Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети
-Мавзу: Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти
Download 83.57 Kb.
|
домла қўлланмаси 22222222223
2-Мавзу: Мустақил Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти.
Режа: 1.Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнлар. 2.Миллий ўзликни англашга бўлган интилишнинг кучайиши 3.Мустақилликни эълон қилиниши ва Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши Семинар машғулотнинг биринчи саволи “Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий жараёнлар” ҳақида сўз борганда И.Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли китобида таъкидланган фикрлар, далиллар, статистик маълумотларга эътиборни қаратиш лозим. Хусусан, собиқ Иттифоқ даврида республика барча асосий иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар бўйича ўртача даражадан ҳам анча орқада бўлганлиги, жумладан, аҳоли жон бошига ялпи ижтимоий махсулот ишлаб чиқариш бўйича мамлкатда 12-ўринда, саноатдаги меҳнат унумдорлиги 40 фоиз, қишлоқ хўжалигида эса икки баробар орқада эканлиги, мактаб ва шифохоналарнинг қониқарсиз аҳволи, ишсизликнинг ортиб бораётгани, Ўзбекистон аҳолиси гўшт, сут ва сут махсулотларини, тухумни мамлакат аҳолисига нисбатан икки баробар кам истеъмол қилганлиги каби масалалар таҳлил қилиниши мақсадга мувофиқ бўлади. Семинар машғулотининг иккинчи саволи “Миллий ўзликни англашга бўлган интилишнинг кучайиши” деб номланади. Мазкур масалани ўрганишда “Ўзингни билсанг оламни биласан” деган донишмандлар фикрига таяниб, ҳалқимиз тарихида хусусан, ўрта асрларда Амир Темур салтанати даврида ҳалқни ягона давлат атрофида бирлашгани, Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятида, Захириддин Муҳаммад Бобур ижодида илгари сурилган ғоялар, кейинчалик Машраб, Ахмад Дониш, Муқимий, Фурқат, Нодирабегим, Дилшод, Анвар Отин, жадидчилардан Бехбудий, Авлоний, Мунавварқори, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носир ижодларида ҳалқ эркинлиги ва саодати йўлида уларни илм-маърифат орқали миллий ғурур ва ифтихорини, ватанпарварлик ҳиссини кучайтиришга бўлган саъй-ҳаракатлари миллий ўзлигимизни англашда бесамар кетмаганлигини талабалар билиб оладилар. Асосий манбаа сифатида эса Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” асари тавсия қилинади. “Мустақилликни эълон қилиниши ва Ўзбекистон Республикасининг ташкил топиши”га бағишланган учинчи саволни ёритишда Мустақиллик Аллоҳ инъом этган олий неъмат, умуминсоний қадрият эканлиги таҳлил қилинади. Унинг маънавий, сиёсий, ҳуқуқий асоси сифатида собиқ Ўзбекистон ССР Олий Советининг 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган сессиясида қабул қилинган Мустақиллик Декларациясининг тарихий аҳамияти тушунилади ва талабаларга тушунтирилади. Ўн икки пунктдан иборат Декларациянинг биринчи пунктида: “Ўзбекистон ССРнинг демократик давлат мутақиллиги Республиканинг ўз худудида барча таркибий қисмларида ва барча ташқи муносабатлардаги танхо ҳокимлигидир”, - деб баён қилинган. Демак, давлат мустақиллиги – бу танхо, ягона ҳокимлик бўлиб, бошқаларга қарам бўлмасдан ўз ҳаёт тарзимизни ўзимиз йўлга солишимизни англатади. Машғулотни олиб боришда мантиқий фикрлаш, Б.Б.Б. технологияларидан, қиёсий таққослаш усулларидан фойдаланиш яхши самара беради, - деб ҳисоблаймиз. Download 83.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling