Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм: Болалар ўртасида аҳоли жон бошига ўртача ойлик даромадларининг 2020 йилда


Download 6.19 Mb.
bet6/17
Sana14.10.2023
Hajmi6.19 Mb.
#1702478
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Covid-19 пандемиясининг жаҳон иқтисодиётига таъсири.

2.3-расм: Болалар ўртасида аҳоли жон бошига ўртача ойлик даромадларининг 2020 йилда пандемия олди прогнозларига нисбатан 2020 йилда (апрелдан октябргача) фаровонлик квинтили бўйича (пандемиягача) фоиз ўзгариши



Пандемия натижасида Ўзбекистонликларнинг даромадларини йўқотиш даражасига ёши ва жинси таъсир қилади. 2.4-расм шуни кўрсатадики, болалар ва меҳнатга лаёқатли катталар ўртасида фаровонликнинг йўқолиши бир-бирига ўхшамайди ва жинслар ўртасидаги тафовутлар унчалик катта эмас. Кекса одамлар, эҳтимол юқори пенсия таъминоти туфайли камрок зарар кўрган бўлса-да, кекса аёллар кекса эркакларга қараганда кўпроқ даромад йўқотишларига дуч келишган. Бу, эҳтимол, пенсияга эга бўлмаган кекса одамларнинг аксарияти аёллар бўлиши эҳтимоли кўпроқ бўлганлиги сабаблидир ва қарилик чоғида уларга ас қотадиган бошқа даромад манбаларига муҳтож бўлишидадир. Шуни таъкидлаш керакки, ёшроқ меҳнатга лаёқатли аҳоли орасида ишсизлик юқори ва пандемия рўй бергунига қадар 15-29 ёшгача бўлган ўзбекларнинг 42 фоизга яқини иш, ўқиш ёки касб-ҳунар таълими (NEET) билан шуғулланмаган. Ушбу ёшлар пандемия натижасида иш йўқотишларини бошдан кечирмаган бўлсалар-да, улар бошқа шахсларга қарам бўлиб қолдилар ва натижада, агар уларнинг бошқа оила аъзолари ишсиз қолса ёки даромаднинг пасайиши содир бўлса, бу ҳолат уларнинг уй хўжаликларига номутаносиб таъсир кўрсатиши мумкин бўлади.
2.4-расм: 2020 йил (апрел ойидан октябр ойигача) ёши ва жинси бўйича 2020 йилги пандемия прогнозларига нисбатан аҳоли бўйича фаровонликнинг йўқолиши.



Пандемия бутун Ўзбекистон бўйлаб уй хўжаликларига таъсир қилганлигини ҳисобга олиб, 2020 йилда яна кўплаб болалар кам таъминланган оилаларда яшаётгани ажабланарли эмас. 2.5-расмда кўрсатилгандек, 2020 йил апрел ва октябр ойлари орасида кам таъминланган оилалардаги болалар пандемия бўлмаган ҳолда прогноз қилинган вазиятга нисбатан 11 фоизга юқори бўлди, қўшимча равишда 845 минг бола кам таъминланган уй хўжаликларида яшайди.



Download 6.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling