Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
 


116 
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ В КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ЭМЛАШ 
САМАРАДОРЛИГИ 
Ражабов Ғ. Х., Бердиева З. И., Хакимова М. С. 
Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти. 
gulomr@mail.ru
 
Дунёда бир йилда 600 000 одам ўткир ёки сурункали гепатит В (ВГВ) 
касаллиги оқибатида вафот этади. Яшин тезлигида кечадиган ўткир гепатит 
В касаллигида ўлим тахминан 70 %ни ташкил этади. Дунёда 360 миллион 
шахсда сурункали ВГВ касаллиги бўлиб, уларнинг 15-25 % да ўлимга олиб 
келувчи цирроз ва жигар раки касалликлари ривожланиш хавфи мавжуд. 
Аҳоли ўртасида ВГВ маркери (HBsAg) Австралия антегинини ташувчанлик 
2-7 %ни ташкил қилади. Ўткир ВГВ касаллигини махсус даволаш усули 
ишлаб чиқилмаган. Даволаш жигар циррози ва бошқа асоратларнинг 
ривожланишини кечиктириши ва узоқ муддат давомида ҳаёт фаолиятини 
яхшиланишига ёрдам беради. 
Шу сабабли инфекцияни юқтириб олишнинг олдини олиш ўта муҳим. 
Санитария-эпидемиологик профилактик мажмуавий чоралар билан бир 
қаторда, касаллик юқишининг олдини олишни энг самарали усули ВГВ га 
қарши эмлашдир. ЖССТ кўкрак ёшдаги барча болаларни, туғилишдан сўнг 
имкон қадар тезроқ, 24 соат ичида ВГВ га қарши эмлашни тавсия этади. 
Ўзбекистонда ВГВга қарши эмлаш 1998 йил эпидемияга қарши кураш 
чора-тадбирлари тизимига киритилган, шунинг учун ВГВ касаллиги ўнлаб 
баробарга камайди. Ўзбекистон Республикаси миллий эмлаш календарида 
ВГВ вакцинацияси бола туғилгандан кейин 1-кунида бошланиб, уч марта 
(2, 3 ва 4 ойлигида) қайта эмланиш орқали амалга оширилади. Эмлашни 
тўлиқ курсини олган болаларнинг 95 %да ҳимояловчи антитела пайдо 
бўлади ва камида 20 йил давомида иммунитет сақланиб қолади. 
Муаллифлар томонидан ВГВ га қарши эмлаш самарадорлигини 
ўрганиш мақсадида 2016-2020 йилларда Республикада ВГВ билан 
касалланиш ҳолатлари таҳлил қилинди. 
Натижалар: шу даврда 947 нафар беморда ўткир ВГВ аниқланган. 
Уларнинг 359 нафарини (ёки 38,3%) аёллар, 25 нафарини (2,7%) 17 ёшгача 
бўлган болалар ташкил этади. Болалар ўртасида 1 ёшгача бўлганлари 8 
нафардан иборат. Касалланганларнинг 67 %ни қишлоқ аҳолиси. Ўрганилган 
5 йиллик динамикасида ВГВ билан касалланиш кўрсаткичлари камайиб 
борган - 259 нафардан 190 нафарга. Энг кўп касалланиш ҳолатлари 
Қашқадарё вилоятига тўғри келган ( 17,1 %). Кейинги ўринларни 
Самарқанд ( 11,8 %) , Бухоро (10,8 %), Сурхондарё (10,3 %), Тошкент 
(9,5%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ( 9,5 %) эгаллаган. 


117 
ВГВ га қарши эмланган 17 ёшгача бўлган болалар ўртасида касалланиш шу 
йилларда 10 тадан 2 тагача (5 мартага) камайган. 
Хулоса: республикада Миллий эмлаш тақвими асосида ВГВ га қарши 
эмлаш ўз самарасини бермоқда. 2004 йилдан бошлаб туғилган барча 
чақолоқларни бирламчи эмлаш ва уларни 2, 3 ва 4 ойлигида қайта эмлаш 
натижасида (98-99%) болалар ўртасида ВГВ билан касалланиш деярли 
барҳам берилган. Болалар ўртасида ВГВ га барҳам берилиши катта ёшдаги 
аҳоли орасида эпидемик вазиятнинг барқарорлигини таъминламоқда. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling