Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
ТУПРОҚДА ТАРҚАЛГАН СОВУТЛИ КАНАЛАРНИНГ
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
ТУПРОҚДА ТАРҚАЛГАН СОВУТЛИ КАНАЛАРНИНГ ЭКОЛОГИЯСИ МажидоваД.З., Элмуратова З.У.,Чуллиева Д.Э.,Хўжамова З.Ф.,Жураева З.К. Ўзбекистон Миллий университети Аннатоция: Каналар орасида совутлилар (Оribatidae) оиласи вакилларини турли иқлим шароитидаги xар хил тупроқларда учратиш мумкии. Орибатид каналар миқдори 1м 2 тупроқ қатламида 1 млн. дан ортиқдир. Уларнинг ўлчами 0,3 мм дан 1 мм гача, баъзан 3 мм гача бўлади. Лекин шунга қарамасдан улар тупроқда гумус миқдорини оширишда жуда фаол иштирок этади. 86 Совутли каналар ёки орибатид каналар катта оиласи (Оribatidae) бўғимоёқлилар (Arhtropoda) типининг каналар (Асаri) туркумига киради. Уларнинг барча вакиллари оёқдумлилар ва имиллаб юрувчилар билан бирга тупроқ микрофаунасини ташкил этади. Орибатид каналар тупроқдаги ёриқлар ва бошқа тупроқ ҳайвонлари очган йўллар орқали ҳаракат килади. Уларни тупроқнинг 1,5 м чуқурлигида ҳам учратиш мумкин [2]. Каналар қуруқликда яшашга ўтган энг қадимги бўғимоёқли ҳайвонлар. Уларнинг танаси қаттиқ хитинли кутикула билан қопланган. Кутикуланинг сиртидаги сув буғлантирмайдиган эпикутикула танасини қуриб қолишдан ҳимоя қилади. Улар ноқулай шароит таъсирига жуда чидамли бўлгани туфайли жуда кенг тарқалган ва хилма-хил бўлади. Каналар орасида совутлилар (Оribatidae) оиласи вакилларини турли иқлим шароитидаги xар хил тупроқларда учратиш мумкии [1]. Тропик иқлимда учрайдиган турлари +40 o гача бўлган иссиқликка чидамли. Улар айниқса сернам ўрмон тупроқларида кўп учрайди. Тўшалмадаги умуртқасиз ҳайвонлар биомассасииинг 10-15% ни ташкил этади. Бир йил давомида каналарнинг 2 - 3 бўғини ривожланади, урғочилари 400 тагача тухум қўяди [3].Бизнинг тадқиқотларимиз тупроқнинг 0-30 см қатламлари бўйлаб тарқалиш хусусиятига кўра каналар тўшалмада, тўшалма-тупроқ ва тупроқда яшовчи гуруҳларга бўлиб ўрганилади. Тўшалмада яшовчи турларниг танаси қорамтир рангда бўлиб, қалин пўст билан қопланган. Бу гуруҳга мансуб каналар, асосан сапрофаг совутли каналардан иборат. Тупроқда яшовчи турларининг танаси оқиш, тана қоплағичи анча юпқа бўлганидан улар тупроқнинг намлигига жуда сезгир бўлади. Тўшалма-тупроқ турлари эса бу иккала гуруҳ ўртасида оралиқ форма ҳисобланади. Каналар озиқа хилига ҳам жуда талабчан бўлади. Уларни ҳақиқий ўсимликхўрлари, замбуруғ гифлари, ачитқилар, споралар, гул чанги, лишайниклар, сув ўтлари ёки йиртқичлик билан озиқланадиган гуруҳларга бўлиш мумкин. Йиртқич каналар бошқа тупроқ микрофаунаси вакиллари — каналар, оёқдумлилар, нематодалар ва бошқалар билан озиқланиб, улар сонини бошқаришда катта рол ўйнайди. Лекин орибатид каналарни асосий қисми сапрофагдир [4]. Орибатид каналар миқдори 1м 2 тупроқ қатламида 1 млн. дан ортиқдир. Уларнинг ўлчами 0,3 мм дан 1 мм гача, баъзан 3 мм гача бўлади. Лекин шунга қарамасдан улар тупроқда гумус миқдорини оширишда жуда фаол иштирок этади. Ундан ташқари орибатид каналар бошқа микроорганизмлар сингари антропоген ҳудудларда экологик бузилишни аниқлашда индикаторлик вазифасини бажаради. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling