Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
入
入 = 4 J 入 , (5.10) бу ерда J入 – 入 тўлқин узунлигида тушаётган радиациянинг интенсивлиги, а – пропорционаллик коэффициенти . Агар қизил ранг учун (入=0,7 мкм) сочилиш интенсивлигини 1 га тенг деб ҳисобласак, у ҳолда кўринувчан радиация диапазонидаги қисқароқ тўлқинли радиация учун қуйидагиларни ёзиш мумкин: 入 мкм К入/К0,7 0,62 1,6 0,57 2,2 0,52 3,3 0,47 4,9 0,44 6,4 Демак, солчилган радиацияда қисқароқ тўлқинларнинг (бинафша, кўк, ҳаво ранг) ҳиссаси тез ортиб боради . Иккинчидан, тушаётган нурнинг йўналиши бўйлаб сочилган нурнинг ёруғлиги максимал, кўндаланг йўналишда эса минимал бўлади . Демак, нафақат ер сирти томон, балки коинот томонга ҳам сочилиш содир бўлади . Таъкидлаш лозимки, тушаётган қутбланмаган нурдан фарқли сочилган нур қисман қутбланган бўлади . Шу билан бирга, осмон гумбазининг турли қисмларидан келаётган радиация турлича қутбланиш даражасига эга . Аэрозол сочилиш, шу жумладан майда сув томчи ва муз кристалларидан сочилишда, сочилган нурнинг интенсивлиги тўлқин узунлигининг биринчи ёки иккинчи даражасидаги тескари пропорционал . Шунинг учун, бундай заррачаларда сочилган радиация молекулаларда сочилган радиациядек қисқа тўлқинларга бой бўлмайди . Бундан ташқари, заррача қанча катта бўлса, тушаётган нур йўналишида сочилиш шунча кучлироқ бўлади . Аэрозол сочилишда ёруғликнинг қутбланиш даражаси молекуляр сочилишдагига нисбатан анча кичик . Тоза атмосферада сочилиш жараёнлари натижасида Ер сирти яқинида Қуёш спектрида кўринувчан қисқа тўлқинлар устун бўлади . Қуёш спектрида энергия максимуми кўк-ҳаворанг тўлқин узунликларига тўғри келгани учун тоза атмосферада осмоннинг туси кўк-ҳаворанг бўлади . Атмосфера қанча тоза ва қуруқ бўлса, осмоннинг туси шунча кўк бўлади . Атмосферада қуёш радиациясининг сочилиши ва ютилиши жараёнлари натижасида спектрал таркибнинг узунроқ тўлқинлар томонига ўзгариши кузатилади . Юқорида қайд қилинганидек, атмосферанинг юқори чегарасида қуёш радиациясининг 9% ультрабинафша (УБ), 47% - кўринувчан (К) ва 44% - инфрақизил (ИҚ) радиация қисмларига тўғри келади . Қуёш тиккада бўлганида (h0 =90º) бу муносабатлар қуйидагича ўзгаради: УБ – 4%, К - 46%, ИҚ - 50%. Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 30º га тенг бўлганда қуёш энергиясининг 3% ультрабинафша, 44% - кўринувчан ва 53% - инфрақизил радиация спектрларига тўғри келади . Ва, ниҳоят, Қуёш уфқда бўлганда (ботишдан олдин) қуёш радиациясининг 28% и кўринувчан радиация, 72% и э Атмосферада кузатиладиган баъзи оптик радиациясининг сочилиши ва ютилиши билан боғлиқ . са инфрақизил радиацияни ташкил қилади . ҳодисалар қуёш Ҳавода аэрозол заррачаларнинг миқдори ортиши билан, қуёш спектрида узун тўлқинларнинг улуши ортади ва осмоннинг туси оқимтир бўлади . Қуёш уфқда бўлганда у сариқ ёки ҳатто, қизил тусни олади . Бу атмосферада қуёш нурлари босиб ўтган ҳаво қатламининг қалинлиги билан боғлиқ . Ҳаво қатлами қанча қалин бўлса, ютилиш ва сочилиш жараёнлари шунча кучли бўлади ва Ер сиртигача кўринувчан радиациянинг энг узун – қизил нурлари етиб келади . Кундузи қуёш радиациясининг атмосферада сочилиши сочилган ёруғликни юзага келтиради . Агар Ерда атмосфера бўлмаганида фақат тўғри ёки қайтган қуёш нурлари тушган жойлар ёруғ бўлар эди . Сочилиш жараёнлари натижасида кундузи бутун атмосфера ёруғлик манбаи бўлиб хизмат қилади – кундузи қуёш нурлари тушмаган жойлар ҳам ёруғ, бутунлай булутлиликда булут остидаги атмосфера қатламида сочилган радиация ёруғлик ҳосил қилади . Кўринувчанликнинг горизонтал ёки метеорологик узоқлиги кўринувчан радиациянинг сочилиши билан боғлиқ . Жуда тоза ҳавода (масалан, арктик ҳавода) кўринувчанлик узоқлиги бир неча юз километргача етиши мумкин . Бундай ҳавода ёруғликнинг сочилиши асосан фақат атмосфера газларининг молекулаларида содир бўлади . Агар ҳавода чанг ёки конденсация маҳсулотлари кўп миқдорда кузатилса, кўринувчанлик бир неча километр ва метрларгача камаяди . Масалан, кучсиз туманда кўринувчанлик узоқлиги 500-1000 м тартибида бўлса, кучли туманда ёки чанг бўронида кўринувчанлик 50 м ва ундан кам бўлиши мумкин . Агар кўринувчанлик узоқлиги кичик, бироқ бир километрдан каттароқ бўлса, бу ҳолда туман эмас, балки туман пардаси тўғрисида гапириш мумкин . интеграллаймиз: Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling