Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 3.68 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/336
Sana20.11.2023
Hajmi3.68 Mb.
#1788018
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   336
Bog'liq
portal.guldu.uz-УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ

Апперсепсия 
Идрокнинг ўзига хос хусусиятларидан бири идрок жараѐнига бутун 
психик ҳаѐт мазмунининг (яъни бутун маънавий бойлигининг) таъсир 
этишидир. Юқорида айтилганидек, идрок жараѐни одамнинг турмуш тажрибаси 
билан боғлиқ экан, бинобарин, идрок жараѐнига билим бойлиги одамнинг 
ишонч, еътиқодлари, дунѐқараши, қизиқиш ва эҳтиѐжлари ҳамда касби таъсир 
қилади. Психологияда идрок
жараѐнига одамнинг бутун маънавий ҳаѐт бойлигини таъсир этишини 
апперсепсия деб юритилади. Апперсепсия - идрок жараѐнини шахснинг 
олдинги билимлари, шахсий ва ижтимоий тажрибалари, қизиқишлари, 
мотивасияси, эҳтиѐжлари ва одатлари, умуман руҳий ҳаѐтининг барча мазмуни 
билан белгиланишидир. Апперсепсия ҳодисаси туфайли одамлар ўзаро 
идрокининг 
мазмуни 
билан 
бир-бирларидан 
муайян 
даражада 
тафовутланадилар, яъни улар айнан бир хил нарсани узининг билими, савияси, 
нуқтаи назари, дунѐқараши ва ижтимоий келиб чиқишига асосланган ҳолда 
турлича идрок қиладилар ҳамда акс эттирадилар. Масалан, даладаги гуллаб 
турган пахтани оддий бир талаба билан тажрибали агроном идрок қиладиган 
бўлса, албатта, уларнинг идроклари, яъни пахтани акс эттириш лари жуда катта 
фарқ бўлади. Талаба шунчаки, одатдаги оддий бир пахта сифатида акс еттирса, 
агроном пахтанинг қандай нави, тараққиѐтнинг қайси босқичда эканлиги, 
тахминан қанча ҳосил бериши ва шу кабилар билан бирга чуқур ҳамда жуда 
тўла идрок этади. Педагогик ва психологик билимларга эга бўлган тарбиячи 
билан бундай билимлардан мутлақо хабарсиз бўлган оддий бир онанинг 
болаларидаги турли ехтиѐжлар ва ҳаракатларни идрок қилишлари ўртасида 
кескин фарқ мавжуд. Масалан, илдиз тушунчасини болалар ўсимликларнинг 
моддий асоси сифатида, математиклар сонларнинг илдизи кўринишида, 
ижтимоий нуқтаи-назардан қариндош-уруғчилик шаклида кўз олдига 
келтирадилар. Апперсепсия тушунчаси баъзи ҳолларда идрокнинг аниқлиги, 
тўлиқлиги, равшанлиги, предметлилиги, танловчанлик каби сифатларнинг 
маъноси ўрнида қўлланилган. Психологик назарияларига кўра, апперсепсия 
ҳодисаси барқарор ва вақтинча (муваққат) деб юритилувчи икки турга 
ажратилади. Барқарор апперсепсия ҳодисаси шахснинг дунѐқараши, қатъий 
маслаги,
мотивасияси, қизиқиши, билим савияси, маданий даражаси, хулқ-атвори, 
маънавияти ва касбий тайѐргарлигига боғлиқ бўлиб, у ўта мураккаб тузилишга 
эгадир. Муваққат (вақтинча) апперсепсия тури эса шахснинг фақат идрок 
қилиши жараѐнидаги емосионал ҳолатига, яъни унинг кайфияти, руҳланиши, 
шижоати, стресс, аффект кўринишидаги ҳис-туйғуларида, уларнинг суръати, 
давомийлиги тизимида ўз ифодасини топади. 
Идрок хусусиятининг яна бир ўзига хос хусусияти унинг 
константлигидир. Идрокнинг константлиги деганда биз идрок қилишдан 
онгимизда ҳосил бўлган образнинг реал воқеликдаги бизга таъсир етиб турган 
нарсанинг табиий ҳолатига ҳар жиҳатдан мос бўлишини тушунамиз. 
Маълумки, нарсаларнинг ҳажми (катта ѐки кичиклиги) шу нарсаларни қандай 
масофадан (узокдан ѐки яқиндан) идрок қилаѐтганимизга қараб ўзгариб туради. 
Лекин шундай бўлса ҳам идрок қилишдан ҳосил бўлган нарсаларнинг 


163 
онгимиздаги образлари ҳамма вақт шу нарсанинг табиий ҳолатига мос бўлади, 
масалан, катта йўлда кетаѐтиб, узоқдан гугурт қутичасидек кичкина бўлиб 
келаѐтган автобусни кўриб, "кичкинагина автобус" келяпти демаймиз. Узоқдаги 
автобусни идрок қилишда онгимизда ҳосил бўлган образ автобуснинг реал 
ҳажмига тенг бўлади. Ёки тепамиздан катта баландликда учиб кетаѐтган 
ҳозирги замон йирик пассажир самолѐтларини кўриб, кичкина самолѐтчалар 
учиб кэтишаяпти, деб айтмаймиз. Бироқ шу нарсани айтиш керакки, идрокнинг 
константлиги ҳусусияти ҳам одамнинг турмуш тажрибаси билан боғлиқдир. 
Чунончи, умрида ҳеч қачон ҳозирги замон катта пассажир самолѐтларини 
кўрмаган одам баланд учиб кетаѐтган самолѐтни идрок қилиб, унинг реал 
ҳажмини (қанчалик катталигини) тасаввур ета олмайди. 
Кўришда масофа, ранг, шакл, ҳажм константликлари рўй беради. қаламни 
20 ва 1см масофадан идрок қилиш, доскани 1 ва 10 м масофадан идрокқилиш, 
оқ қоғоз ѐки қуѐшда, хона ичида, коридорда ҳам оқ идрок қилинади. 
Константлик ҳодисасида одам нарсаларни кўз шуур пардасига тушган суратига 
айнан мувофиқ кўрмайди, балки улар ҳақиқатдан қандай мавжуд бўлса, шундай 
кўради. Бу кишининг тажрибаси, оммавий фаолияти жараѐнида вужудга 
келади. 

Download 3.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   336




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling