Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти сиртқи факультети


Download 0.62 Mb.
bet2/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1547535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдуғофоров Абдумурот

Бухгалтерия ҳисобининг объекти
Бухгалтерия ҳисоби иқтисодиётимиздаги ҳар бир корхона, ташкилот, муассаса, уюшмаларда юритилиб, уларнинг хўжалик фаолиятини тўлиқ ёритиб беради. Хўжаликлар ўз фаолиятини амалга ошириш учун эса албатта хўжалик маблағларига, уларни ташкил топиш манбаларига эга бўлишлари зарур, ҳамда улар турли содир бўладиган хўжалик жараёнларини ҳужжатларда қайд этиш орқали бу мақсадга эришадилар. Бухгалтерия ҳисобини юритиладиган жойлар ҳисоб объектларидан иборат. Шунинг учун, аввалламбор бухгалтерия ҳисобининг объектлари нима? деган саволга жавоб берамиз. Корхона, муассасалар, уюшмалар, концернлар фаолиятидан, мулкчилик шаклидан келиб чиқиб, уларнинг хўжалик мулклари турли миқдорда ва таркибда бўлади. Корхоналар фаолияти уларни иқтисодиётнинг қайси соҳасига тааллуқлигидан келиб чиқиб қўйидагича бўлиши мумкин:
- қишлоқ хўжалик корхоналари (жамоа хўжаликлари, фермер хўжаликлари ва ҳ.к.);
- саноат ишлаб чиқариш корхоналари (енгил саноат, оғир саноат ва бошқалар);
- маориф соҳаси муассасалари (боғча, лицей, гимназия, ҳунар-техника билим юртлари, институт, университет ва ҳ.к.);
- савдо корхоналари (воситачи корхоналар, чакана савдо корхоналари, умумий овқатланиш корхоналари, тайёрлов корхоналари);
- соғлиқни сақлаш муассасалари;
- маданий-маиший муассасалари ва х.к.
Ушбу курс ишининг объекти сифатида “Invest Finance Bank” АЖ нинг 2023 йил биринчи чорак якуни бўйича молиявий бухгалтерия ҳисоботларининг таҳлилини кўриб чиқамиз.
Бухгалтерия ҳисобининг предмети
Ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг самарали бошқарилишида маблағлар ҳолати ҳамда улардан унумли фойдаланиш ҳақидаги ахборотларни шакллантириш ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисобининг предмети бу – бухгалтерия ҳисобининг объектлари ҳисобланган корхонанинг хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбаларини, уларнинг хўжалик жараёнлари натижасида ўзгариб боришларини ёппасига, узлуксиз, қонун-қоидаларга асосан ҳужжатларда тўлиқ, аниқ, тўғри акс эттириб боришдир.
Юқоридалардан шуни хулоса қилиш мумкинки, бухгалтерия ҳисобининг предмети - такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг самарали бошқарилишида маблағлар ҳолати ва улардан унумли фойдаланиш ҳақидаги ахборотларни шакллантириш ҳисобланади.



Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling