Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети


-Мавзу: Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли


Download 83.57 Kb.
bet4/15
Sana26.01.2023
Hajmi83.57 Kb.
#1127701
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
домла қўлланмаси 22222222223

3-Мавзу: Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиёт йўли
Режа:
1.Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос истиқлол йўли
2.Мустақилликка эришиш арафасида ва унинг дастлабки йилларидаги иқтисодий, ижтимоий муаммолар.
3.Тараққиётнинг “Ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари
Семинар машғулотининг биринчи масаласи “Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўзига мос истиқлол йўли” деб номланган бўлиб, уни ўрганишда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.Каримовнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” деб номланган китоби асосий манба бўлади. 1992 йилда ёзилган ушбу китобда:
биринчидан, Ўзбекистоннинг ўз йўли ривожланган мамлакатлар тажрибасидан кўр-кўрона фойдаланмаган ҳолда миллий менталитетимиз, географик мухитимизни эътиборга олган ҳолда бозор иқтисодиётига ўтиш;
иккинчидан, сохта инқилобларсиз, “фалаж терапияси”дан воз кечиш;
учинчидан, ислом дини, унинг жамият маънавий ҳаётидаги ўрни;
тўртинчидан, мустақилликка эришиш арафасидаги ва мустақилликнинг дастлабки йилларидаги иқтисодий ҳолатимиз, шарт-шароитлар, табиий бойликларимиздан фойдалана олиш имкониятлари;
бешинчидан, Республикадаги демографик вазият, аҳоли ва меҳнат ресурсларининг ўсиб бориши, бандлик, ёшлар ва хотин-қизлар масаласи;
олтинчидан, одамларнинг онгу тафаккури, руҳиятини ўзгартириш, мустақилликка бўлган ишончини ошириш, айрим инсонларда кузатилган ва собиқ Иттифоқдан мерос бўлиб ўтган боқимандалик кайфиятидан уларни ҳалос этиш каби масалаларни ўз ичига олганлиги таҳлил этилади.
Семинар машғулотнинг иккинчи саволи “Мустақилликка эришиш арафасида ва унинг дастлабки йилларидаги иқтисодий, ижтимоий муаммолар”ни ўрганишга қаратилган.Уни ёритишда эса, Президент И.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китобидан ўрин олган “Биз бундан буён эскича яшолмаймиз ва бундай яшашга замоннинг ўзи йўл қўймайди”, “Жамиятни янгилаш учун курашаётган барча соғлом кучларни бирлаштириш зарур”, “Ўтмишдан сабоқ чиқариб, келажакка ишонч билан”, “Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллиги хусусида” деб номланган маъруза ва нутқларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Масалан, 1990 йил 16 июнда бўлиб ўтган республиканинг иқтисодий мустақиллиги ва бозор муносабатларига ўтиш масалаларига бағишланган йиғилишида: “Биз учун асосий йўналиш барча вазифаларни ҳал қилиш калити – Ўзбекистоннинг реал сиёсий суверенитети ва иқтисодий мустақиллигини таъминлашдир”, деган эди.
“Тараққиётнинг “Ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган учинчи саволни ёритишда И.Каримовнинг “Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзига хос йўли” (1993), “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлида” деб номланган китобларига мурожаат қиламиз.
Тараққиётнинг “Ўзбек модели” қуйидаги бешта тамойилни ўз ичига олади:
1.Иқтисодиётни сиёсатдан устуворлиги ва уни ҳар қандай мафкурадан холи эканлиги.
2.Давлатнинг бош ислоҳотчилиги, яъни эски тузумдан янги тузумга ўтиш даврида бошқарувни, ижтимоий, иқтисодий соҳаларда ислоҳатларнинг ташаббускори бўлиши
3.Қонун устуворлиги, яъни барча соҳаларда барча фуқаролар, мансаабдор шахслар қонунларга қатъий амал қилишлари.
4.Кучли ижтимоий сиёсат. Аҳолини ижтимоий ночор қисмини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида давлатнинг масъулияти
5.Бозор иқтисодиёти муносабатларига босқичма-босқич, аста-секинлик билан эволюцион йўл билан ўтиш.
Талабалар мазкур тамойилларни ўрганиб, Янги Ўзбекистон шароитида амал қилиш хусусиятларини ҳам билиб олишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси, Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида илгари сурилган мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий, глобал масалаларни ҳал этишга қаратилган йўналишларни ўз ичига олган қуйидаги еттита устувор йўналишни ҳам билишлари керак бўлади:
1.Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали ҳалқпарвар давлат барпо этиш
2.Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш
3.Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш
4.Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш
5.Маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш
6.Миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш
7.Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салохиятини кучайтириш, очиқ прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш
Мазкур устувор йўналишларни тараққиётнинг “Ўзбек модели”ни бешта тамойили билан қиёсий таққослаб, муайян хулосаларга келиш ҳам мавзуни ўзлаштиришда яхши самара беради деб ҳисоблаймиз.


Download 83.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling