Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги


Фанни ўқитишнинг мақсад ва вазифалари


Download 163 Kb.
bet2/9
Sana25.08.2023
Hajmi163 Kb.
#1670281
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Руп восст 2008

1.1. Фанни ўқитишнинг мақсад ва вазифалари.
Курснинг асосий мақсади талабаларда турли мулкчиликка асосланган корхоналарни бошқаришдаги стратегик масалаларни тузиш ва ечиш механизми тўғрисида билимлар мажмуини шакллантиришдан иборат.
Курснинг асосий вазифалари стратегик менежментнинг назарий ва услубий қоидаларининг асосларини; иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш уларни йиғиш, узатиш бўйича техникавий воситалардан фойдаланиш ва уларни қўллаш соҳаларини амалга ошириш назарияси, услубияти ва амалиётининг муайян масалаларини ўзлаштиришни таъминлаш билан боғланган. Бу эса қуйидаги вазифаларни кўриб чиқиш ва ҳал этишни назарда тутади: Стратегик менежментнинг умумий характеристикалари, стратегия ва стратегик мақсадлар, молиявий таҳлил ва хўжалик фаолияти кўрсаткичлари, маҳсулотлар стратегияси, макроқамров таҳлили, рақобат қамрови таҳлили, фирма стратегиясини ишлаб чиқиш, стратегияни танлаш ва баҳолаш, стратегияни амалга ошириш, стратегик ривожланиш хусусиятларини ўрганиш ва бошқалар.
1.2. Фан бўйича бакалаврлар билими,ўқув ва малакасига қўйиладиган талаблар:
Фан бўйича талабаларнинг билимига, ўқувига ва кўникмасига қўйиладиган талаблар:
- Стратегик менежментнинг назарий ва услубий қоидаларининг асосларини; иқтисодий ахборотларни қайта ишлаш уларни йиғиш, узатиш бўйича техникавий воситалардан фойдаланиш ва уларни қўллаш соҳаларини билиш;
- Корхона ва фирмалардаги ташкилий иқтисодий тизимлар ва бошқарув механизмларини такомиллаштиришни асосий йўналишларини аниқлай олиш;
- Стратегик режалаштириш воситалари ва тизимларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолай олиш;
- Илмий техник ахборотларидан оқилона фойдаланишнинг унумли йўлларини билиш;
- Бозор иқтисодиёти шароитида турли мулкчиликка асосланган корхона ва фирмаларда стратегик менежментини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш бўйича мустақил қарорлар қабул қилиш;
- Стратегик менежмент тизимини такомиллаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш бўйича услублардан фойдалана олиш.

Download 163 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling