Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet28/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

ТупроK албедоси. Тупроқ сиртининг албедоси тупроқ турига, унинг тузулиши, ранги ва намлигига боғлиқ .
Қуруқ тупроқларнинг ўртача албедоси 8 дан 26% гача ўзгариши мумкин . Оқ қумнинг албедоси энг катта – 40%. Нам тупроқнинг албедоси қуруқ тупроқникидан 3-8% га, оқ қумники – 18-20% га кичик бўлади . Тупроқнинг нотекислиги (ғадир-будурлиги) камайиши билан унинг албедоси ортади . Кунлик ўзгаришида тупроқ албедоси Қуёшнинг кичик баландликларида – максимал, Қуёш тиккада бўлганида – минимал бўлади . Албедонинг кундузги ўзгариши амплитудаси 11-17% ташкил этади .
Сув сирти албедоси. Сув сирти албедоси қатор омилларга, шу жумладан, Қуёшнинг баландлигига, булутлар миқдорига, сув ҳавзаларининг характеристикалари (чуқурлик, сув тиниқлиги ва бошқа) ва тўлқинланиш даражасига боғлиқ . Май-сентябр ойлари мобайнида йирик табиий сув ҳавзалари ва сув омборларининг ўртача ойлик албедолари 7 дан 11% гача, саёз сув ҳавзаларининг албедоси – 11 дан 16% гача ўзгаради .
Сув сирти албедосининг кунлик ўзгариши булутлар бўлмаганида яққол ифодаланган бўлади . Бундай ҳолатларда албедонинг кунлик ўзгариши амплитудалари 30% ва ундан каттароқ бўлиши мумкин . Кучли тўлқинланишда ёки бутунлай булутлиликда кун мобайнида албедо деярли ўзгармайди . Бутунлай булутлиликда океан ва денгизларнинг албедоси 6-8% ни ташкил қилади .
Сув сирти албедосининг Қуёшнинг бурчак баландлигига боғланишини қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин:


H
0
А%


900
2


500
4


450
5


200
12


50
35

БошKа сиртлар албедоси. Игна баргли ўрмонларнинг албедоси 10-15%, баргли ўрмонларнинг албедоси 15-20%, сули ва буғдой майдонларининг албедоси 10-25%, картошка майдонлари – 15-25%, пахта майдонлари – 20- 25% албедога эга .
Булутлар албедоси. Булутларнинг албедоси уларнинг вертикал қалинлигига ва турига боғлиқ . Албедонинг энг катта қийматлари юқори тўп- тўп ва қатламли тўп-тўп булутларга характерли . Бир хил қалинликдаги (300 м) юқори тўп-тўп булутнинг албедоси 71-73%, қатламли тўп-тўп булутнинг албедоси эса 56-64% ни ташкил қилади .

Булутлар албедоси улар остидаги ер сирти албедосига боғлиқ .
Ер сирти ва булутларнинг албедоси биргаликда сайёрамизнинг албедосини ташкил қилади . Булутлилик бўлмаганида Ернинг ўртача йиллик албедоси экваториал ва тропик кенгликларда таҳминан 17%, қутбий кенгликларда таҳминан 50% ни ташкил қилади . Булутлилик Ер албедосини 25-30% дан 60% гача орттиради . Умуман, сайёрамизнинг ўртача албедоси 29 дан 32% гача ўзгаради . Демак, Қуёшдан келган радиациянинг учдан бир қисми космик фазога қайтарилади . Бу жараёнда булутлилик асосий ўринни эгаллайди .
5.8. Ер сирти ва атмосферанинг узун тўлқинли нурланиши. Эффектив
нурланиш
Узун тўлKинли радиация деб тўлқин узунликлари 4 мкм дан 100-120 мкм гача бўлган радиацияга айтилади .
Ер сирти ва атмосфера, ихтиёрий жисмлар каби энергияни нурлайди . Ер ва атмосферанинг ҳароратлари Қуёш ҳароратидан анча паст бўлганлиги учун, улар нурлаган энергия кўринмас инфрақизил спектрга тўғри келади . Ер сиртини ҳам, атмосферани ҳам мутлақ қора жисм деб бўлмайди . Турли сиртларнинг узун тўлқинли радиация спектрларини ўрганиш етарли аниқлик билан Ерни кул ранг жисм деб ҳисоблаш мумкинлигини кўрсатди . Бу шуни билдирадики, барча тўлқин узунликлари учун ер сиртининг нурланиши унинг ҳарорати билан бир хил бўлган мутлақ қора жисмнинг нурланишидан бир хил кўпайтувчига фарқланади:

B0 = 6 T04
,


(5.32)

бу ерда В0 – ер сиртининг нурланиш оқими (кВт/м 2), - Стефан-Болцман доимийси, Т0 - ер сирти ҳарорати, 6 - ер сиртининг ютиш қобилияти ёки ютишнинг нисбий коэффициенти . Турли сиртлар учун 6 нинг қийматлари 0,89 дан 0,99 гача ўзгаради . Қор энг катта ютиш қобилиятига эга (6=0,995), сув сиртнинг ютиш қобилияти энг кичик - 6=0,89. Ўртача ер сирти учун 6=0,95 га тенг деб ҳисобланади .
Ер сирти нурланиши Қуёш нурланишидан анча кичик бўлса ҳам, горизонтал юзага етиб келадиган Қуёш радиацияси оқими билан
таққосланадиган даражада бўлади . Турли ҳароратларда мутлақ қора
жисмнинг нурланиш оқими қуйида кўрсатилган:



º
t
С
кВт/м2


–40
0,17


–20
0,24

0
0,32




20
0,43


40
0,55

Ер сирти ҳароратларида (–93ºС – Арктика музлари, 77ºС – саҳро қумлари) ер сирти нурланиши 4 дан 120 мкм тўлқинлар диапазонига, энергия максимуми эса – 10-15 мкм га тўғри келади .


тоғли станцияларда – 0,07-0,14 кВт/м2 ни ташкил этади . Атмосфера учрашма нурланишининг бундай камайиши юқорига кўтарилган сари сув буғи миқдорининг камайиши билан тушинтирилади . Экваторда атмосферанинг учрашма нурланиши энг катта бўлади, чунки бу ерда атмосфера анча илиқ ва сув буғига бой . Экваториал кенгликларда ўртача йиллик учрашма нурланиш 0,35-0,42 кВт/м2 га тенг бўлади, қутбий кенгликлар томон у 0,21 кВт/м 2 гача камаяди .
Ер сиртининг нурланиши унинг ҳароратига ва турига боғлиқ. Ер сиртининг нурланиши кундузи яққол ифодаланган максимумга, кечаси – минимумга эга . Кечаси нурланиш ҳисобидан ер сирти совийди .
Атмосфера қисқа тўлқинли қуёш радиацияси (Ерга келаётган жами радиациянинг 75% атрофида) ва ер сирти нурлаган узун тўлқинли радиациясини ютиш ҳисобига, ҳамда сув буғининг фазавий ўтишлари натижасида ажралган иссиқлик ҳисобига исийди . Ер сирти каби атмосфера ҳам узун тўлқинли радиацияни нурлайди .
Атмосфера радиациясининг кўп қисми (70%) ер сирти томон нураланади, қолган қисми эса космик фазога чиқиб кетади . Ер сирти томон йўналган атмосфера радиацияси атмосферанинг учрашма нурланиши деб аталади . Ер сирти учрашма нурланишни деярли бутунлай (90-99%) ютади . Шундай қилиб, ер сирти учун атмосферанинг учрашма нурланиши қўшимча иссиқлик манбаидир .
Атмосферанингучрашма нурланиши эмпирик (тажрибалардан келиб чиққан) формулалар бўйича аниқланади . Умумий ҳолда у қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:




Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling