Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент Молия институти Андижон факультети


-Мавзу: Ҳаракатлар стратегияси – Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичининг асоси


Download 83.57 Kb.
bet12/15
Sana26.01.2023
Hajmi83.57 Kb.
#1127701
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
домла қўлланмаси 22222222223

11-Мавзу: Ҳаракатлар стратегияси – Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичининг асоси
Режа:

  1. Ўзбекистон миллий тараққиётининг босқичлари ва ўзига хос жиҳатлари

  2. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва унинг устувор йўналишлари

  3. Ҳаракатлар стратегиясининг тарихий аҳамияти

“Ўзбекистон миллий тараққиётининг босқичлари ва ўзига хос жиҳатлари”ни ўрганиш машғулотнинг биринчи масаласи ҳисобланади.
Миллий тараққиёт босқичлари ҳақида гап борганда:
Биринчидан, 1991-200 йиллар. Бу даврда собиқ мустабид тузум ва унинг асоратларини тугатиб ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш мақсадида амалга оширилган ишлар.
Иккинчидан, 2001-2007 йиллар. Мамлакатни модернизация қилиш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, Конституцияга киритлган ўзгартиш ва қўшимчалар ва улардан кўзланган мақсад ва вазифалар
Учинчи босқич. 2008-2010 йиллар. Асосий эътибор фуқароларни ижтимиой-сиёсий фаоллигини ошириш, сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар, Қонунчилик палатаси депутатлари сони 120 тадан 150 тага ортгани.
Тўртинчи босқичда эса, 2011-2016 йилларда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.Каримовнинг 2010 йил 12 ноябрдаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳатларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепсияси”да белгилаб берилган вазифалар ва уларни амалга ошириш бўйича қилинган ишлар.
Бешинчи босқич. 2016 йилдан ҳозирги даврни ўз ичига олади. Бешинчи босқичда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва унинг еттита устувор йўналиши, Президент Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” асарининг мазмун-моҳияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилади.
Машғулотнинг иккинчи саволи “Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ва унинг устувор йўналишлари” деб номланади. Бу борада талабалар аввало, Ҳаракатлар стратегияси – Миллий тараққиётимизнинг янги босқичини белгилаб берувчи назарий асос эканлигига эътибор беришлари лозим.
Стратегия қуйидаги бешта устувор йўналишни ўз ичига олади:
1.Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш
2.Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислох қилиш
3.Иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва либераллаштириш
4.Ижтимоий соҳани ривожлантириш
5.Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ўзаро манфаатли ташқи сиёсат юритиш
Ушбу устувор йўналишлар Президент Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги 4958 Фармони асосида ҳаётга босқичма-босқич тадбиқ этилди. Хусусан, давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришда “Ҳалқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари ҳалққа хизмат қилиши керак”, “жамият бош ислоҳатчи” тамойиллари илгари сурилди. Президент қабулхонаси, Президентнинг электрон портали, Бош вазир қабулхоналари ташкил этилди. Жойларда ҳоким, прокурор, ички ишлар, солиқ идоралари штаблари ташкил этилиб, фуқароларнинг мурожаатларига эътибор кучайтирилди. Энг асосий Ҳаракат ҳалқнинг давлатдан рози бўлиб яшаши, уларнинг турмуш тарзини яхшилашга, тадбиркорликни ривожлантиришга, инвестицияларни кенгроқ жалб этишга, туризм индустриясини ривожлантириш, бандлик масалаларини ҳал этишга қаратилди.
Маҳаллаларда ташкил этилган ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, фаол аёллар гурухлари, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ташкил этилиб, кам таъминланган, эхтиёжманд оилаларга манзилли кўмак берилмоқда.
Талабалар тавсия этилган адабиётларни мустақил ўқиб, ўрганиб бу борадаги фикрларини баён этсалар мавзунинг мазмун моҳиятини янада чуқурроқ ўрганиб оладилар.
Семинар машғулотнинг учинчи масаласи “Ҳаракатлар стратегиясининг тарихий аҳамияти”га бағишланган.
Ҳаракатлар стратегияси “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари”, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” деган ғоя асосида мамлакатимизни янада тараққий эттиришга хизмат қилади.
Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек “Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилишга қаратилган тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириш – бош мақсадимиздир”. Яъни мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, танлаган йўлимиздан орқага қайтмаслик, Ҳаракатлар стратегиясининг асосий тарихий аҳамиятини белгилаб беради, бу биринчидан.
Иккинчидан, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси Ўзбекистонни ички ва ташқи сиёсатида узвийликни, ворисийликни диалектик боғлиқлигини кўрсатиб берди.
Учинчидан, очиқлик, ошкораликни қуруқ гап билан эмас, амалий Ҳаракатлар билан исботлаш зарурлигини амалда кўрсатиб бера бошлади. Масалан, коррупция ва жиноятчиликка қарши кураш, мансабдорлар масъулиятини ошириш масалалари.
Тўртинчидан, қонун ва одоб доирасидаги эркинлик рағбатлантира бошланди. Оммавий ахборот воситалари, блогерлар фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар, аҳоли мурожаатлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этилиши.
Бешинчидан, оилани мустаҳкамлаш, хотин-қизлар, ёшлар масалалари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инвестиция, ижтимоий ҳимоя, экспорт-импорт, ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса ногиронлиги бўлган шахсларга эътибор кучайтирилди ва ҳ.к.
Ўқитувчи ва талабалар ҳамкорликда Ҳаракатлар стратегиясининг тарихий аҳамиятига доир фикрларни давом эттирсалар янада яхши бўлади.
Машғулот сўнгида ўқитувчи билдирилган фикрларни умумлаштириб, мавзуга якун ясайди.
Машғулотни олиб боришда мантиқий фикрлаш, тезкор савол-жавоб, “Ақлий хужум” усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.



Download 83.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling