гуманитар ва мутахасислик фанлари” кафедрасининг 2022 йил “_____”_____________ даги “______”-сонли баённомаси билан маъқулланиб, чоп этишга тавсия этилди.
Кафедра мудири: Д.Рустамова
Кириш
Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритган даврдан бошлаб ўтган йилларда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий соҳаларда амалга оширилган ислоҳатлар Янги Ўзбекистон шароитида янада жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи республикада ХХ асрнинг 80-йиллари охиридан, яъни мустақилликка эришиш остонасидан бошлаб босиб ўтган тарихий йўлнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб беради. Олий таълим тизимида мазкур фанни ўқитиш эса бўлажак мутахасисларга “Янги Ўзбекистон – Учинчи ренессанс сари” шиори илгари сурилаётган даврнинг муҳим ва долзарб жараён эканлигини чуқур англаб етиб, унда илгари сурилган вазифаларни амалга оширишларида яқиндан ёрдам беради.
Шу билан бирга Президент Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлисга ва Ўзбекистон ҳалқига мурожаатномасида 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилганлиги педагоглар ва талабаларга катта масъулият юклайди. Буни чуқур англаган ҳолда таълим бериш, билим олиш юксак фуқаролик бурчимиз ҳисобланади.
Ушбу услубий қўлланмада Янги Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши арафасидаги мураккаб вазият, ҳалқ хўжалигининг барча соҳаларидаги инқирозли ҳолат, одамларнинг оғир ижтимоий аҳволи, мустақилликнинг эълон қилиниши ҳам осон кечмаганлиги, мустақилликка эришгач амалга оширилган кенг қамровли ислоҳатларнинг моҳияти ва аҳамиятини семинар машғулотларида талабалар томонидан ўзлаштиришига оид тавсиялар ўз ифодасини топган.
Услубий қўлланмадан олий таълим муассасаларининг барча таълим йўналишлари, шу жумладан кечки ва сиртқи таълим ҳамда ўрта махсус ўқув юрти талабалари, педагог-ўқитувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Семинар машғулотлари Тошкент молия институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессори, т.ф.д. Н.Обломуродов ва бошқалар томонидан тузилган фан дастурида тавсия этилган мавзуларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |