Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти сиртқи факультети


Download 0.62 Mb.
bet10/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1547535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдуғофоров Абдумурот

к.

Жами фоизли харажатлар

216 868 996










3.

Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши яратилган захираларни баҳолашдан олдинги соф даромад

101 539 617

а.

Минус: Кредит ва лизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

20 803 124

б.

Минус: Қимматли қоғозлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

0

в.

Минус: Инвестициялар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

201 223

г.

Минус: Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

6 684 489

д.

Активлар бўйича эҳтимолий зарарларни баҳолашдан кейинги соф даромад

73 850 781










4.

ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР




а.

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар

66 902 937

б.

Хорижий валюталардаги фойда

33 664 140

в.

Тижорат операцияларидан олинган фойда

0

г.

Инвестициядан олинган фойда ва дивидендлар

122 227

д.

Бошқа фоизсиз даромадлар

6 608 177




шундан




д1.

Активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши яратилган захираларни қайтарилиши

3 626 599

д2.

Ҳисобдан чиқарилган кредитлар қайтарилиши билан боғлиқ даромадлар

554

е.

Жами фоизсиз даромадлар

107 297 481










5.

ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР




а.

Воситачилик ва кўрсатилган хизматлар учун харажатлар

15 460 452

б.

Хорижий валютада кўрилган зарарлар

15 299 949

в.

Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар

0

г.

Инвестициядан кўрилган зарарлар

0

д.

Бошқа фоизсиз харажатлар

357

е.

Жами фоизсиз харажатлар

30 760 758










6.

ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАРДАН ОЛДИНГИ СОФ ДАРОМАД

150 387 504










7.

ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР




а.

Банк хизматчиларига иш ҳақи ва бошқа харажатлар

52 128 625

а1)

шундан, раҳбар ходимларга тўловлар

1 627 480

б.

Ижара ва таъминот харажатлари

21 988 901

в.

Хизмат сафари ва транспорт харажатлари

725 470

г.

Маъмурий харажатлар

4 711 519

д.

Репрезентация ва хайрия

3 512 832

е.

Эскириш харажатлари

9 796 973

ж.

Суғурта харажатлари

5 931 158

з.

Солиқлар (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар

1 022 190

и.

Жарима ва пенялар

3 039

к.

Бошқа операцион харажатлар

3 374 134

л.

Жами операцион харажатлар

103 194 841










8.

Солиқ тўлангунга қадар соф фойда ва бошқа тузатишлар

47 192 663

а.

Фойда солиғини баҳолаш

15 402 867










9.

ТУЗАТИШЛАР КИРИТИЛГУНГА ҚАДАР ДАРОМАД

31 789 796

а.

Кўзда тутилмаган даромад ёки зарарлар, соф

0

б.

Фойда бўйича тузатишлар, соф

0










10.

СОФ ФОЙДА

31 789 796




Демак, бухгалтерия ҳисобининг асосий объекти бўлиб асосий ва айланма маблағларнинг ҳаракати, ходимларнинг меҳнати ва унга ҳақ тўлаш, ҳисоб - кредит муносабатлари, ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш ва хизмат) ларнинг чиқиши ва уларнинг таннархи, хўжалик фаолиятининг натижалари ҳисобланади.


Бухгалтерия молиявий ҳисоби - бу хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, мулки (активлари, маблағлари), мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги молиявий характердаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни ички ва ташқи фойдаланувчилар ҳукмига тегишли шакл ва мазмунда тақдим этиш тизимидир.
3. Молия тизимида бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш асослари

Молия вазирлиги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририни тайёрламоқда. Мақсад – бухгалтерия ҳисоби тизимини амалдаги СК билан келишиш, қонунда МҲХСнинг жорий этилишини ҳисобга олиш ва бухгалтерларнинг касб малакасини оширишга кўмаклашиш ҳисобланади. Ўзгартиришлар бухгалтерларнинг малакаси ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматлар тақдим этувчи аутсорсинг ташкилотлари фаолияти масалаларига дахл қилади. 


2024 йилга келиб бухгалтерия ҳисобига қўйиладиган барча янги талабларни ҳисобга оладиган сифат жиҳатдан янги қонун пайдо бўлиши керак. Ва бундай талаблар охирги йилларда талайгина тўпланиб қолган.
Биринчидан, 2019 йилда Солиқ кодексининг янги таҳрири қабул қилинган, унга асосан солиқ тўловчилар бухгалтерия ҳисобидан ташқари солиқ ҳисобини юритадилар. Яъни ушбу иккита ҳисоб – ажратилган. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунда бу акс эттирилмаган.
Иккинчидан, 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорга асосан акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва юридик шахслар – йирик солиқ тўловчилар 2021 йил 1 январдан бошлаб, МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этади ва 2021 йил якунларидан бошлаб молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлайди.
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунни МҲХС, шу жумладан – унда қўлланиладиган терминология нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш лозим.
Мисол учун, Қонуннинг 7-моддасига асосан активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, захиралар, даромадлар, харажатлар, фойда, зарарлар ва уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг Концептуал асосларига (МҲХС) асосан эса активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар ва харажатлар молиявий ҳисоботнинг элементлари ҳисобланади. Аниқ ва тушунарли.
Учинчидан, ПҚ-4611-сон қарор БҲМСни такомиллаштириш ва уларни МҲХС билан уйғунлаштиришни назарда тутади. Молия вазирлиги бу масалада МҲХС Жамғармаси ва ОТБ билан ҳамкорлик қилади. Хусусан, ҳозир кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун МҲХС асосида ягона Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти ишлаб чиқилмоқда.
Ўзбекистонда молиявий ҳисобот стандартларининг икки поғонали тизими шакллантирилади. Қонуннинг янги таҳририда ким МҲХС бўйича, ким эса – миллий стандарт бўйича ишлаши кераклигини ёзиш керак.
Тўртинчидан, Қонунга молиявий ҳисоботни бунинг учун махсус яратилган ресурсда очиқ фойдаланиш имконияти билан эълон қилиш тўғрисидаги нормани киритиш лозим. Бизнинг бизнесимиз маълумотларни ошкор этишга кўникмаган, бироқ вақт ўтиши билан бу заруратга айланади. Бундай амалиётни жорий этган мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, молиявий ҳисоботни очиқ фойдаланиш имконияти билан эълон қилиш катта фойда келтиради. Тадбиркорларга ишончли ва тўлов қобилиятига эга бўлган ҳамкорларни излаш осонлашади.
Бешинчидан, Қонуннинг 25-моддаси ўзгартиришлар киритилишини талаб қилади, унда чораклик ҳисоботларни топшириш талаби мавжуд. 10.11.2022 йилдаги ПҚ-419-сон қарорга асосан 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб бухгалтерия ҳисоби субъектларига – ҳар чоракда молиявий ҳисоботни солиқ ва статистика органларига тақдим этиш талаби бекор қилинади.
Чораклик молиявий ҳисоботлар айрим тадбиркорларга мураккабликлар туғдираётганлиги тўғрисидаги фикрга қўшилмаслик мумкин эмас. Лекин ҳисоботнинг бундай турларидан манфаатдор хўжалик юритувчи субъектлар ҳам кўп. Мисол учун – акциядорлик жамиятлари. Очиқлик уларни биржаларда анча жозибадор қилади.
Олтинчидан, кадрларга доир масалалар ҳам эътиборга молик. Қонуннинг амалдаги таҳририда “профессионал бухгалтер”, “сертификатланган профессионал бухгалтер”, “дипломли профессионал бухгалтер” ва ҳоказо каби тушунчалар мавжуд эмас. Ушбу камчиликни бартараф этиш лозим.
Қонуннинг 12-моддасига асосан мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбари (банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • олий маълумотга эга бўлиши;

  • иш стажига эга бўлиши.

Олий маълумот мавжудлигининг ўзи қандай қилиб йирик компания бухгалтерининг малакасини тасдиқлайди, деган савол туғилади?
Қонуннинг янги таҳририда ташкилот фаолиятининг хусусиятлари, унинг даражаси ва кўламига боғлиқ ҳолда бухгалтерларнинг малакасига қўйиладиган минимал талабларни белгилаш таклиф қилинмоқда.
Еттинчидан, бухгалтерия ҳисоби соҳасида аутсорсинг хизматлари тақдим этувчи компаниялар сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Бироқ амалдаги қонун ҳужжатларида уларга қўйиладиган талабларни, шу жумладан:

  • бундай хизматлар сифатини назорат қилишни тартибга солувчи талаблар;

  • ходимлар малакасига талабларни белгиловчи ва Профессионал бухгалтерлар одоб-ахлоқига риоя этишни белгиловчи талаблар;

  • манфаатлар тўқнашуви имкониятини истисно қилувчи талабларни белгиловчи нормалар мавжуд эмас.

Саккизинчидан, Бухгалтерия ҳисоби методологиясини ривожлантириш кенгаши фаолиятини аниқлаштириб ёзиш лозим. У бир томондан бухгалтерлар, солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва иккинчи томондан Молия вазирлиги, Марказий банк ва бошқа давлат тартибга солиш органлари ўртасида кўприк бўлиши керак. Методологик муаммолар, биринчи навбатда, ижтимоий тармоқларда эмас, балки айнан Кенгашда муҳокама қилиниши керак. Ва ушбу орган уларни тезкор тарзда ҳал қилишга кўмаклашиши керак. Бу самарали ишлаши учун ўзаро ҳамкорлик механизмларини Қонунда ёзиш керак.
Таъкидлаш лозимки, бухгалтерия ҳисобини юритишнинг соддалаштирилган тизими тартиб-коидалари Ўзбекистон Республикасининг 20-сонли бухгалтерия ҳисоби миллий стандартида (БҲМС) белгилаб берилган бўлиб, у «Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳисобни соддалаштирилган ҳолда юритилиши ва ҳисоботлар тузилиши тартиби тўғрисида» деб аталади. Стандартнинг 1.2-бандида у «Бухгалтерия хисоби тўғрисида»ги Қонун талаблари билан белгиланган умумий коидалар билан бир каторда амал килиши кайд этилган, лекин стандарт бухгалтерия хисобининг конунда белгиланган талабларидан чекинишни билдирмайди. Стандартнинг 22-бандида кайд этилганидек, алохида операциялар ва ходисаларни батафсил акс эттириш, ўлчаш ва очиб бериш максадларида у бухгалтерия хисобининг бошка миллий стандартлари билан биргапикда кўлланади
Бироқ, ушбу стандартда қуйидаги камчиликлар мавжуд:
- стандарт Ҳисоблар режасида содир бўлган ўзгаришлар ҳисобга олинмайди, бу, шубҳасиз, тавсия этилган ишчи ҳисоблар режасини хўжалик юритувчи субъект томонидан фойдаланиш учун имконсиз қилади. Ишлаб чиқилган тузатишлар фундаментал хусусиятга эга, чунки баъзи ҳолларда улар иқтисодий фаолият фактларини акс эттириш жараёнини ўзгартиради ва эски рақамларни янгиларига механик равишда алмаштириш мумкин эмас.
Ишчи счётлар режасининг ишлаб чиқилган варианти стандарт Ҳисоблар режасининг синтетик позицияларини оддий жамлаш ёрдамида тузилган ҳолда хўжалик юритувчи субъектнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмаган.


Хулоса.

Бухгалтерия ҳисоби назарияси ҳам тадбиркорлик (бизнес)нинг талабига жавоб сифатида юзага келган. Модомики шундай экан, бухгалтерия ҳисоби назарияси ҳақиқатан ҳам шу соҳа амалиёти ва тажрибасининг натижасидир.


Назария объект ва ҳодисаларнинг тараққиёт қонуниятини очиб беради. Айни пайтда унинг қанчалар ҳаётийлиги амалиётга жорий этилганда намоён бўлади. Лекин амалиёт ва тажрибанинг хусусиятлари назарияни батамом инкор этиш ёки уни менсимас-лик учун асос бўлмайди. Айрим мутахассислар бухгалтерия ҳисоби назарияси мутлақо амалиёт ва тажрибадан шаклланган деб ҳисоблайди. Шунинг учун улар бухгалтерияни ўз ишининг устаси бўлган иқтидорли амалиётчи-ҳисобчидан ўрганишни афзал деб уқтиришади. Негаки улар бухгалтерлик касбини ҳисоб ишларини техник томондан қойилмақом бажарадиган «оддий ҳисобчилик» билан тенглаштиришади.
Бугунги кунда бухгалтер нафақат ҳисоб юритишнинг техник кўникмаларига эга бўлиши, балки корхона (хўжалик субъекти)нинг молиявий ҳолатини тўла таҳлил қилиш, уни бозор иқтисодиётининг мураккаб қонуниятлари билан боғлаб бошқариш, вазиятларни тўғри баҳолаш ва самарали хулоса чиқариш қобилиятига ҳам эга бўлиши лозим. Табиийки, бухгалтер бўлиш орзусидаги ҳар бир киши аввало бухгалтерия ҳисобини назария, хусусан, ундаги иборалар, тушунчалар ва қоидаларни ўрганишдан бошлайди. Бўлажак бухгалтер олдин назарияни ўзлаштириб, сўнг амалиётга қўл уриши лозим.
Билиш жараёни назария ва амалиётнинг биргаликдаги ўзаро таъсирида рўй беради. Улар бир-бирини тўлдиради ва тасдиқлайди. Назария камон ўқи бўлса, амалиёт нишондир.
Бунга қўшимча яна шуни қайд этиш жоизки, назария нафақат амалиётда қарор топ-ган мавжуд тартиботни ўрганиш, балки уни ўзгартириш ва ривожлантириш учун ҳам хизмат қилади. У амалиётнинг келажак тараққиёти ва тақдири тўғрисидаги фикрлар ҳамда қарашлар тизимини шакллантиради ёки концепциялар яратади. Ижтимоий ҳаёт ривожланиб борар экан, унга мос равишда бухгалтерия ҳисоби ҳам тадрижий ривожланаверади. Қолаверса, фан-техника ютуқлари ҳам унинг юксак даражада такомиллашишига пойдевор яратмоқда. Бугунги кунда бухгалтерия ҳисобининг бир неча замонавий турлари шаклланган, уларнинг ҳар бири мустақил фан сифатида жаҳоннинг барча олий ўқув юрт­ларида ўрганилмоқда. Шу билан бирга, бухгалтерия ҳисоби турлари қанчалик такомиллашмасин ва турларга бўлинмасин, уларни тушуниш ва амалда қўллашда Бухгалтерия ҳисоби фанининг умумий назарияси асос бўлиб хизмат қилаверади.
Маълумки, бухгалтерия ҳисоби ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми, табиийки, у мавжуд ижтимоий муҳит билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар бир мамлакатдаги мавжуд сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий шароитлар бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлаш тамойилларига ўз таъсирини ўтказади. Турли мамлакатларнинг миллий талаб-лари ўртасидаги зиддиятлар уларнинг молиявий ҳисоботи ўртасида фарқларни ҳам вужуд­га келтиради. Бундай тафовутлар молиявий ҳисобот элементларининг, яъни активлар, мажбуриятлар, капитал, даромад ва харажатларнинг турлича таърифланишига олиб келади. Шунингдек, молиявий ҳисобот моддаларини тан олишда ҳар хил мезонлардан фойдаланиш ҳамда ушбу моддаларни баҳолаш учун ҳар хил асосларни маъқул деб ҳисоблашга сабаб бўлади. Бундай турлича ёндашувлар молиявий ҳисобот турлари, уларни қўллаш доираси ва очиб бериладиган маълумотлар хусусидаги масалаларга ҳам тааллуқлидир.
Давлат секторида бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларини мамлакатларда қўллаш янада юқори сифатли молиявий ҳисоботларни тузишга шунингдек давлат сектори фаолияти натижаларини баҳолашга катта имконият яратади, ахборотларни шаффофлигини оширади, буджетга молиявий ҳисоб ва статистик ҳисоботларни юқори даражада интеграциялашувини таъминлайди, ахборотларни ишончлилиги ва тўлиқлигини ошиши ҳисобига давлат активларини самарали бошқариш имконини беради, молиявий ҳисоботларни бошқа мамлакатлар молиявий ҳисоботлари билан солиштириш имконияти яратилади, халқаро муносабатларни глобаллашуви шароитида мамлакат мажбуриятлари қандайлиги ва уни ўз ресурслари билан қандай бошқараётганлиги шунингдек молиявий холатни тушиниш асосида чет ел инвестицияларини хажмини ошиши ва донорлик маблағларини кўпайиши имконини беради ҳамда давлат секторида молиявий интизом даражасини оширади.


Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.

1.Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари.


2.Ўзбекистон Республикаси Конститустияси. Ўзбекистон, 2021 (ўзгартириш ва қўшимчалар билан Ўзбекистон Республикасининг бюджет кодекси ЎРҚ-360-сон 26.12.2013 й. (01.01.2014 йилдан амалга киритилган);
3. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун (Янги таҳрири) ЎРҚ-404- сон 13.04.2016 й.
4. Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисидаги Президент Қарори. 5.ПҚ- 594-сон, 28.02.2007.
5. Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги Президент қарори ПҚ-128-сон, 14.02.2022 йил
6. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони.
7.Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3917- сонли қарори, 2018 йил 28 август
8. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида ПҚ-4086 26.12.2018 йил
9.2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги ЎРҚ 589-сонли қонун 09.12.2019 йил
10. 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисидаги ЎРҚ 657-сонли қонун 25.12.2020 йил
11. «Инвентаризацияни ташкил етиш ва ўтказиш» 19-сонли БҲМС Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигида 02.11.1999 йилда 833-сон билан ро‗йхатдан ўтказилган
12. Бюджет ташкилотларини маблағбилан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 414-сонли Қарори, 1999 йил 3 сентябр (ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон қарори билан тасдиқланган янги таҳрири)
13. Каримов ва бошқалар. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. - Т.: 2004-й.
14. Ч. Ризайев Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг ўзаро боғланиши. - Т.: 2011-й.
15. И.К. Очилов ва бошқалар. Молиявий ҳисоб. Ўқув қўлланма. - Т.: 2007-й.
16. Д. Холбойев. Молиявий ҳисоб. Ўқув қўлланма. Самарқанд. 2005-й.
17. Д. Холбойев. Молиявий ҳисоб. Ўқув қўлланма. Самарқанд. 2012-й.
18. К.Б. Уразпв ва С.В. Вахидов. Бошқа тармоқларда бухгалтерия ҳисобининг хусусиятлари. Дарслик. Т. 2011-й.
19. Ш. Эргашева. Бухгалтерский учет. Учебное пособие. — Т.: 2010 г.
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2015-йил 18-майдаги 44- сонли «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»га ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги буйруғи.
21. Инвентаризация ўтказамиз. СБХ 2016-йил 1-сон.
22. М. Утемуродова. Ҳисоб сиёсати - Иизинг операциялари ҳисоби. Солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби жумали. 2015-йил 5-сон.
23. З. Қурбонов, Қ. Мисиров. Бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил етиш масалалари. БПК жумали, 2013-йил 7-сон.
24.Ваҳобов A., Қосимова Г., Жамолов Ҳ. Бюджет - солиқ сиёсати яхлитлиги. Ўқув қўлланма. -Т.: Иқтисод-молия. 2005.
25.Ваҳобов A., Маликов Т. Молия: умумназарий масалалари. Ўқув қўлланма. Т.: “Иқтисод-молия” 2008 йил.
26.Ваҳобов A., Маликов Т. Молия. Дарслик.Т. ”Шарқ”2011 йил
27.Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. Молия: умумдавлат молияси. Ўқув қўлланма. Т.: “Иқтисод-молия” 2009 йил.
28.Қосимова Г. Ғазначилик фаолиятини ташкил етиш. Ўқув қўлланма. - Т.: “Иқтисод-молия”. 2015.


Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling