1.2-расм: Фискал рағбатлантириш турғунлик чуқурлигини қандай камайтириши ва тезроқ тикланишига имкон бериши акс эттирилган диаграмма
Манба: Development Pathways томонидан тайёрланган. Изоҳ: ушбу график Жаҳон банки томонидан тайёрланган графиканинг ўзгартирилган версиясидир
Ҳукумат кенг фискал пакетни жорий қилган бўлса-да, ҳукумат томонидан киритилган кўплаб чоралардан бири бўлган ижтимоий ҳимоя пандемиянинг Ўзбекистоннинг заиф оилаларига таъсирини бартараф этиш учун етарли бўлмади. Яхши янгилик шундан иборатки, Ўзбекистон ўзининг катта ижтимоий ҳимоя тизими билан ўз муносабатини кенгайтириш учун нисбатан яхши мавқега эга, аммо ижтимоий ҳимоя билан қамраб олишда, хусусан, болалар ўртасидаги камчиликларни бартараф этиш зарур. Агар юқори даражада тўғри қарорлар қабул қилинса ва бўшлиқлар бартараф этилса, Ўзбекистон даромадларни қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган барча ўзбекларнинг ижтимоий ҳимоя тизимидан баҳраманд бўлишини тезкор равишда таъминлаши мумкин бўлади. Фавқулодда шароитда ҳаракат қиладиган самарали тизим шундай тизимки, унда одамлар ёрдамга муҳтож бўлганида, ҳар доим, масалан, болалик, кексалик, касаллик, ногиронлик пайтида мурожаат қилиб, ундан ёрдам олиши мумкин.
Ушбу ҳужжутда инқироз оқибатлари ҳақида умумий маълумот, шунингдек, мамла- катнинг ижтимоий ҳимоя тизими - ҳукуматнинг COVID-19га нисбатан жавоб харакатлари билан биргаликда ушбу таъсирларни қанчалик самарали ҳал қилганлиги баҳоланади. Кейинчалик, ҳужжатда иқтисодиётни ривожлантиришга катта туртки бериш ва миллат фарзандлари бундан ортда қолмасликларини таъминлаш учун ижтимоий ҳимоя тизимидан фойдаланиш бўйича иккита таклиф баён қилинган.
COVID-19 инқирозининг оқибатлари
Ушбу ҳужжатда COVID-19 пандемиясининг Ўзбекистондаги уй хўжаликларига таъсирини ҳам сифат жиҳатидан, ҳам миқдорий маълумотлардан фойдаланган ҳолда баҳолаш келтирилган (Ўзбекистон фуқароларини тинглаш [L2CU] сўровининг иккинчи таҳлили орқали). Таҳлилда L2CU панел тадқиқотлари маълумотлари асосида 2018 йил сентябр ойидан 2020 йил октябр ойига қадар ҳар ой танлаб олинган 1500 уй ҳўжаликлари вакиллари билан суҳбат ўтказилди ва кузатилган тенденцияларни пандемия олди прогнозларига асосланиб, қарама-қарши тенденциялар билан таққослаш учун моделлаштириш усуллари қўлланилади. Таҳлилда фойдаланиладиган асосий фаровонлик ўлчови - бу аҳоли жон бошига тўғри келадиган ойлик даромад (1-иловага қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |