Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти сиртқи факультети


Бухгалтерия ҳисобининг назарий хуқуқий асослари


Download 0.62 Mb.
bet3/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1547535
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Абдуғофоров Абдумурот

1.Бухгалтерия ҳисобининг назарий хуқуқий асослари

Бухгалтерия ҳисобининг бош мақсади бўлиб иқтисодиётнинг қуйи бўғини ташкил қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, мулки (активлари, маблағлари), мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги ахборотларни қайд этиш, ҳужжатлаштириш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда бу ахборотларни тегишли бошқарув қарорларини қабул қилувчи фойдаланувчиларга етказиш ҳисобланади.


Хўжалик юритувчи субъектлар бошқарув тизимида бухгалтерия ҳисоби юз берган ва бераётган фаолият турлари, уларнинг натижалари, хўжалик активлари ва уларни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги ахборотларни қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ва фойдаланувчиларга етказиб бериш, назорат ва таҳлил қилиш каби функцияларни бажаради. Бу функцияларни бажариш учун бухгалтерия ҳисобини юритувчи ходимлар юз берган хўжалик жараёнлари ва операцияларини ҳужжатлаштириш, уларни қайд этиш, тегишли счётларда гуруҳлаш ва жамлаш, ҳисоб маълумотларини ҳисоботлар кўринишида умумлаштириш, тузилган ҳисоботларни белгиланган тартибларда турли бошқарув органларига етказиш каби вазифаларни бажарадилар.
Халқаро таълимотда бухгалтерия ҳисоби унда шаклланадиган ахборотларнинг шакл ва мазмуни, уларни ким учун мўлжалланганлига қараб, иккита қисмга ажратилади:
(1) бухгалтерия молиявий ҳисоби;
(2) бухгалтерия бошқарув ҳисоби.
Яхлит бухгалтерия ҳисоби ушбу қисмларининг айнан шундай номланиши негизида қуйидагилар ётади.
Биринчидан, бухгалтерия ҳисобининг ушбу ҳар иккала қисми корхонанинг махсус бўлинмаси бўлган бухгалтерия томонидан юритилиши сабабли уларда “бухгалтерия” сўзи ишлатилади.
Иккинчидан, бухгалтерия молиявий ҳисоби, номланишидан кўриниб турибдики, асосан молиявий характердаги ахборотларни ўзида мужассамлаштиради. Молиявий характердаги ахборотлар деганда, одатда, ягона пул бирлигида ўлчанадиган, қайд этиладиган ва фойдаланувчиларга тегишли шакл ва мазмунда тақдим этиладиган ахборотлар тушунилади. Бухгалтерия молиявий ҳисоби айнан хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, мулки (активлари, маблағлари), мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги молиявий характердаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни фойдаланувчилар ҳукмига тегишли шакл ва мазмунда тақдим этиш тизими ҳисобланади.
Бухгалтерия молиявий ҳисобида шакллантириладиган молиявий характердаги ахборотлар ҳам ички, ҳам ташқи фойдаланувчилар учун зарур ҳисобланади. Мисол учун, ички фойдаланувчиларга корхоналар фаолияти, фаолият натижалари, мулки (активлари, маблағлари), мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги ягона пул бирлигида ифодаланган ахборотлар ушбу кўрсаткичлар бўйича белгиланган режа (ёки бюджет)ларни бажарилишини узлуксиз назорат ҳамда таҳлил қилиб бориш учун керак. Ташқи фойдаланувчилар учун ягона пул бирлигида молиявий характердаги ахборотлар корхоналар фаолияти самарадорлигини, мулкий ва молиявий ҳолатини, улар мустақиллиги ва тўлов қобилиятини баҳолаш ҳамда бу кўрсаткичларни яхшилаш бўйича тегишли қарорларни қабул қилиш учун зарурдир.
Учинчидан, бухгалтерия бошқарув ҳисобида асосан бошқарув характеридаги ва унинг учун ўта зарур бўлган ахборотлар шакллантирилади. Бухгалтерия ҳисобининг ушбу қисмида бухгалтерия молиявий ҳисобидан фарқли ўлароқ нафақат пул бирлигидаги, балки натурал ва меҳнат ўлчов бирликларида ҳам ифодаланган ахборотлар шакллантирилади. Чунончи, бухгалтерия бошқарув ҳисобида ҳар бир сегмент, объект, субъект бўйича олинган даромадлар, харажатлар, якуний молиявий натижалар тўғрисидаги ахборотларнинг тафсилоти, ишлаб чиқилган ва сотилган маҳсулотларнинг сони, сифати, харидоргирлиги, таннархи, сотиш баҳоси, меҳнат унумдорлиги ва бошқалар ўз аксини топади. Бинобарин, бундай ахборотлар фақат ички аҳамиятга молик бўлади ва корхона раҳбарияти учун ҳар бир фаолият самарадорлигини оширишнинг ички резервларни излаб топишда, уларга оид тезкор бошқарув қарорларини қабул қилишда ишлатилади.
Шундай қилиб, қоридагилардан келиб чиқиб, бухгалтерия ҳисобининг таркибий қисмлари ҳисобланган бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисобига қуйидагича таърифларни бериш мумкин.
Бухгалтерия молиявий ҳисоби - бу хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, мулки (активлари, маблағлари), мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги молиявий характердаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни ички ва ташқи фойдаланувчилар ҳукмига тегишли шакл ва мазмунда тақдим этиш тизимидир.
Бухгалтерия бошқарув ҳисоби - бу хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти, фаолият натижалари, мулки (активлари, маблағлари), мулкни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги турли ўлчов бирликларидаги батафсил ахборотларни ички бошқарув сегментлари, яъни объектлар, субъектлар ва жавобгарлик марказлари кесимида йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ҳамда уларни ички бошқарув органлари ҳукмига тезкор бошқарув қарорларини қабул қилиш учун мақбул шакл ва мазмунда тақдим этиш тизимидир.
Бухгалтерия молиявий ҳисоби ва бухгалтерия бошқарув ҳисобини бирбиридан фарқловчи тавсифлари қуйидагиларда ёрқин намоён бўлади (1.1- жадвал).

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling