Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги


Ўқув режасидаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги


Download 163 Kb.
bet3/9
Sana25.08.2023
Hajmi163 Kb.
#1670281
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Руп восст 2008

1.3. Ўқув режасидаги бошқа фанлар билан боғлиқлиги.
"Стратегик менежмент" фани қуйидаги фанлар билан узвий боғлиқдир:
Иқтисодиёт назарияси, бизнес-режалаштириш, корхона иқтисодиёти, менежмент, корхоналарда ишлаб чиқаришни ташкил этиш, персонални бошқариш, бухгалтерия ҳисоби, статистика, хўжалик ҳуқуқи, менежмент асослари, стратегик режалаштириш, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш, маркетинг, иқтисодий-математик моделлаштириш.
1.4. Таълим беришда янги технологиялар.
"Стратегик менежмент" фанини ўрганишда маъруза ва амалиёт дарсларидан фойдаланилади. Маъруза дарслари қўйилган масалани режа асосида ёритишга, бунда кўргазмалилик ва лозим бўлган техник воситалардан фойдаланишга асосланади. Амалий машғулотлар олдиндан белгиланган мавзулар бўйича семинар шаклидаги дарсларни уюштиришни, бунда лозим бўлса талаба ҳар хил кўргазмалилик ва техник воситалардан фойдаланиб берилган масалани тўлиқроқ ёритиб беришга асосланган. Фанни ўрганишда турли хил ахборот воситаларидан (телевидение, газета-журналлар ва интернет) фойдаланиш назарда тутилади. Амалиёт дарсида "қизиқарли билимдонлик" ўйинларини олиб бориш ва фанни ўқитишда амалиёт учун услубий кўрсатмалар, масалалар тўпламидан фойдаланиш назарда тутилади.
1.5. Машғулотни ўтказиш семестри
"Стратегик менежмент" курси, 2-курс талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у 4-семестрда ўқитилади. Машғулотлар 4-семестр давомида тўлиқ ўтказилиб бўлинади.
1.6. Машғулотларни ўтказиш шакллари
Маърузалар, амалий (семинар) машғулотлар, мустақил таълим
1.7. Назорат турлари
Ўқув жараёнида талабалар билими даражасининг назорати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, институт, факультет ва кафедра томонидан тасдиқланган Низомлар ва меъёрий хужжатлар асосида олиб борилади. Жорий, оралиқ, якуний баҳолаш тартиби ва мезонлари кафедралар томонидан ишлаб чиқилади. Оралиқ ва якуний баҳолашлар кафедра қарорига биноан ёзма иш, тест синови ёки оғзаки суҳбат кўринишларида ўтказилади.
1.8. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми ва ўқитиш турлари бўйича ўқув соатлари турлари.
"Стратегик менежмент" фанидан 5340200 - «Менежмент» (Тармоқлар бўйича) бакалавриат йўналиши талабалари учун ишчи ўқув дастурига биноан тақсимланган умумий ўқув юкламаси.



Т\р

Юклама тури

Семестрдаги
соатлар

Соатлар жами

1

Аудиториядаги жами дарслар
Шу жумладан:

138

138

1.1

Маьруза дарслари

36

36

1.2

Амалиёт дарслари

36

36

1.3

Ҳафталик аудитория дарслари

5

5

1.4

Мустақил таьлим соати

66

66

1.5

Ҳафталик мустақил таьлим соати

4

4





Download 163 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling