Збекистон республикаси олий


Download 4.48 Mb.
bet21/57
Sana28.10.2023
Hajmi4.48 Mb.
#1728675
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

Назорат саволлари
1. Термодинамиканинг атмосфера физикасида қўлланиладиган биринчи қонуни тенгламасини келтириб чиқаринг.
2. Қандай жараёнлар адиабитик, қуруқ адиабитик деб аталади? Қуруқ адиабата учун Пуассон тенгламасини келтириб чиқаринг.
3. Потенциал ҳарорат нима? У қандай хоссаларга эга?
4. Ҳаво заррачасининг тўлиқ энергияси учун тенгламани келтириб чиқаринг.
5. Потенциал энергия энтропия билан қандай боғланган? Изоэтропик таҳлил қандай мақсадда қўлланилади?
6. Нам ва псевдоадиабатик жараёнларни характерлаб беринг.
7. Конвекция тенгламасининг мазмунини тушинтириб беринг. Қуруқ ва нам тўйинган ҳавога нисбатан турғунлик мезонларини ҳосил қилинг.
8. Атмосфера стратификацияси қандай суткалик ўзгаришга эга? Турли ҳаво массаларида-чи?
9. Атмосферада потенциал нотурғунлик ва потенциал турғунлик қачон ва қандай юзага келади?
10.Нотурғунлик энергияси нима?
11.Термодинамик графиклар нима? Улар қандай мақсадларда қўлланилади?
V БОБ. АТМОСФЕРАНИНГ РАДИАЦИЯ РЕЖИМИ
5.1. Қуёш радиацияси. Спектрал таркиби. Қуёш доимийси
Қуёш нурлаган электромагнит энергияси Kуёш радиацияси ёки нурли энергия деб аталади . Ер сиртига етиб келган қуёш радиациясининг асосий қисми иссиқликка айланади . Сайёрамиз учун қуёш радиацияси ягона энергия манбаидир .
Ҳарорати мутлақ нолдан юқори бўлган барча жисмлар ўзидан радиация нурлайди . Метеорологияда нурланаётган жисмнинг ҳарорати ва нурланиш қобилияти билан белгиланадиган ҳароратга боғлиқ радиация кўрилади .
Жисмнинг нурланиш Kобилияти деб бирлик вақт давомида бирлик юзадан (S=1 м2) барча йўналишларда нурланаётган энергия миқдори тушунилади . Бу катталик нурли оқим ёки радиация оқими деб ҳам аталади . СИ тизимида унинг ўлчов бирлиги Ж/м2 .с ёки Вт/м2 .
Ўз навбатида нурланаётган жисм атрофдаги жисмлардан келаётган энергияни ютади . Жисм ва атроф -муҳит орасида нурланган ва ютилган энергия фарқлари билан белгиланадиган нурли иссиKлик алмашинуви юзага келади . Иссиқлик мувозанатида иссиқлик келиши унинг йўқотилиши билан мувозанатда бўлади . Ер шари нурли мувозанат ҳолатида бўлади, чунки у қуёш радиациясини ютади ва нурланиши орқали йўқотади .
Радиация нурлаётган жисм совийди, яъни унинг ички энергияси нурли энергияга айланади . Радиация ютилишида эса нурли энергия ички энергия, кейинчалик эса энергиянинг бошқа турларига айланади .
Жисмларнинг ютиш ва нурлаш хоссалари мутлақ қора жисмга тааллуқли Кирхгоф, Планк, Вин ва Стефан-Болцман қонунлари билан тавсифланади . Тўлқин узунлигидан қатъий назар келаётган радиацияни бутунлай ютадиган жисм мутлаK Kора жисм деб аталади . Бу қонунлар бўйича нурланаётган жисмнинг ҳарорати қанча баланд бўлса, у шунча кўпроқ энергияни олади (ютади). Ҳарорат ортиши билан энергия максимуми қисқа тўлқинлар томонига сурилади .
Қуёш нурланиши мутлақ қора жисмнинг нурланиш қонунлари билан тавсифланади, Ер нурланиши эса бундан бироз фарқ қилади .
Қуёш электромагнит тўлқинларни кенг диапазонда нурлайди: гамма- нурлардан то радиотўлқинларгача . Метеорологияда 0,1 мкм дан 4 мкм гача тўлқинлар диапазонига тўғри келадиган Қуёш радиацияси кўрилади, чунки бу тўлқинлар диапазонига Қуёш радиациянинг 99% энергияси тўғри келади . Бу тўлқинлар диапазонидаги радиация қисқа тўлқинли радиация деб аталади . Қуёш радиация энергиясининг тўлқинлар узунлиги бўйича ўзгариши қуёш радиацияси спектри деб номланади (14-расм).
Қуёш радиацияси спектрини шартли равишда бир неча қисмларга бўлиш мумкин . 0,1 0,39 мкм тўлқинлар диапазонидаги радиация – ультрабинафша радиация деб номланади . Бу диапазондаги радиацияга қуёш радиациянинг 9% энергияси тўғри келади . Кўринувчан радиация 0,40 дан
0,76 мкм гача тўлқинлар диапазонини эгаллайди ва бу диапазонга қуёш радиациясининг 47% энергияси тўғри келади . Инфрақизил нурланиш (0,76 4 мкм) қуёш нурланишининг таҳминан 44% ини ташкил қилади .



14-расм . Атмосферага киргунга қадар қуёш радиацияси спектридаги (1) ва 6000 К
ҳароратли мутлақ қора жисм спектридаги (2) энергия тақсимоти .
Спектр соҳалари: УБ – ультрабинафша,
К – кўринувчан, ИҚ – инфрақизил .
Қуёш радиация спектрининг максимуми таҳминан 0,475 мкм тўлқин узунлигига, яъни кўринувчан радиациянинг кўк-ҳаво ранг рангларига тўғри келади . Тажрибадан аниқланган қуёш радиацияси спектрини ҳарорати таҳминан 6000 К га тенг бўлган мутлақ қора жисмнинг Планк қонуни бўйича ҳисобланган нурланиш спектри билан таққослаш , уларнинг деярли бир хиллигини кўрсатади (14-расм). Спектрнинг ультрабинафша радиация диапазонида баъзи фарқлар кўзга ташланади . Бундан, қатъий айтганда, Қуёш мутлақ қора жисм эмаслиги ҳақида хулоса қилинади .

Download 4.48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling