Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
ОКСИДАТИВ СТРЕССДА АЙРИМ ФЛАВОНОИДЛАРНИНГ
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- , Комилов Э. 2 , Йўлдошев Б. 2 , Комилов Б. 3 , Гайибова С. 4
ОКСИДАТИВ СТРЕССДА АЙРИМ ФЛАВОНОИДЛАРНИНГ ОРГАНИЗМ АНТИОКСИДАНТ ТИЗИМИГА ТАЪСИРИ Расулова О. 1 , Эргашев Н. 2 , Комилов Э. 2 , Йўлдошев Б. 2 , Комилов Б. 3 , Гайибова С. 4 1 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 2 ЎзМУ ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти 3 ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти 4 ЎзР ФА Биоорганик кимё институти nurali7973@mail.ru Адабиёт маълумотларини кўрсатишича, организмда турли таъсуротлардан кейин ривожланиувчи оксидатив стресс ва унинг натижасида келиб чиқадиган липидларнинг перекисли оксидланиши (ЛПО) натижасида турли аъзo ва тўқималарда эркин радикалларнинг ортиши патологик жараёнларнинг, хусусан яллиғланиш, нейродегенератив касалликлар, саратон ривожланишига олиб келиши кўрсатилган. Бунда 121 ҳужайра ва тўқималарда кечаётган оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари, антиоксидант тизим издан чиқади ва бу организмга ўз салбий таъсирини кўрсатади. Кейинги йилларда ушбу жараёнларни бартараф этиш учун юқори антиоксидант хоссага эга бўлган биологик фаол моддалар, шу жумладан флавоноидлар ҳам кўпчилик олимларнинг диққат-эътиборини ўзига қаратмоқда. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ишимизда лютеолин ва унинг глюкозиди ҳисобланган цинарозидни in vivo шароитда оксидатив стресс жараёнига таъсири ўрганилди. Тадқиқодларда 25-30 г оқ сичқонлардан фойдаланилди. Оксидатив стресс чақириш учун тажриба гуруҳи ҳайвонларига 150 мг/кг ҳисобда аллоксан моногидрат цитрат буферда (рН-4,0) эритилган ҳолатда ҳайвонлар тери остига инъекция қилинди. Тадқиқотлар 10 кун давом эттирилди. Бунда аллоксан моногидрат инъекция қилинмаган оқ сичқонлар соғлом-назорат гуруҳ сифатида ишлатилди. Аллоксан моногидрат инъекция қилинган ҳайвонлар 3 гуруҳга бўлинди: 1 тажриба гуруҳига ҳеч қандай бошқа таъсуротлар қўлланилмади, 2 тажриба гуруҳига оғиз орқали 10 кун давомида 25 мг/кг ҳисобда цинарозид ва 3 тажриба гуруҳига оғиз орқали 10 кун давомида 25 мг/кг ҳисобда лютеолин бериб борилди. Шундан сўнг ҳайвонлар декапитация қилиниб, ички аъзоларидан ошқозон ости бези ва жигар олинди. Бу аъзолар гомогенатида ЛПО маҳсулоти ҳисобланган малондиальдегид (МДА) миқдори тиобарбитурат кислота ёрдамида аниқланди. Олинган натижалардан маълум бўлдики, оксидатив стресс чақирилган 1 тажриба гуруҳ ҳайвонларида МДА миқдори назорат гуруҳидаги ҳайвонларникига нисбатан кескин ортиши қайд этилди. Бунда ошқозон ости бези гомогенатида МДА миқдори (1,2 баробарга) ва жигар гомогенатида (1 баробарга) ортганлиги қайд этилди. Маълумки, аллоксан моногидрат стрептозоцинга нисбатан ошқозон ости бези бета-ҳужайралари билан бирга бошқа аъзоларга ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатади. Шу боис бошқа аъзо ва тўқималарда ҳам оксидатив стресс ривожланиб боради. Кейинги тадқиқотларда флавоноидларнинг коррекцияловчи самараси аниқланди ва бунда 2 тажриба гуруҳида 1 тажриба гуруҳига нисбатан МДА миқдори кескин пасайиб, ошқозон ости безида 48,7% га ва жигарда 53,5% га камайганлиги қайд этилди. 3 тажриба гуруҳида эса 1 тажриба гуруҳига нисбатан ошқозон ости безида 46,5% га ва жигарда 51,1% га камайганлиги қайд этилди. Олинган натижалардан кўриниб турибдики, in vivo шароитда аллоксан моногидрат билан чақирилган оксидатив стрессни лютеолин ва 122 цинарозид маълум даражада ингибирлаб, юқори антиоксидантлик хоссасини намоён қилган бўлсада, бунда лютеолиннинг самараси цинарозидга нисбатан юқорироқ эканлиги қайд этилди. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling