Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети
-Мавзу: Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси
Download 83.57 Kb.
|
домла қўлланмаси 22222222223
9-Мавзу: Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикаси
Режа: 1.Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда амалга оширилган ислоҳатлар 2.Маънавий-маданий соҳадаги ислоҳатлар 3.Қорақалпоғистон Республикасида таълим тизими ва ундаги ислоҳатлар 4.Қорақалпоғистон Республикасида экологик аҳвол. Орол фожеаси. Экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги давлат сиёсати Машғулотнинг биринчи саволига жавоб беришда қуйидагиларга эътибор бериш керак. Қорақалпоғистон автоном (мухтор) вилоят сифатида 1925 йилда ташкил топган. 1932 йилда мухтор республика бўлиб, 1936 йилда Ўзбекистон таркибига кирган. Аҳолиси 2 миллион 200 минг атрофида. Қорақалпоғистонда 2019 йил ҳолатига кўра 15 та туман, 12 та шаҳар, 26 та шаҳарча мавжуд бўлган. Қорақалпоғистон Республикаси Олий Мажлисининг 1992 йил 14 декабрда XI сессиясида “Давлат байроғи”, 1993 йил 9 апрелда XII сессиясида Давлат герби ва Конституцияси, 1993 йил 4 декабрда XIV сессиясида Давлат мадхияси қабул қилинган. Парламент Олий давлат ҳокимияти – Жўқорғи кенгес – 86 та депутатдан иборат. 2020 йилда 51 майда улгуржи тизим 4 та савдо уйи, 35 та улгуржи савдо дўконлари ва омборлари, 32 та улгуржи савдо базаси бўлган. Саноат корхоналари: Нукусда Катекс тўқимачилик мажмуаси (1993 йил), “Элтекс” Эллкиқалъада (1995 йил) тўқимачилик мажмуаси фаолияти йўлга қўйилди. Хўжайлида шиша идишлар заводи (1995), Қўнгиротда “Урга” газ саноати комплекси, Нукус спирт заводи, Қўнгирот сода заводи, 2012 йилда Устюрт газ комбинати ишга туширилган. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш борасида малга оширилган ишлар: -Пахта, дон, картошка, пиллачилик, сабзавот, полизчилик, боғдорчиликда нодавлат сектори улуши кўпайиб борган. -Россия, АҚШ, Нидерландия, Жанубий Корея, Швейцария билан ташқи савдо йўлга қўйилган. -1994 йил 14 январь Нукусда Марказий Осиёнинг 5 та давлати раҳбарлари Орол масаласида “Нукус декларацияси”ни ишлаб чиқдилар. Президент Ш.Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда БМТ 72 сессиясида Орол фожеасига жаҳон ҳамжамияти эътиборини қаратди. Сессияда бугунги куннинг энг ўткир эколгик муаммоларидан бири Орол ҳалокатига яна бир бор эътиборингизни қаратмоқчиман. ... Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш ҳалқаро миқёсдаги Ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақазо этмоқда”, деган эди. Машғулотнинг иккинчи саволи “Маънавий-маданий соҳадаги ислоҳатлар”, -деб номланган. Унда амалга оширилган қуйидаги ишларга эътибор қаратиш лозим: -1994 йил Қорақалпоғистон Республикаси “Маънавият, маданият ва маърифат” маркази ташкил этилди. -1993 йил лотин алифбосига ўтилди. -“Олтин мерос”, “Амир Темур”, “Нуроний”, “Наврўз” фондлари ташкил этилди. -Нукус шахрининг 70 йиллиги -Тўрткўл шахрининг 120 йиллиги -Нукус педагогика институтининг 60 ва 70 йиллик юбилейлари ўтказилди. Қорақалпоқ ҳалқининг буюк сиймолари Ажиниёз ва Бердақларнинг 170 йиллиги, Эрназар Алакўзнинг 200 йиллиги каби юбилей тадбирлар ўтказилди. Туризмни ривожлантириш мақсадида “Олтин маршрут” Дастурига асосан Миздахкон ва Элликқалъа ёдгорликлари зиёратгохларга айлантирилди. Машғулотнинг учинчи масаласи Қорақалпоғистон Республикасида таълим тизими ва ундаги ислоҳатларга бағишланган. Қорақалпоғистон Республикасида 743 та мактаб, 6 та гимназия, 30 дан ортиқ ўрта-махсус ўқув юртлари фаолият олиб бормоқда. Мустақиллик йилларида 100 га яқин касб-ҳунар таълими учун, 20 дан ортиқ янги мактаблар қурилди. Олий таълим тизимида: -1990 йил Нукус давлат педагогика институти ташкил этилди. -1991 йил Қорақалпоқ университетининг Тиббиёт факультети асосида Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали ташкил этилди. -1995 йил университетнинг қишлоқ хўжалиги иқтисодиёт факультети асосида Тошкент давлат Аграр университетининг Нукус филиали фаолият кўрсата бошлади. 2005 йил Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали очилди. 1991 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими ташкил этилди. Шу билан бирга Қорақалпоғистонлик олимлар, хусусан Биоэкология институти олимлари Германиялик мутахассислар билан ҳамкорликда Оролбўйи муаммолари билан шуғулланмоқдалар. Машғулот сўнгида билдирилган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилади, хулосалар қилинади. Машғулотни Б.Б.Б. технологияси, гурухларда ишлаш усулларида олиб бориш тавсия этилади. Download 83.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling