Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Иллюзия  Идрок жараѐнининг навбатдаги яна бир ўзига хос хусусияти идрок  қилишда баъзан юз берадиган иллюзия ҳодисасидир. Иллюзия


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Иллюзия 
Идрок жараѐнининг навбатдаги яна бир ўзига хос хусусияти идрок 
қилишда баъзан юз берадиган иллюзия ҳодисасидир. Иллюзия - бизга таъсир 
қилаѐтган нарсаларни янглиш идрок қилиш демакдир. Одатда икки хил 
иллюзия фарқланади: 
а) объектив иллюзия; 
б) субъектив иллюзия. 
Объектив иллюзия - ҳамма одамлар учун умумий характерга эга бўлиб, 
уни геометрик иллюзия деб ҳам юритилади. Объектив иллюзия биз идрок 
қилаѐтган нарсаларнинг ўзаро бир-бирига таъсири туфайли юз беради. 
Иллюзиянинг бу тури ҳар хил геометрик шаклларни идрок қилишда жуда яққол 
кўринади. Масалан, узунлиги баравар бўлган иккита горизонтал тўғри чизиқ 
чизилса, бу чизиқларнинг учларига ташқарига қаратилган ва ичкарига 
қаратилган чизиқ каттароқ бўлиб кўринади. Идрок жараѐнида юз берадиган 
иллюзиянинг бу турига жуда кўплаб мисол келтириш мумкин. Масалан, 
баравар катталикка эга бўлган учта кетма-кет турган тўғри бурчакли 
устунчаларни чизиб, уларнинг атрофига узоқлаштирувчи чизиқларни чизсак, бу 
учта кетма-кет турган устунчалар ҳар хил катталикда бўлиб кўрина бошлайди. 
Бу ерда узоқлаштирувчи чизиқларнинг таъсирида иллюзия ҳосил бўлади. 
Субъектив иллюзиялар одамнинг айни чоғдаги ҳиссий ҳолати билан 
боғлиқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, одамнинг ҳиссий ҳолатида рўй 
берадиган ўзгаришлар идрок жараѐнига таъсир қилади. Масалан, юқорида 
айтиб ўтилганидек, одам кечаси ѐлғиз кўчада қўрқиб кетаѐтган бўлса, ҳар бир 
шарпа унинг қўрқинч ҳиссини кучайтириб юборади. Натижада унинг 
рўпарасидан чиқиб қолган буталган дарахт қандайдир даҳшатли мавжудотга 
ўхшаб кўринади. 
Ҳаѐтда кенг тарқалган ҳар хил инс-у жинс, девлар, ажиналар ва шу каби 
ножинс нарсалар ҳақидаги кўплаб гаплар кучли қўрқинч ҳисси таъсирида 


164 
нотўғри идрок қилиш, яъни субъектив иллюзия туфайли вужудга келгандир. 
Баъзан одам қаттиқ қўрққан пайтида бош мия катта ярим шарларининг 
пўстидаги муҳим марказлардан бирортаси узоқ муддатли тормозланиш 
ҳолатига тушиб қолиши мумкин. Буни академик И.И.Павлов ҳаѐтни муҳофаза 
қилувчи тормозланиш деб атаган еди. Ана шундай пайтда тормозланиб қолган 
марказ билан боғлиқ бўлган организмнинг бирор қисмида кескин ўзгариш 
пайдо бўлади. Чунончи одамнинг оғзи ѐки кўзи қийшайиб қолиши мумкин ѐки 
ҳўли, оѐқи фалаж бўлиб қолиши мумкин. 
Субъектив иллюзия ҳодисаси, яъни қаттиқ қўрқинч ҳисси таъсирида 
нотўғри идрок қилиш ҳодисаси болаларда ҳам учраши мумкин. Шунинг учун 
ана шу юғоридаги мулоҳазаларни, яъни янглиш идрок натижасида пайдо 
бўладиган қўрқинчли образларни назарда тутиб, ҳеч вақт болаларни қўрқитиш 
керак эмас. 
Психологияда кўриш иллюзияларининг ўрганилиши муайян ўзининг 
тадқиқот тарихига эга. Масалан, агарда биз кўрсаткич ва ўрта бармоқларимизни 
чалиштириб, нўхот ѐки биронта думалоқ нарсани чалиштирган ҳолда иккала 
бармоқимизнинг учи билан босиб туриб, шунингдек айни бир даврда 
айлантираверсак, бу ҳолда бармоқларимизнинг тагида битта эмас, балки иккита 
нўхот бордек ҳис қиламиз. 
Ана шу ҳолдаги бир нарсанинг иккита бўлиб сезилиши Аристотел 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling