Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети


-Мавзу: Иқтисодий ислоҳатлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши, Ўзбекистонда бозор муносабатларининнг ривожланиши


Download 83.57 Kb.
bet6/15
Sana26.01.2023
Hajmi83.57 Kb.
#1127701
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
домла қўлланмаси 22222222223

5-Мавзу: Иқтисодий ислоҳатлар, хусусий мулкчиликнинг шаклланиши, Ўзбекистонда бозор муносабатларининнг ривожланиши.
Режа:
1.Бозор иқтисодиётига ўтишнинг назарий, ҳуқуқий асослари
2.Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари.
3.Саноат ишлаб чиқариш ва аграр соҳадаги ислоҳатлар ҳамда уларнинг хусусиятлари
Машғулотнинг биринчи саволига жавоб беришда 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг учинчи бўлим XII боби 53-55 моддаларида бозор иқтисодиётига ўтишнинг ҳуқуқий асослари баён қилинганига эътибор қаратиш лозим. Жумладан, 53-моддада “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади... Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир”, деб баён қилинган.
Республиканинг биринчи Президенти И.Каримовнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” (1993 йил), “Ўзбекистон иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш йўлида” (1995 йил) асарларида бозор иқтисодиётига ўтишнинг ҳам назарий, ҳам амалий йўллари асослаб берилганлиги таҳлил қилинади.
“Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари”га бағишланган иккинчи саволни ёритишда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ бўлади:
1.1992-1993 йилларда 28.8 минг юридик шахс 53.9 мингта хусусий объект эгаси бўлганлиги;
2.Хусусийлаштириш дастурига асосан аввалига умумий уй-жой фонди, савдо, маҳаллий саноат, хизмат кўрсатиш объектлари, қишлоқ хўжалиги махсулотларини тайёрлаш йўналишлари қамраб олинганлиги, бу ўз навбатида “кичик хусусийлаштириш” деб ном олганлиги ва у 1994 йилда якунланганлиги;
3.1992-1994 йилларда 54 мингга яқин корхона ва объектлар давлат тасарруфидан чиқарилиб, 18.4 мингтаси хусусий мулкка айлантирилганлиги;
4.Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга доир йигирмадан ортиқ давлат дастури қабул қилинганлиги;
5.2003 йилда хусусий корхоналар сони 120 мингдан ошганлиги кабилар.
Шу билан бирга бозор инфратузилмасини, яъни меҳнат ресурслари бозорида хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро мутаносибликни таъминловчи молия-кредит тизими, суғурта аудиторлик, юридик ва хусусий фирмалар фаолияти йўлга қўйилган эди.
2002 йилда Ўзбекистон ҳамда Ҳалқаро Валюта фонди ўртасида иқтисодий ва молиявий сиёсат масалалари бўйича меморандум имзоланган. Ўзбекистон билан Ҳалқаро Тикланиш ва Тараққиёт банки ва Осиё Тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўлга қўйилганлигининг моҳияти таҳлил қилиниб, хулосалар чиқарилади.
Машғулотнинг учинчи саволи “Саноат ишлаб чиқариш ва аграр соҳадаги ислоҳатлар, уларнинг ўзига хос хусусияталари”га бағишланган.
Мазкур масалани таҳлил қилишда Ўзбекистондаги йирик саноат корхоналари – автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машиналарини ишлаб чиқариш, тоғ-кон, нефть-газ, фармацевтика, енгил саноат тармоқлари ҳақида гапириш мумкин.
Хусусан, 1992 йилда Жанубий Корея билан ҳамкорликда автомобиль ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона очиш тўғрисидаги келишувга биноан 1993 йил февралда Ўз.ДЭУавто корхонаси қурилиши бошланиб, 1996 йил 19 июлда қуриб битказилди. 1999 йил март ойида Самарқандда Япониянинг Сузуки корхонаси заводи иш бошлаб, турли русумдаги автобуслар, юк машиналари ишлаб чиқарила бошланди.
Талабалар саноат ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқлари хусусида ўз фикрларини баён этишларига имкон бериб, ўқитувчи ва талаба ҳамкорлигида мавзу таҳлил этилиши тавсия этилади.
Қишлоқ хўжалиги ҳақида гап борганда:
-1991-2003-йилларда аграр соҳадаги ислоҳатларга доир 10 дан ортиқ қарорлар қабул қилинган.
-2003 йилда 3541 минг гектар экин майдонининг 3326 минг гектари ширкат, фермер ва дехқон хўжаликлари ихтиёрида бўлса, ундан 992 минг гектари фермерлар қўлига ўтган. Кейинги йилларда кластер тизимига ўтилди.
-Ўзбекистонда етишрилган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг 99 фоизи нодавлат сектори хиссасига тўғри келади.
-Қишлоқларда 2 миллионга яқин иш ўрни яратилди.
-2003 йилдан Тошкент Давлат Аграр университетининг Нукус филиали очилди.
Қишлоқ хўжалигида кластерларнинг жорий этилиши, енгил саноат тармоқларининг жадал ривожланиб бориши, хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши ҳам Янги Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Машғулот якунида кўрилган масалаларга қисқача хулоса қилиниб, Янги Ўзбекистонда “Учинчи ренессанс” пойдевори яратилаётган бир даврда талабаларнинг бу борадаги вазифалари тушунтирилади.


Download 83.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling