Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети
-Мавзу: Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси (Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси”асари асосида)
Download 83.57 Kb.
|
домла қўлланмаси 22222222223
13-Мавзу: Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси (Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси”асари асосида)
2-машғулот Режа: 1.Адолатли ижтимоий сиёсат 2.Маънавий тараққиёт 3.Хавфсизлик ва ташқи сиёсат 4. Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар Машғулотнинг “Адолатли ижтимоий сиёсат” номли биринчи масаласини ёритишда: -Кучли ижтимоий сиёсат: моҳият ва имкониятлар -Соғлиқни сақлаш: муаммолар ва ечимлар -Соғлом турмуш тарзи маданияти: Жисмоний тарбия ва спорт -Таълим ва тарбия: янги имкониятлар -Илм-фан – инновацион тараққиёт асоси -Аёл бахтли бўлса, жамият бахтлидир -Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкори деб номланган йўналишлар таҳлил қилинади. Машғулотнинг “Маънавий тараққиёт”га бағишланган иккинчи саволига жавобларда: -Маънавий янгиланиш: имконият ва истиқболлар -Янги маънавий маконни яратиш борасидаги вазифалар -Маърифий ислоҳатлар ва баркамол инсон тарбияси -Янги Ўзбекистон ва маънавий янгиланиш -Маърифатли жамият сари -Миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги билан боғлиқ билимларга эга бўлинади. Машғулотнинг “Хаафсизлик ва ташқи сиёсат” деб номланган учинчи саволи: -Мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салохияти -Очиқ ва прагматик фаол ташқи сиёсат – устувор вазифамиз -БМТ ва ҳалқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик -Марказий-Жанубий Осиё ва Ўзбекистон тараққиёти деб номланган йўналишларни ўз ичига олади. Ушбу йўналишларни ўрганиш талабаларда ватанпарварлик, юртига, Президентга содиқлик каби туйғуларни янада оширишга хизмат қилади. Машғулотнинг тўртинчи масаласи “Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар”га бағишланган. Унда: -Давримизнинг глобал муаммолари ва Ўзбекистон тараққиёти -Иқлим ўзгаришлари, экологик бўхронлар, Орол ва она табиатни асраш зарурати -Радикализм, экстиримизм ва терроризм – барқарор тараққиёт кушандаси -Коррупциядан холи дунё – умумбашарий орзу -Камбағаллик: умуминсоний ва миллий муаммолар -Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси ҳамда самарали миграция сиёсати -Пандемия тахдиди ва унга қарши кураш тажрибамиз, деб номланган йўналишлар мавжуд Машғулотни “кластер”, “ақлий хужум”, Б.Б.Б. технологияси, “Лидер талаба” каби педогогик усуллардан фойдаланиб олиб борилса яхши самара беради. Хулоса Ўзбекистоннинг энг янги тарихи фанидан семинар машғулотларга доир мазкур услубий қўлланмада Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардан бошлаб Президент Ш.Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон стратегияси номли китоби билан якунланган мавзулар қамраб олинган. Қўлланмадаги ҳар бир мавзу режалаштирилиб, ҳар бир режа бўйича қўйилган масалаларни ўқиб ўрганиш орқали олинган билимлар асосида таҳлил қилиш лозимлиги таъкидланган.Талабаларга тушунарли бўлиши учун зарур адабиётлардан иқтибослар келтирилган, хронологик тартибда энг муҳим тарихий воқеалар, жараёнларга эътибор қаратилиб, статистик маълумотлар, факт ва рақамлар ҳам келтириб ўтилган. Ҳар бир мавзуни ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб машғулотни олиб бориш технологиялари ва усуллари тавсия қилинган. Услубий қўлланмада кўпроқ эътибор Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясига, Президент Ш.Мирзиёевнинг Янги Ўзбекистон стратегияси номли китобида илгари сурилган устувор йўналишларга, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига қаратилган. Зеро уларда Ўзбекистоннинг энг янги тарихини янги сахифалари ҳамда Янги Ўзбекистон, Учинчи ренессанс даврининг назарий, ғоявий асослари акс этган. Ҳар бир мавзунинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб машғулотни олиб бориш технологиялари, педагогик усуллари тавсия этилган. Мазкур услубий қўлланма талабаларга Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ҳақидаги билимларини янада кенгайишига ёрдам беради, - деган умиддамиз. Албатта услубий қўлланмада хато ва камчиликлар бўлиши мумкин. Бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдирган ҳар бир ўқувчига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Download 83.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling