Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


*  ЎзР ФА Зоология институти * , Ўзбекистон миллий университети **


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 * 
ЎзР ФА Зоология институти
*
, Ўзбекистон миллий университети ** 
Кавш қайтарувчи ҳайвонлар ошқозон ичак нематодозлари кенг 
тарқалган бўлиб, чорва молларининг, айниқса ёш ҳайвонларнинг ўсиш 
ривожланиши ва махсулдорлигини пасайтириши ва ўз навбатида, 
сезиларли даражада иқтисодий зарар келтириши қайд қилинади (Н.М. 
Матчанов ва бошқ, 1989).
Ўзбекистоннинг айрим вилоятлари ҳудудида чорва молларининг 
нематодозлар билан зарарланиш даражаси 55–65% ни ташкил қилади. 
Бунда инвазия жараёни асосан аралаш (ассоциатив) шаклда кечади, бу 
ҳолат эпизотология жараёнини мураккаб (М.Б. Абраматов ва бошқ, 2014). 
Гельминтозларга қарши ҳайвонларга бир қатор антигельминт 
препаратлардан фойдаланилади. Бироқ, бу препаратлардан айримлари 
амалиётда фойдаланишдан чиқариб ташланган, айримлари эса – яқин 
даврларда ишлаб чиқаришдан тўхтатилган, бошқалари эса ҳориждан 
валюта эвазига келтирилиши ҳисобига баҳоси юқорилиги ёки кам 
миқдорда ишлаб чиқарилиши қайд қилинади. Бу препаратларга – 
альбендазол, мебендазол, медамин, ивермектин ва бошқалар киритилади 
(И.А. Архипов 2007). 
Ушбу тадқиқот ишининг мақсади –кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг 


83 
ошқозон ичак тракти нематодозларига қарши кенг таъсир спектрига эга 
бўлган янги дори воситаларини излаб топишдан иборат. 
Кавш қайтарувчи ҳайвонларнинг ошқозон – ичак нематодозларига
(қайси нематодозлар маршаллагиоз, остертагиоз, телодорсагиоз, гемонхоз) 
қарши дори препаратларини биологик самарадорлигини аниқлашда 
медапек препаратини 2,5% (сувли эритмаси), альбендазол 10% (эритмаси), 
тимбендазол (22% гранулят фенбендазол), YZ-албен 2,5 % (таблетка) ва 
гельмицид (таблетка) дори препаратларидан фойдаланилди. 
Ушбу тадқиқот иши (қайси йилларда бажарилган) Наманган 
вилояти Чуст туманидаги “хўжалик номи” фермер хўжалигида 
боқилаётган 55 бош қўй ва 20 бош эчкиларда ошқозон-ичак 
нематодозларига қарши қуйидаги дорилар синалди: альбендазол - 
миқдори 3,75 мл бир бош қўйга (оғирлиги 50 кг), оғиз орқали; медапек - 
миқдори 10 мл бир бош қўй (оғирлиги 50 кг), тимбендазол - миқдори 3,4 г 
бир бош қўйга (оғирлиги 50 кг), YZ-албен - 1 та таблетка бир бош қўйга 
оғирлиги 70 кг қўйга, гельмицид – 2,5 г бир бош қўйга (оғирлиги 100 кг) 
қўйга per os орқали дори препаратлари берилди. Бешта бош қўй назорат 
учун олинди. 
Олинган натижаларни Microsoft Excel дастури асосида компьютер 
ёрдамида статистик таҳлил қилдинди. 
Тадқиқот натижаларига кўра, медапек, альбендозоль, тимбендазол, 
YZ–Албен ва Гельмицид препаратлари берилганидан 10 кун ўтганидан 
кейин, тажриба ва назорат гуруҳидаги ҳайвонлар фекалийси текширилди 
(Жадвал).
Жадвал
Наманган вилояти Чуст туманидаги фермер хўжаликларидаги майда 
шохли ҳайвонлар нематодозларга қарши дори препаратларининг 
самарадорлигини аниқлаш, (М

м) 
Ҳай-
вонлар 
гуруҳи 
Дорилар (доза 50 кг 
тана вазнига) 
Ҳай-
вонлар 
сони 
Зарар
лан-
ган 
ҳай-
вон-
лар 
1 г фекалийда ўртача 
нематода 
тухумлари, 
сони 
Самара-
дорлиги 
(%) 
Даволашда
н олдин 
Даволашда
н кейин 

Альбендазол (3,75 мл) 14 
13 
37,3

1,83 
4,8

0,21 
87 

Медапек (10 мл) 
14 
11 
35,7

1,43 
5,1

0,13 
85,6 

Тимбендазол (3,4 мл) 
14 
11 
39,7

2,23 
8,5

0,21 
78,5 

YZ-Албен (1 дона) 
14 
10 
44,3

2,14 
10,9

0,32 
75,4 

Гельмицид (1 дона) 
14 
13 
36,5

1,23 
9,9 

0,17 
72,8 

Назарот 


33,4

2,11 
34,1

2,21 

Жумладан, 
альбендазол 
препаратининг 
бир 
марта 
фойдаланилишидан кейин самарадорлик қиймати - 87%, медапек 


84 
препарати - 85,6%, тимбендазол препарати – 78,5%, yz-албен - 75,4%, 
гельмицид дори препаратлари - 72,8% га тенглиги аниқланди. Назорат 
гуруҳида барча ҳайвонларда инвазия ҳолати ўзгаришсиз қолди.
Шундай қилиб, амалга оширилган дала шароитида тажрибаларда 
олинган натижалар асосида, қўй ва эчкиларда ичак нематодозларига 
қарши альбендозол (50 кг тана вазнига нисбатан per os услубида 3,75 мл 
миқдорда бир марта), медапек (50 кг тана вазнига нисбатан per os 
услубида 10 мл миқдорда бир марта бир) препараларидан фойдаланиш 
тавсия қилиниши мумкин.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling