Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети


-Мавзу: Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар


Download 83.57 Kb.
bet7/15
Sana26.01.2023
Hajmi83.57 Kb.
#1127701
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
домла қўлланмаси 22222222223

6-Мавзу: Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар
Режа:
1.Кучли ижтимоий сиёсат тушунчаси
2.Мустақилликнинг дастлабки йилларида ижтимоий сиёсат йўналишида амалга оширилган ишлар
3.Президент Ш.Мирзиёвнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида ижтимоий сиёсат масалалари таҳлили
Машғулотнинг биринчи саволига жавоб беришда ижтимоий ёки социал сиёсатнинг нима эканлигига эътибор қаратиш зарур.
Бу борада Президент И.Каримовнинг “...энг муҳим масала республикадаги социал аҳволнинг, одамларнинг социал таъминоти ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг мутлақо қониқарсизлигидир”. (Қаранг И.Каримов “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”, 49-б)
Ёки Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг “Адолатли ижтимоий сиёсат” бобида – Кучли ижтимоий сиёсат: моҳият ва имкониятлар, Соғлиқни сақлаш: муаммолар ва ечимлар, Соғлом турмуш тарзи маданияти: Жисмоний тарбия ва спорт, Таълим ва тарбия: янги имкониятлар, Илм-фан – инновацион тараққиёт асоси, Аёл бахтли бўлса, жамият бахтлидир, Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкори, деб номланган йўналишларни ижтимоий сиёсат билан боғлиқ масалалар сифатида таҳлил этилади.
“Янги Ўзбекистонни ўз ҳаётидан рози, бахтли инсонлар мамлакатига, ҳар томонлама ривожланган ижтимоий маконга айлантириш ушбу йўналишдаги асосий мақсаддир”, - деб ёзади Ш.Мирзиёев.(Ўша китоб, 199 б)
Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, камбағалликни бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш, Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Янги Ўзбекистонни дунёнинг тараққий топган, ижтимоий-иқтисодий барқарор ўсаётган ва инсон капитали юқори бўлган демократик давлатлари қаторига киришини таъминлаш – барқарор ривожланиш стратегиямизнинг мазмун ва моҳиятини ташкил этади.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, талабалар ижтимоий сиёсат ҳақида ўз мулоҳазаларини баён этадилар.
Машғулотнинг иккинчи масаласини ёритишда Президент И.Каримов томонидан илгари сурилган тараққиётнинг “Ўзбек модели” хусусида фикр мулоҳазалар баён қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.
Хусусан “Ўзбек модели”нинг тўртинчи устувор йўналиши Кучли ижтимоий сиёсат, аҳолининг ночор қисмини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида малга оширилиши зарур бўлган ишларга бағишланган.
Жумладан, 1994 йил 24 августда Президент И.Каримовнинг “Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Унга кўра 1994 йил октябрдан бошлаб, давлат томонидан кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш бошланди. 1995 йилда беш юз мингдан ортиқ оилаларга 6 млрд. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 1996 йил 10 декабрда қабул қилинган “Болали оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида”ги фармонига асосан, 1997 йил 1 январдан бошлаб, болаларнинг сонига қараб энг кам иш ҳаққининг 50 фоизидан 175 фоизигача нафақалар белгиланди. 1997 йил сентябрдан бошлаб ҳар йили 1-синф ўқувчиларига бепул дарсликлар, ўқув анжомлари, кам таъминланган оилаларнинг бошлангич синф ўқувчиларига эса бепул кийимлар берила бошланди.
16 ёшга тўлмаган фарзанди бор оилаларга нафақа тўлаш учун 9.6 млрд сўм сарфланди. 2002 йилга келиб мамлакатимизнинг 2 млн. 640 минг фуқароси нафақа ва моддий ёрдам олдилар. Шу билан бирга ўқитувчилар, тарбиячилар, тиббиёт ходимларининг газ, электр-энергияси бўйича тўловлари ҳам 50 %ига тушурилди, қишлоқ худудларида эса 100% га етказилган эди.
Чунки мустақиллигимиз арафасида қишлоқ аҳолисининг атиги 5 фоизи канализация ва водопровод билан, салкам 50 фоизи ичимлик суви билан, 17 фоизи табиий газ билан таъминланган эди холос. Аҳолининг уй-жой, соғлиқни сақлаш, маданият, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, мактаблар, болалар боғчалари билан таъминлашда ҳам олдинга силжишлар йўқ эди.Транспорт, коммуникация тизими, йўлларнинг аҳволи ҳам ночор ҳолатга тушиб қолгани ҳам ҳақиқат эди. 1996 йилда ЎзДЭОавто Асака автомобил заводининг ишга туширилиши, мамлакат иқтисодиётини кўтариш билан бирга, бандлик, ишсизлик каби муаммоларга ҳам ечим бўлди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ижтимоий сиёсатда муайян ишлар амалга оширилганига гувох бўламиз.
Машғулотнинг учинчи саволига жавоб беришда Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобини қунт билан ўқиб чиқиш зарур.
Хусусан китобнинг “Адолатли ижтимоий сиёсат” деб номланган бобида бевосита Янги Ўзбекистонда, “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” борилаётган даврда ижтимоий сиёсат борасидаги мақсад ва вазифалар белгилаб берилган.
Жумладан, Ш.Мирзиёев шундай ёзади: “Янги Ўзбекистонни ўз ҳаётидан рози, бахтли инсонлар мамлакатига, ҳар томондама ривожланган ижтимоий маконга айлантириш ушбу йўналишдаги ислоҳатларимизнинг асосий мақсади, ... аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишсизликни камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарур чораларни кўриш каби муҳим вазифа турибди”. (Ўша китоб, 199-200 б)
Шу билан бирга китобда: Соғлиқни сақлаш: муаммолар ва ечимлар, Соғлом турмуш тарзи маданияти; Жисмоний тарбия ва спорт, Таълим ва тарбия: янги имкониятлар, Илм-фан – инновацион тараққиёт асоси, Аёл бахтли бўлса, жамият бахтлидир, Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкори каби йўналишлар таҳлил қилинган.
Талабалар ҳар бир йўналишни чуқур ўрганиб, бу борада олиб борилаётган ишларнинг амалий натижасини янги қўшимча манбаалардан фойдаланган ҳолда таҳлил қиладилар.
Машғулотни гурухларда ишлаш, “Ақлий хужум”, қиёсий таҳлил, анализ, синтез каби усуллардан фойдаланиб олиб бориш яхши самара беради, деб ҳисоблаймиз.


Download 83.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling