COVID-19 инқирозидан олдин ҳам Ўзбекистондаги кўплаб одамлар нисбатан паст ёки ишончсиз даромадлар билан кун кечиришган. 1.1-расмда кўрсатилгандек, 2018 йилда аҳолининг 76 фоизи энг кам иш ҳақининг 2,5 бараваридан кам бўлган ёки ойига жон бошига 602,995 сўм (59,00 АҚШ доллари), кунига 20,440 сўм (2 АҚШ доллари) даромад ҳисобига яшаган. Бундан ташқари, аҳолининг 30 фоизи энг кам иш ҳақидан кам миқдордаги маошга ёки бир кишига 241,198 сўм (24 АҚШ доллари) миқдорида кунлик
8.176 сўмга (0.80 АҚШ доллари) тенг миқдордаги маблағга кун кечирган. Даромад тақсимотининг юқори қисмида аҳолининг атиги 1,4 фоизи ойига бир кишига 1,8 миллион сўмдан (176,00 АҚШ долларидан) кўпроқ пул сарфлаган. Шу сабабли, Ўзбекистондаги "ўрта синф" нинг сони унчалик катта эмас ва кўплаб болалар заиф аҳволда.
1.1-расм: 2018 йил, аҳоли жон бошига ҳар хил ойлик даромадларидан кам миқдордаги маблағга кун кечирадиган аҳоли
Манба: Development Pathways томонидан L2CU (2018) лойиҳаси доирасида амалга оширилган таҳлил натижаси
Пандемиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини англаган ҳолда, ҳукумат тезкорлик билан ҳаракат қилди ва пандемиянинг баъзи таъсирларини юмшатишга ёрдам берадиган бир қатор фискал, пул ва молиявий чораларни жорий этди. Дарҳақиқат, ХВФ таъкидлаганидек, “кучли сиёсат реакцияси” йилнинг иккинчи ярмида фаолликни қайта тиклашга имкон берди, шунинг учун Ўзбекистон 2020 йилда умумий ўсишни ижобий томонга кўтарган кам сонли мамлакатлар қаторига кирди, аммо ушбу кўрсатқич 1,6 фоизни ташкил этиб, пандемия олдидан прогноз қилинган ўсиш суръатидан тахминан 4 фоизга камроқ бўлди. 1.2-расмда кўрсатилгандек, бир мамлакат самарали молиявий рағбатлантириш пакетини жорий қилганда, рецессия чуқурлиги пасаяди ва шу билан тезроқ тикланишига имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |