Збекистон республикаси олий
Download 4.48 Mb.
|
2 5390885629582119080
J 入
j J 入0 16-расм . Бугер формуласини келтириб чиқаришга доир . = 一ajp. dS A 5.4. Кучсизланиш қонуни. Атмосферанинг шаффофлик характеристикалари Атмосферада сочилиш ва ютилиш жараёнлари натижасида қуёш радиацияси кучсизланади . Қуёш радиациянинг кучсизланиши xавонинг таркиби ва зичлиги xамда қуёш нурлари босиб ўтган масофасига боғлиқ . Радиациянинг монохроматик (маълум λ тўлқин узунликли) оқими учун қуёш радиациясининг кучсизланиши формулалари энг содда кўринишга эга . Баландлик бўйича xаво таркиби ва зичлиги ўзгариши сабабли, dJ , радиация кучсизланишини p зичликка эга бўлган атмосферанинг юпқа dS қатламида кўрайлик (16-расм): dJ, = 一aJ,p. dS , (5.11) бу ерда J , – кўрилаётган қатламнинг юқори чегарасига тушаётган радиация миқдори, a – кучсизланишнинг масса кўрсаткичи деб аталувчи м2/кг ларда ўлчанадиган пропорционаллик коэффициенти . a коэффициенти қуёш радиациясининг сочилиши ва ютилишини умумлаштирилган xолда xисобга олади . У тўлқин узунлигига боғлиқ, чунки сочилиш ва ютилиш жараёнлари танлаш характерига эга . Бутун атмосфера қатлами учун бу коэффициентнинг бирор ўртача қийматини қабул қиламиз . (5.2) ифодани қуёш радиацияси J入0 нуқтадан қуёш тенг бўлган B J ёки = J0e一ajAp.dS га тенг бўлган А радиацияси J入 га В нуқтагача (5.12) B а A ифода – бирлик юзали jp. dS = M тмосфера устунидаги xавонинг массасидир . a коэффициентининг физикавий мазмунини аниқлайлик . p.dS=1 кг/м2 тенг бўлсин, унда (5.11) қуйидагича ёзилади: = a dJ , J , 一 (5.13) Демак, кучсизланишининг масса кўрсаткичи бирлик массали ҳаво устунида радиациянинг нисбий камайишига тенг бўлади . m=M/М0 тенг бўлган нисбатни киритамиз, бу ерда М0 – бирлик юзали вертикал устундаги ҳавонинг массаси . m катталик атмосферанинг оптик массаси деб аталади, у Қуёшнинг горизонтдан баландлигига h由 боғлиқ . Қуёшнинг горизонтдан баландлиги 30º дан ортса, атмосфера оптик массасини h由 орқали ифодалаш мумкин (13-расмга қаранг): М=M0cosec h由 ёки m=cosech由 (5.14) Қуёшнинг турли бурчак баландликларида атмосферанинг оптик массаси қуйидаги қийматларга эга:
М ва m ифодаларидан фойдаланиб (5.12) ифодани ўзгартирамиз: J入 = J入0e一aM 0 m (5.15) Атмосферанинг оптик Kалинлиги (ёки кучсизланиш коэффициенти) деб номланган C入=a入.M0 катталикни киритамиз ва (5.15) ифодани қуйидагича ёзамиз: J (5.16) қонуни ёки кучсизланиш қонунини 入 = J入0e一C入m . Бу формула Бугге-Ламберт ифодалайди . А атмосферада қуёш радиациясининг кучсизланишини учун атмосферанинг шаффофлик коэффициенти тушунчаси малда характерлаш киритилади: P入 = e一C入 . У ҳолда (5.16) қуйидагича ифодаланади: J入 = J入0P入m агар Қуёш тиккада бўлса (m=1): P 入 = J 入 J入 = J 入0 P ёки J 入0 (5.17) (5.18) (5.19) Демак, шаффофлик коэффициенти Қуёш тиккада бўлганида радиация оқимининг қанчаси Ер сиртига етиб келишини кўрсатади . Шаффофлик коэффициенти xаво массасининг физикавий хусусиятларини тавсифлайди . Ҳавода қуёш радиациясини ютадиган газлар ва аэрозол аралашмалар миқдори қанча кўп бўлса, шаффофлик коэффициенти шунчалик кичик бўлади . Шу билан бирга монохроматик оқим учун шаффофлик коэффициенти Қуёшнинг бурчак баландлиги, демак атмосферанинг оптик массасига боғлиқ эмас . Шаффофлик коэффициенти тўлқин узунлигининг функциясидир . Назарий xисоблашлар идеал (тоза ва қуруқ) атмосфера учун қуйидаги боғланишларни кўрсатади: λ, мкм 0,35 0,39 0,45 0,50 0,60 0,70 0,80 1,00 2,00 Рλ 0,551 0,685 0,812 0,874 0,938 0,966 0,980 0,992 0,999 Бу боғланиш идеал атмосферадаги сочилиш кучсизланишнинг асосий жараёни эканлиги билан тушинтирилиб, қисқа тўлқинлар учун энг кучли ифодаланади . Радиация оқимининг умумий (интеграл) кучсизланиши ифодасини xосил қилиш учун уни барча тўлқин узунликлари бўйича интеграллаш керак: ~ ~ J = j0 J 入 d入 =j0 J 入0 P入m d入 = (5.20) Тўлқин узунлигига боғлиқлиги сабабли бу интегрални xисоблаш етарлича қийин . Шунинг учун Рλ нинг бирор ўртача қиймати киритилади ва қуйидаги ифода xосил қилинади: J = J 0Pm (5.21) бу ерда Р – интеграл шаффофлик коэффициенти . 5.5. Атмосфера шаффофлигининг интеграл характеристикалари Шаффофлик коэфициенти атмосферанинг нафақат физикавий xолатига, балки m оптик массаси қийматига xам боғлиқ . m ортган сари шаффофлик коэффициенти Р xам ортади . Гап шундаки, m ортиши билан Қуёш радиациясининг спектрал таркиби ўзгаради – умумий радиация оқимида қисқа тўлқинли радиациянинг улуши камаяди, узун тўлқинли радиациянинг улуши эса ортади . Атмосфера узун тўлқинли радиация учун шаффофроқ муxит xисобланади . m оптик масса ва Р шаффофлик коэффициенти орасидаги бундай боғланиш Форбс эффекти деб аталади . Форбс эффекти таъсирини бартараф қилиш учун шаффофлик коэффициентлари маълум оптик массага (m=2) келтирилади . Шаффофлик коэффициенти қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: = 2 P J 0 J m= 2 (5.22) бу ерда, J0 - Қуёш доимийси, Jm=2 – Ер сирти яқинида Қуёш нурига перпендикуляр бирлик юзага тушаётган ва m=2 оптик массага келтирилган Қуёш радиацияси миқдори . Маълум оптик массага келтирилган реал атмосферанинг шаффофлик коэффициенти атмосферанинг физик ҳолатига, яъни атмосферадаги аралашмалар ва ютувчи газларнинг миқдорига боғлиқ . Бундан ташқари шаффофлик коэффициенти кузатиш олиб борилаётган жой ва шу ҳудуд устидаги ҳаво массасининг типига ҳам боғлиқ . Шаффофлик коэффициенти одатда 0,5 дан 0,9 гача ўзгаради . Ўртача олганда қуйи кенгликларда юқори кенгликлардагига қараганда шаффофлик коэффициенти кичикроқ бўлади . Шаффофлик коэффициентининг (m=2 бўлганда) ўртача қийматлари атмосферанинг шаффофлиги юқори бўлганда – 0,826, катта бўлганда – 0,786, меъёрда бўлганда – 0,747, кичик бўлганда – 0,697, паст бўлганда – 0,652 ва жуда паст бўлганда 0,549 ни ташкил қилади . Шаффофлик коэффициенти яхши ифодаланган суткалик ва йиллик ўзгаришларга эга . Шаффофлик коэффициентининг атмосфера шаффофлигининг ўзгаришларига паст сезгирлиги унинг камчиликларидан бири ҳисобланади . Шунинг учун бошқа шаффофлик характеристикалари киритилади . C атмосферанинг оптик қалинлигини учта ташкил этувчидан иборат бўлган йиғинди билан ифодалаш мумкин: C = Ci + Cb + Ca. (5.23) Бу ифодада Ci - қуруқ ва тоза (идеал) атмосферада радиациянинг кучсизланишига боғлиқ бўлган атмосферанинг оптик қалинлиги; Cb -атмосферадаги сув буғи ва карбонат ангидриди таъсирида радиациянинг кучсизланишига боғлиқ бўлган атмосферанинг оптик қалинлиги; Ca - атмосферадаги аэрозол таъсирида радиациянинг кучсизланишига боғлиқ бўлган атмосферанинг оптик қалинлиги . Атмосферанинг хиралик омили қуйидагича ифодаланади: C = T i C (5.24) Физикавий мазмуни бўйича хиралик омили – бу радиацияни реал атмосфера каби кучсизлантирадиган идеал атмосфералар сони . Хиралик омили доим 1 дан катта бўлади (T>1). (5.24) ифодани (5.16) га қўйсак, C mT J = J0e i ёки J = J0 imT (5.18) ва (5.25) ларни таққослашдан lg P Pm = Pi mT ёки T = lg Pi (5.25) (5.26) келиб чиқади . (5.16) ва (5.18) тенгламалардаги 入 индекслари бу тенгламалар интеграл шаффофлик учун ёзилганлиги сабабли тушириб қолдирилган . Хиралик омилини ҳисоблаш учун қуйидаги ишчи формула қўлланилади: T = 11,5 lg J 0 2 J m = 2 , (5.27) бу ерда J0 - қуёш доимийси, Jm =2 – 2 га тенг бўлган оптик массага келтирилган тўғри қуёш радиацияси, Т - m =2 бўлгандаги хиралик омили . Download 4.48 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling