Ўзбекистон республикaси олий тaълим, фан ва инновациялар вaзирлиги


АЛЛОКСАН ДИАБЕТДА ТУРКЕСТЕРОННИНГ КАЛАМУШЛАР


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/146
Sana23.07.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1661948
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   146
Bog'liq
ТЕЗИС конференция тўплами 2023й (2)

 
АЛЛОКСАН ДИАБЕТДА ТУРКЕСТЕРОННИНГ КАЛАМУШЛАР
ИНГИЧКА ИЧАК ДИСАХАРИДАЗАЛАР ФАОЛЛИГИГА ТАЪСИРИ 
Кучкарова Л.С., Рохимова Ш.О. 
Ўзбекистон Миллий университети, Ички Ишлар вазирлиги Академияси 
lyubakuchkarova@yahoo.com
 
shirinroximova@gmail.com
 
Замонавий тиббиётда инсулинга боғлиқ бўлган диабет касаллиги 
дунё бўйича энг хавфли ва тобора кўпайиб бораётган патологиялар 
қаторида қайд этилмоқда [1]. Қандли диабетни даволаш учун 
препаратларни аниқлаш ва яратиш ҳозирги замон тиббиёт ва соғлиқни 
сақлашнинг энг асосий муаммолардан биридир .
Ҳозирги кунда қандли диабетни даволаш учун гипогликемик, меъда-
ичак трактида углеводнинг сўрилишини пасайтирувчи, инсулин синтезини 
оширувчи ва бошқа препаратлар қўлланилмоқда. Қандли диабетни 
даволашда ўсимлик табиатли кўп функционал, жумладан гипогликемик 
хусусиятига эга бўлган, моддаларга алоҳида эътибор берилмоқда [2].
Шу нуқтаи назардан мазкур тадқиқотда биринчи типдаги диабетни 
даволаш учун коррекцияловчи модда сифатида A. turkestanica 
ўсимлигидан олинган кўп функционал ижобий таъсирларга эга бўлган 
фитоэкдистероид – туркестерон [3], қўлланилиб, уни самарали ва кенг 
қўлланиладиган антидиабетик препарат – глибенкламид 
[
4

билан 
таққосланди. 
Мазкуртадқиқотдаэкспериментларда 1-типдаги қандлидиабетнинг 
модели сифатидааллоксан-индуцирланган диабет қўлланилди.
Экспериментал диaбетда туркестероннинг каламушлар ингичка ичак 
мукозасидаги энтерал дисахаридазалар специфик фаоллигига таъсири5 ва 
10 кун давомида тажрибаларда кузатилди. Диабет чақирилган каламушлар 
ингичка ичак шиллиқ қаватида дисахаридазалар специфик ва интегратив 
фаоллиги ҳамда туркестерон ва глибенкламид таъсирида ўзгаришлари 
бўйича натижалар аниқланди. 
Тадқиқотимизда аллоксан-индуцирланган диабетик каламушлар 


85 
ингичка ичак мукозасида мальтазанинг специфик фаоллиги тажрибанинг 
5- ва 10-кунлари мувофиқ равишда 32,4% га ва 24,6% га ортиши рўй 
берди. Диабетнинг негизида туркестерон ва глибенкламидларнинг 
юборилиши фермент фаоллигини назорат ҳолатига яқинлашувига олиб 
келди. 
Экспериментал диaбетик каламушлар ингичка ичак сахаразанинг 
специфик фаоллиги ортиб кетди. Диабетик каламушларга туркестерон ва 
глибенкламид юборилганда кейин энтерал сахараза фаоллигининг 
камайиши кузатилди. Ингичка ичак мукоза қаватдаги лактазанинг 
специфик фаоллиги аллоксан-индуцирланган диабетик каламушларда 
физиологик эритма юборилган каламушларга нисбатан ортгани қайд 
этилди. Туркестерон диабетик каламушларга юборилгандан кейин 
кузатувимизнинг биринчи 5 кунлигида фермент специфик фаоллигининг 
индукцияси 23,2% га, иккинчи беш кунлигида эса лактазанинг фаоллиги 
позитив назорат даражасида эканлиги аниқланилди. 
Тадқиқотлар 
натижалари 
шуни 
кўрсатадики, 
аллоксан-
индуцирланган 
диабетик 
каламушларда 
ингичка 
ичакнинг 
деструктурланиши негизида энтерал дисахаридазалар: мальтаза, сахараза 
ва лактаза ферментлари фаоллиги 1,3, 1,6 ва 1,7 баробарга ошади. 
Панкреатит ва диабет касалликларда ичак дисахаридазалар фаоллигининг 
ошишини кўпгина адабиётларда кузатиш мумкин[5]. 
Диабетик 
каламушларда 
туркестероннинг 
таъсирида 
ичак 
дисахаридазалар фаоллигининг тикланиши энтероцитдаги регенератив 
жараёнлари билан боғлиқ.Фитоэкдистероидларнинг вакили бўлган – 
туркестерон гипогликемик, анаболик, тадқиқотда кузатилганидек 
антиинфламатор ва регенератив кўп хоссали бўлганлиги туфайли кўп 
қиррали патологияларни коррекциялаш учун истиқболи самарали 
препарат сифатида тавсия қилиш мумкин.  

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling