Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.71 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana13.05.2023
Hajmi1.71 Mb.
#1456995
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1. Кириш

 
 


КИРИШ СЎЗИ 
 
Мамлакатимизда илмий-техникавий салоҳиятни ривожлантириш ва ундан 
самарали фойдаланиш масаласига иқтисодий юксалишнинг энг муҳим омили 
сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боисдан давлатимиз томонидан 
инновацион техника ва технологияларни яратувчиларини қўллаб-қувватлаб, 
уларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириб келинмоқда. 
Ҳозирги даврда ижтимоий-иқтисодий масалаларнинг муваффақиятли ҳал 
қилиниши, янги корхоналарнинг очилиши, энергия ва ресурсларни тежовчи 
технологияларнинг амалиётга жорий этилиши, экспортга йўналтирилган, 
импорт ўрнини босувчи маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ҳамда мамлакатда 
валюта заҳираларининг жамғарилиши кўп жиҳатдан миллий инновацион 
фаолият даражасига боғлиқдир. 
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети 
мамлакатимиз иқтисодиёти учун техника йўналишлари бўйича кадрлар 
тайёрлашни амалга оширувчи етакчи олий ўқув юрти бўлиш билан бир қаторда, 
таълим, фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялаштиришда ҳам самарали фаолият 
юритаётган олий ўқув юрти ҳисобланади.
Тошкент давлат техника университетининг халқаро анжуманлар режасига 
асосан 2023 йил 20-21 апрель кунлари “Инновацион техника ва 
технологияларнинг қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат тармоғидаги муаммо ва 
истиқболлари” мавзусида III Халқаро илмий-техник анжумани бўлиб ўтди. 
Ҳозирги кунда халқаро миқиёсида олиб борилаётган илмий-тадқиқот 
ишлари асосан реал иқтисодиёт тармоқлари корхоналарининг долзарб техник, 
технологик ҳамда хомашё муаммолари ечимини ҳал этишга, саноат 
корхоналарида сарф-харажатни камайтириб, ишлатиладиган хомашёларни 
маҳаллий материалларга алмаштиришга, энергия ва ресурс тежамкорлигига 
эришиш орқали иқтисодий самарадорликни оширишга йўналтирилган.
ТошДТУда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини амалга 
оширишда профессор-ўқитувчилар билан бир қаторда университетнинг 
иқтидорли талабалари, магистрант ва катта илмий ходим-изланувчилари ҳам 
кенг жалб қилинган. Илмий лойиҳалардан олинган натижалар бўйича иқтидорли 
ёш олимлар, магистрлик ва докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя 
қилмоқдалар, ихтиро учун патент ва ЭҲМ учун дастурий маҳсулотларга 
гувоҳномалар олмоқдалар, халқаро ва республика миқёсидаги журналларда 
мақолалар ва илмий маърузалар тўпламларида тезислар чоп этмоқдалар.
Халқаро анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича ялпи ва шўъба 
мажлислари ўтказилди: машинасозлик, механика ва қишлоқ хўжалик 
техникалари; озиқ-овқат ва агро технологиялар; экология, биотиббиёт, 
биотехнология, озиқ-овқат кимёси ва кимёвий технология; технологик 
жараёнларни математик моделлаштириш ва автоматлаштириш; энергия 
тежамкор техника ва технологиялар ва муқобил энергия манбалари.
Халқаро анжуманда ишида 500 дан ортиқ иштирокчи, жумладан хорижий 
олимлар, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари, 


Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази академиклари
Тошкент давлат техника университети ва 20 дан ортиқ олий таълим 
муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, катта илмий 
ходим-изланувчилари, мустақил изланувчилари, магистрант ва иқтидорли 
талабалари иштирок этдилар. 
Умид қиламизки, эътиборингизга ҳавола этилаётган илмий ишлар тўплами 
таълим муассасалари вакиллари, кенг илмий жамоатчилик, ишлаб чиқариш ва 
саноат корхоналари мутахассисларида катта қизиқиш уйғотади.

Download 1.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling