Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet29/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

B
А 0
= а T 4
,


(5.33)

бу ерда а – атмосферанинг нурланиш қобилиятини характерловчи кўрсаткич (а<1) бўлиб, сув буғи миқдори, булутлар миқдори ва баландлигига боғлиқ, Т
– ҳаво ҳарорати (одатда 2 м баландликда). Д .Брентнинг қуйидаги эмпирик формуласи энг кенг қўлланилади:



BА = а T04 ( а1 + b1 )
(5.34)

б
учрашма нурланиш ортади, чунки нурлайди . Ўрта кенгликлардаги ўртача жадаллиги 0,21-0,28 кВт/м 2,
у ерда a=0,526, b=0,065, е – сув буғининг парциал босими (гПа).
Булутлиликнинг кўпайиши билан
булутларнинг ўзи энергияни кучли
текисликларда учрашма нурланишнинг
Ер нурланишини ютадиган ва учрашма нурланишни нурлайдиган атмосферадаги газ – сув буғидир . У 5,5-7,0 мкм ва 17 мкм дан узунроқ спектрал диапазонларда инфрақизил радиацияни кучли ютади . 8,5-12 мкм тўлқинлар диапазонида сув буғи инфрақизил радиацияни деярли ютмайди . Бу тўлқин узунликлар диапазони атмосферанинг шаффоф ойнаси деб аталади ва бу “ойна”дан ер сирти нурланиши космик фазога чиқиб кетади .

Сув буғидан ташқари инфрақизил радиация оқимига карбонат ангидрид ва озон таъсир кўрсатади .
Учрашма нурланиш атмосферанинг қуйи қатламларидаги намлик ва ҳароратга кучли боғлиқ .
Учрашма нурланиш ер сирти нурланиши каби яққол ифодаланган суткалик ва йиллик ўзгаришларга эга эмас .
Ер сирти нурланиши ва атмосферанинг учрашма нурланиши орасидаги фарқ эффектив нурланиш деб аталади:
Вe= В0 - 6ВА , (5.35)
бу ерда 6ВА- атмосферанинг учрашма нурланиши .
Атмосферанинг учрашма нурланиши одатда ер сирти нурланишидан кичик бўлади, шу сабабли Вe>0, яъни эффектив нурланиш ер сирти йўқотган исиқликни ифодалайди . Камдан-кам ҳоллардагина атмосферанинг қуйи қатламларида ҳароратнинг кучли инверсияси ва намликнинг катта қийматлари кузатилса, Вe<0 бўлади ва ер сирти атмосферадан иссиқлик олади . Эффектив нурланиш ер сиртининг ҳарорат режимига катта таъсир кўрсатади, қор эришида, туманлар ва радиацион совишлар ҳосил бўлишида катта рол ўйнайди .
Эффектив нурланиш атмосферадаги сув буғи миқдорига ва булутлиликка боғлиқ . Сув буғининг миқдори ва булутлилик ортиши билан эффектив нурланиш камаяди, чунки атмосферанинг учрашма нурланиши ортади .
Ўрта ҳисобда ўрта кенгликларда ер сирти йиғинди радиациянинг ютилишидан ҳосил бўлган иссиқликнинг таҳминан ярмини эффектив нурланиш орқали йўқотади .
Эффектив нурланишнинг йиллик ўзгариши булутсиз атмосферада ва жанубийроқ кенгликларда яққол ифодаланган бўлади (5.2-жадвал).

Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling