Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимсанова Г.А, Ашурова Г, Топилова, Неъматова М.
МУДДАТИДАН
ОЛДИН ОНА СУТИДАН АЖРАТИЛГАН КАЛАМУШЛАРНИНГ НУТРИЕНТЛАР БЎШЛИҚ ҲАЗМИГА ТУРКЕСТЕРОННИНГ ТАЪСИРИ Кимсанова Г.А, Ашурова Г, Топилова, Неъматова М. Андижон Давлат Университети. Ҳозирги кунда кўпчилик оналарда гиполактация ва сут таркибида турли зарарли моддаларнинг бўлиш ҳолатлари учрамоқда. Натижада болаларнинг муддатидан олдин она сутидан ажратилишига ва таркибида биологик фаол моддаларни, жумладан, ичак мукозасига трофик таъсир 73 қилувчи пептидларни тутмаган, сунъий озуқаларга ўтиш муаммоси ортиб бормоқда. Каламушлар муддатидан олдин она сутидан ажратилганда меъда ости бези ферментларининг специфик фаоллигида сезиларли ўзгаришлар кузатилади. Лекин бундай ўзгаришлар тана массаси ва ингичка ичак массаларининг камайиши негизида рўй беради. Шунинг учун коррекцияловчи восита сифатида ўсимлик моддаларидан фитоэкдистероидлар гуруҳига кирувчи организмда анаболик жараёнларни стимулловчи туркестерон препарати олинди. Меъда ости безида α-амилазанинг специфик ва интегратив фаоллиги муддатидан олдин она сутидан ажратилган каламушларда, ўсиш тенденцияси кузатилди. Мустақил озиқланишга эртароқ ўтган каламушларга туркестерон билан ишлов берилганда специфик ферментнинг фаоллиги назорат катталикларига яқинлашса-да, интегратив фаоллиги интакт каламушларга нисбатан ортиқроқ, лекин муддатидан олдин мустақил озиқланишга ўтган каламушларнинг кўрсаткичларидан паст бўлди. Протеазалар комплексининг специфик ва интегратив фаоллиги муддатидан олдин она сутидан мустақил озиқланишга ўтган каламушларда 32,3% ва 48,1% га ортди. Муддатидан олдин она сутидан ажралиш негизидаги каламушларга туркестерон юборилганда фермент фаоллиги назорат катталикларга яқинлашгани кузатилди. Панкреатик триглицеридлипазанинг специфик фаоллиги биологик муддатидан олдин мустақил овқатланишга ўтган каламушларда статистик жиҳатдан фарқ қилмади, яъни мазкур фермент муддатидан олдин она сутидан ажратилишига нисбатан ареактивлигини намоён қилди. Триглицеридлипазанинг интегратив фаоллиги муддатидан олдин она сутидан ажратилган каламушларда фермент фаоллигининг 20,0% га камайишига олиб келди. Каламушларга туркестероннинг перорал берилиши триглицеридлипазанинг фаоллигини меъёр кўрсаткичларига яқинлаштирди. Шундай қилиб, каламушларнинг муддатидан олдин она сутидан ажратилиши углеводлар ва оқсиллар гидролизида иштирок этувчи ферментларнинг интегратив фаоллигини ортишига олиб келди. Муддатидан олдин она сутидан ажратилган каламушларда интегратив фаолликнинг ошиши учала асосий энергетик ва пластик субстратлар, яъни углеводлар, оқсиллар ва ёғларни гидролизида иштирок этувчи ферментлар фаоллигига нисбатан кузатилди. Муддатидан олдин она сутидан ажратилган каламушларга 74 туркестерон юборилганда панкреатик ферментларнинг специфик ва интегратив фаоллиги маълум даражада меъёр кўрсаткичларига яқинлашди. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling