Збекистон республикаси олий


Download 4,48 Mb.
bet16/57
Sana28.10.2023
Hajmi4,48 Mb.
#1728675
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   57
Bog'liq
2 5390885629582119080

dWi = Rq dTi Rq Ti


(4.7)



тенгламани ҳосил қиламиз . (4.2) ва (4.7) тенгламаларни (4.1) га қўйиб, dq = cvdTi + Rq dTi Rq Ti
ёки
dq = cp dTi Rq Ti (4.8)


тенгламаларни ҳосил қиламиз . Бу ерда cp = cv + Rq (физикадан маълум бўлган Майер тенгламаси).
(4.8) тенглама атмосфера физикасида фойдаланилувчи термодинамиканинг биринчи қонуни тенгламаси ҳисобланади . У иссиқлик оқими тенгламаси деб ҳам аталади .
Қуруқ ҳаво учун cv =718 Ж/кг ·К, cp =1006 Ж/кг ·К, cp cv =288 Ж/кг ·К, cp 1
=
cv 41
Y =
(4.8) .га мувофиқ



d
i = cp + cp P
T
dq RqTi dP
(4.9)

эканлигига, яъни зарра ҳароратининг ўзгариши нафақат бирор иссиқлик миқдори dq нинг узатилиши, балки ташқи босимнинг ўзгариши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлигига эътибор қаратайлик . Агар босим ортса (dP>0), dq нинг ўзгаришларида зарра ҳароратининг ортиши кузатилади ва аксинча . Агар dq=0 бўлса, у ҳолда

dTi = , (4.10)


яъни атроф-муҳит билан иссиқлик алмашинуви бўлмаганда ҳароратнинг ўзгариши фақат босим ўзгаришлари билан аниқланади .

4.2. Адиабатик жараён
Ҳаво зарраси ҳароратининг ўзгариши атроф-муҳит билан иссиқлик алмашинмасдан содир бўлиши мумкин . Бундай жараён адиабатик жараён дейилади . Реал шароитларда ҳеч қайси ҳаво массаси атроф-муҳитнинг иссиқлик таъсиридан тўла изоляцияланган бўлмайди . Агар атмосфера жараёни етарлича тез содир бўлса ва бу вақт ичидаги иссиқлик алмашинуви эътиборга олмайдиган даражада кичик бўлса, етарлича аниқлик билан жараённи адиабатик деб ҳисоблаш мумкин . Бундай жараён учун dq=0. Қуруқ ёки нам тўйинмаган ҳавода содир бўлаётган адиабатик жараённи кўриб чиқамиз . Бундай жараён KуруK адиабатик жараён дейилади . Бу ҳолда (4.8) тенглама қуйидаги кўринишга келади:
cp dTi = Rq Ti . (4.11)


(4.11) тенглама дифференциал кўринишдаги адиабатик жараён тенгламасидир .
Адиабатик жараёнда ташқи босим кучларига қарши иш фақат ички энергия ҳисобига бажарилади . Агар иш мусбат, яъни кенгайиш юз берса (d i>0), зарранинг ички энергияси камаяди (dTi<0), ва аксинча, ҳаво заррасининг сиқилишида (d i<0) унинг ички энергияси ортади (dTi>0).
Ҳаво заррасининг кўтарилишида унинг ҳажми ортади (d i>0), босими эса камаяди (dP<0). (4.11) ифодадан бундай шароитда ҳаво заррасининг ҳарорати доимо камайиши (dTi<0) келиб чиқади .
(4.11) тенгламани қуйидаги кўринишга келтирамиз:
= . (4.12)


Бу тенгламани жараён бошланишидаги Ti0 ҳарорат ва Р0 босим қийматидан уларнинг жараён охиридаги Ti ва Р қийматларигача интеграллаймиз:
TijTi0 = PjP0


ва потенсирлашдан кейин

T
i

T
i 0




R
q
= )J||cp .


(4.13)

Агар = Y муносабатни киритсак, у ҳолда = = 0,286 .
Энди (4.13) қуйидаги кўринишга келади:

T
i

T
i 0



Y - 1
= )J|| Y
(4.14)

(4.13) ва (4.14) тенгламалар интеграл кўринишдаги адиабатик жараён тенгламаси (Пуассон тенгламаси) ёки KуруK адиабата тенгламасини ифодалайди .
Тўйинмаган нам ҳаво учун Тi ҳарорат ўрнига виртуал ҳароратни олиш керак .
Вертикал бўйлаб қуруқ адиабатик ҳаракатланишда ҳаво заррасининг ҳарорати қандай ўзгаришини аниқлайлик . Бунинг учун (4.12) тенгламада нисбатни статика тенгламаси ( dP = -pg . dz) ва қуруқ ҳавонинг ҳолат
тенгламасидан p= )J|| фойдаланиб алмаштирамиз:



- = )J|| ,


(4.15)

бу ерда - = Ya - қуруқ адиабатик градиент, яъни баландлик бўйлаб
адиабатик ҳаракатланишда қуруқ ёки тўйинмаган нам ҳаво зарраси ҳароратининг бирлик масофага тўғри келувчи ўзгариши . Тi~ Те бўлганлиги учун:



g
c
Ya =

p

(4.16)

Ya катталик 0,98。С/100 м ~ 1。С/100 м қийматга эга . Шундай қилиб адиабатик кўтарилаётган қуруқ ҳаво заррасининг ҳарорати баландликнинг ҳар 100 м да таҳминан 1。С га камаяди . Ҳаво заррасининг тушишида эса унинг ҳарорати баландликнинг ҳар 100 м да 1。С га ортади .
d
- dz = Ya тенгламани интеграллаш ва ечимни
Ti

Ti = Ti 0 - Ya ( z - z0 )


(4.17)

кўринишда ёзиш мумкин .
Реал ҳаво таркибида доимо бирор миқдордаги сув буғи бўлади . Ҳисобларнинг кўрсатишича, агар сув буғи тўйиниш ҳолатига эришмаса, бундай нам ҳаво ҳароратининг адиабатик ўзгариши қуруқ ҳаво ҳароратининг адиабатик ўзгаришидан кам фарқланади . Демак, тўйиниш ҳолатига

эришмаган нам ҳаво учун қуруқ ҳаво ҳароратининг адиабатик ўзгариши учун ҳосил қилинган (4.11), (4.14), (4.15) ва (4.16) тенгламалардан фойдаланиш мумкин бўлади .
4.3. Потенциал ҳарорат
Қуруқ адиабатик жараённинг муҳим характеристикаларидан бири потенциал ҳароратдир . Бошланғич сатҳдан 1000 гПА босимли сатҳга қуруқ адиабатик туширилганда ёки кўтарилганда ҳаво зарраси қабул қиладиган ҳарорат потенциал ҳарорат 9 деб аталади .
Агар Р0=1000 гПа, бу сатҳдаги ҳароратни Ti0 = 9 деб олсак, у ҳолда (4.14) Пуассон тенгламасини қуйидаги кўринишда ёзиш мумкин:

Y 1
9 = Ti )J| Y


(4.18)

Потенциал ҳарорат жуда муҳим хоссага эга – айни бир ҳаво заррасининг қуруқ адиабатик ҳаракатланишида у ўз Kийматини доимий сақлаб туради . Бу хосса амалиётда ҳаво массаларининг характеристикаси сифатида фойдаланилади .
Агар (4.18) тенгламани логарифласак ва дифференциалласак

d9 = dTi Rq dP
9 Ti cp P


(4.19)



тенгламани ҳосил қиламиз .
(4.12) тенгламага мувофиқ адабиатик жараёнда (4.19) тенгламанинг ўнг томони нолга тенг. Демак, = 0 , d9 = 0 ва 9 = const , яъни адиабатик ҳаракатларда потенциал ҳарорат ўзгармайди .
Агар ҳаво массасининг ҳаракатланиши жараёнида унинг потенциал ҳарорати ўзгарса, бу массага иссиқликнинг келиши ёки кетиши содир бўлганидан далолат беради . (4.19) ва (4.8) тенгламаларни таққослаш буни исботлайди, яъни


9
d

dq = cp Ti (4.20)

9
потенциал ҳароратнинг ўзгариши ҳаво зарраси тўлиқ энергиясининг ўзгариши билан боғлиқ .
Қуруқ ҳаво учун статика ва ҳолат тенгламаларидан фойдаланиб, (4.19)
тенгламанинг ўнг томонидаги иккинчи ҳадни – = dz кўринишига
олиб келамиз . У ҳолда (4.19) тенглама қуйидагича ёзилади:

cp Ti = cp dTi + dz
Тенгламанинг кўринишини қуйидагича ўзгартирамиз
cpTi = cp dTi + gdz + dz .


(4.21)


(4.22)



Қуйидаги белгилашларни киритамиз:
cp dTi = dEi + const – иссиқлик қиймати ёки энтальпия;
g
dz = dNi + const – нотурғунлик энергияси .
dz
= dФ * + const – потенциал энергия (геопотенциал);
Белгилашларни эътиборга олсак, (4.22) тенглама қуйидагича ёзилади: cp Ti = dEi + dФ* + dNi ёки cp Ti = dni , (4.23)
бу ерда n i = Ei + Ф* + Ni - бирлик массали зарранинг тўлиқ энергияси .
Шундай қилиб, ҳаво заррасининг адиабатик ҳаракатларида унинг тўлиқ энергияси ўзгармайди:
Ei + Ф* + Ni = const (4.24)
4.4. Потенциал ҳарорат ва энергия
Газнинг энергияси



S = j


интеграл орқали ифодаланади . Қуруқ ҳаво учун
= cp - Rq
ёки
S = cp ln - Rq ln = cp ln - ln )J||


(4.26) ифодани логарифлаймиз
(4.25)


(4.26)

ln9 = lnTi + ( ln1000 - lnP) (4.27)
(4.26) ва (4.27) дан қуйидагини ҳосил қиламиз
S = cp ln9 - cp lnTi 0 - Rq ln )J| = cp ln9 + C , (4.28)
бу ерда С – миқдоран бошланғич шартларни ифодалайди .
Шундай қилиб, газнинг потенциал ҳарорати қанча юқори бўлса, унинг энтропияси шунча катта бўлади . Адиабатик жараёнда потенциал ҳарорат ва, демак, энергия ҳам ўзгармайди . Шунинг учун адиабатик жараённи изоэнтропик деб ҳисоблаш мумкин .
Амалий мақсадларда маълум, масалан, потенциал ҳароратнинг 273。, 283。С ва бошқа қийматлари учун, изоэнтропик сиртнинг баландликлари карталарини қуриш мумкин . Бу карталарга сув буғининг масса улуши, шамолнинг тезлиги ва йўналиши қийматлари туширилади .
Бу карталарнинг қўлланилиши изоэнтропик сирт бўйлаб ҳаракатланишда ҳеч қандай иш бажарилмаслигига асосланади . Бу ҳолда изоэнтропик карта атмосферадаги йирик масштабли ҳаракатларни, шу жумладан, ҳавонинг юқорилама ва пастлама оқимларини характерлайди .
Изоэнтропик карталар бундай ҳаракатларнинг изоэнтропик таҳлили амалиётида қўлланилади .
4.5. Нам адиабатик жараёнлар
Сув буғига тўйинмаган нам ҳаво заррасининг кўтарилишида унинг ҳарорати қуруқ адиабатик қонун бўйича камаяди (яъни ҳар 100 м да 1。С га). Бу заррадаги ҳаво массасининг доимийлиги сабабли сув буғининг масса улуши s ҳам ўзгармасдан қолади .
Ўзгармас намлик миқдорига эга бўлган ҳаво зарраси ҳароратининг пасайиши оқибатида унинг нисбий намлиги ортиб боради ва маълум сатҳда 100% етади . Тўйинмаган нам ҳаво тўйиниш ҳолатига эришадиган сатҳ zk конденсация сатҳи деб аталади (8-расм).

С

z, км


T, o

8-расм . Нам ҳавонинг ҳолат эгри чизиғи .
1 - қуруқ адиабата, 2 - нам адиабата .
Агар тўйинишга эришган нам ҳаво зарраси конденсация сатҳидан юқорига кўтарилса, ҳароратнинг янада пасайиши оқибатида сув буғининг конденсацияланиши бошланади . Конденсацияланишда буғ ҳосил бўлишининг яширин иссиқлиги ажралиб чиқади (1 кг сув буғи конденсациясида 2,5 МЖ атрофида). Бунинг оқибатида конденсация сатҳидан юқорида зарранинг ҳарорати секинроқ камаяди . Кенгайиш ишининг бир қисми конденсация иссиқлиги ҳисобига амалга оширилиши бунга сабаб бўлади . Тўйинган нам ҳавода содир бўлувчи адиабатик жараён нам адиабатик жараён деб аталади .
Адиабатик ҳаракатланишда ҳаво зарраси ҳароратининг ўзгаришини характерловчи эгри чизиқ ҳолат эгри чизиғи, адиабатик кўтарилишда бу эгри чизиқнинг тўйинган зарра ҳароратининг ўзгаришига мос келувчи қисми эса нам адиабата дейилади (6-расм). Нам адиабатик жараён бўйича кўтарилишда зарра ҳароратининг бирлик масофага тўғри келувчи ўзгариши нам адиабатик градиент (Y ) деб аталади .
Нам адиабатик градиентнинг қийматлари доим қуруқ адиабатик градиентдан кичик бўлади ҳамда ҳарорат ва босимга боғланган ҳаво заррасидаги намлик миқдорига (сув буғининг масса улушига) боғлиқ бўлади (4.1-жадвал).
4.1-Mадвал
Нам адиабатик градиентнинг қийматлари (oС/100 м)


Download 4,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling