Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги
Download 1.84 Mb.
|
BMI SHAXZODA
- Bu sahifa navigatsiya:
- УМУМИЙ ХУЛОСА
ИИ Боб юзасидан хулосалар
Хулоса қилиб шуни айтаманкибошланг`ич синфларда геометрик материалниўқувчилар жуда яхши ўрганиб олсалар юқори синфга қадам қўйганда ҳар қандай геометрик шакл берилган масалаларни бажарганда қийналмайдилар.Мантиқий масалаларни ҳам бажара оладилар.Ҳар дарсда тестлардан фойдаланиб бориш керак шунда ўқувчилар халқаро баҳолаш дастурида юқори натижаларга еришадилар.Геометрик мазмунли масалалар даставвал ўқувчиларнинг фазовий тасаввурларини ўстиришдан, уларда турлича геометрик фигура нуқта, тўг`ри ва егри чизиқ кесма, тўг`рибурчак, ўткир, ўтмасбурчак, учбурчак, квадрат, тўг`ритўртбурчак, айлана, доира ҳақида тасаввур ҳосил қилишдан иборат. Ўқувчилар бу фигураларнинг ҳар бири алоҳида турганда ҳам, таниши фигура бошқа бир фигуранинг қисмини ташкил етганда ҳам уларни таний олишлари фарқлай олишлари,уларни тасвирлай олишлари, берилган бир неча фигурадан бошқа бир фигура ясашни ўрганишлари даркор. Геометрик шаклларни ўлчашда ўқувчилар жуда диққатли бўладилар.1-синфда кесмани узунлигини, 2-синфда берилган кўпбурчакни периметрини, 4-синфда тўг`ри тўртбурчак юзини топишниўрганадилар. Геометрик шаклларни таърифлари ўқувчиларга айтилмайди,ўқувчилардан талаб қилинмайди. Уларни бир-биридан фарқи тушунтириб берилади. Масалан доира ва айлананинг фарқи нимада, айлананинг узунлиги бўлади, доиранинг юзи шу каби фарқли томонлари ўргатилади. Ўқувчилар геометрик шаклларни қог`озни букиш, қог`озга чизиш орқали амалий ишда жуда яхши ўрганиб оладилар. Ўлчаш билан бог`лиқ масалаларни қараб чиқиш албатта сонлар ва арифметик амаллар устида бажариладиган иш билан бог`лиқ бўлади. Геометрик шакллар қаралаётган арифметик масалаларнинг мазмуни қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш бўлади, бунда ўқувчилар масалани диққат билан бажарадилар ва керакли натижага еришадилар. УМУМИЙ ХУЛОСА Бошланғич мактабда математика таълими ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаш қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантиришга , ўз фикрларни мустақил баён қила олиш, егаллаган билимларини амалий фаолиятга татбиқ қилиш ҳамда таълимнинг иккинчи босқичида ўқишни давом еттириш учун математик тайёргарликни таъминлашга хизмат қилади. Бошланғич синф ўқувчилароининг геометрик тасаввурларини таркиб топтириш, уларда графиккўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, геометрияга оид билимларини мустаҳкамлаш ва уларни амалий ҳаёт билан боғлиқликда ўзлаштиришни таъминл;аш геометрия елементларини ўқитишда ўзига хос методларни танлай билиш орқали амалга оширилади. Методларни мақсадга мувофиқ танлаш ва ундан таълим жараёнида ўринли фойдалана олиш ўқитишнинг самарадорлигини оширишда асосий рол ўйнайди. Бошланғич таълим жараёнида ўқувчиларнинг геометрик билим ва тасаввурларни кенгайтиришда еса кўргазмалилик дидактик воситалар, турли геометрик шакллар ва жисмлар моделлари, АКТ воситалари, ўқитувчи изланишлари маҳсули бўлган геометрик шакллардан ясалган турли кўргазмали қуроллар асосий восита бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари ўқувчилар билимининг онгли ва мустаҳкам бўлиши, назарий билимларнинг амалий ҳаёт билан боғлиқлигини таъминлашда геометрия елементларини реал предметлар воситасида ўқитиш самарали натижа беради. Дарсда ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш ўқитувчи учун енг қийин , шу билан бирга муҳим аҳамият касб етадиган жиҳат ҳисобланади. Геометрия елементларини ўқитишда график чизиш ва ясаш дарслар ўқитишнинг жами иш ритмини бузмасдан дифференсияллаб олиб бориш имкониятларини беради. Ўқувчилар фазовий шаклларни тасаввур қила олишни, уларни номлари, катакли қоғозга содда ясашларни ўрганиб олишлари керак. Бундан ташқари, улар кесма ва синиқ чизиқ узунлигини, коўпбурчак периметрини, тўгўри тўртбурчак,квадрат ва умуман ҳар қандай фигуранинг юзини (палетка ёрдамида) топиш малакасини йегаллаб олишлари керак. Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга математикани оўргатиш жараёнида ҳал йетиладиган коўп масалалар ичида оўқувчиларнинг фазовий тафаккур ва тасаввурларини ривожлантириш яъни катта аҳамиятга йега. Шу нарса аниқки аввалги мавжуд дастур ва методикага қараганда ҳозирги замон бошлангўич мактаби жуда ҳам илгарилаб кетган. Бошлангўич синфларда математикани оўрганиш давомида геометрик материал талаб ва имконият даражасида арифметик материал билан боғланган. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling