Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
T T
i 一 e T e dz . (4.36) Статиканинг асосий тенгламаси ва қуруқ ҳаво учун ҳолат тенгламасини ҳисобга олсак, қуйидагини ҳосил қиламиз: dNi = 一Rq ( Ti 一 Te ) . (4.37) (4.37) ни Ni=0 бўлган Р1 дан Ni =N бўлган Р2 гача интеграллаймиз ва қуйидагини ҳосил қиламиз: N = 2,3Rq (Ti 一 Te ) lg , (4.38) бу ерда N – босим Р1 ва Р2 бўлган сатҳлар орасидаги қатламнинг нотурғунлик энергияси . Нотурғун стратификация ҳолида (Ti-Тe)>0 ёки Y>Yа ва нотурғунлик энергияси мусбат. Агар Ti<Тe бўлса, у ҳолда нотурғунлик энергияси манфий . Бу ҳолда стратификация эгри чизиғи ҳолат эгри чизиғидан ўнгроқда ётади . Метеорологик кузатишлар ва атмосферани зондлаш натижаларини таҳлил қилишда термодинамик графиклар деб аталувчи аэрологик диаграммалар кенг қўлланилади (13-расм). Тўғри тўртбурчак шаклидаги диаграмма бланкининг абсциссалар ўқи бўйлаб ҳарорат (t。C), ординаталар ўқи бўйлаб логарифмик шкаладаги босим (lgР) жойланади . Бланкда шунингдек атмосфера ҳолатини таҳлил қилиш учун керак бўлган қуйидаги эгри чизиқлар оилалари туширилган: - изотермалар – ордината ўқига параллел тўғри чизиқлар (-80 дан 40。 ҳароратгача 1。С оралиқда ўтказилган); - изобаралар - абсцисса ўқига параллел тўғри чизиқлар (босимнинг 1050 дан 10 гПа қийматигача 10 гПа оралиқда ўтказилган); - қуруқ адиабаталар – қуруқ ёки тўйинмаган нам зарранинг ҳолат эгри чизиқлари; - нам адиабаталар – тўйинган нам ҳавонинг ҳолат эгри чизиқлари; - изограммалар – тўйиниш ҳолатидаги сув буғи масса улушининг тенг Б о с u м қийматлари эгри чизиқлари; - қатламнинг берилган ўртача ҳароратида асосий изобарик сиртлар орасидаги масофа (гп .м да); - тўйиниш ҳолатидаги виртуал қўшимчалар . Тўғри тўртбурчак бланклар билан бир қаторда амалиётда аэрологик диаграммаларнинг оғма бурчакли бланклари ҳам қўлланилади . Унда изотермалар оғма тўғри чизиқлардан ташкил топади . Аэрологик диаграммалар ёрдамида атмосфера ҳолатининг қуйидаги характеристикаларини ҳисоблаш мумкин: - термодинамик ҳароратлар (потенциал, псевдопотенциал ва бошқалар); - конденсация сатҳи; - нотурғунлик энергияси ва бошқалар . 13-расм . Аэрологик диаграмма . Катта оғиш бурчакли узлуксиз чизиқлар – қуруқ адиабаталар, кичик оғиш бурчакли чизиқлар – нам адиабаталар, пунктир чизиқлар – тўйиниш ҳолатидаги сув буғи масса улушининг изочизиқлари . Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling