Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

7.2.1-жадвал
Маҳсулот таннархининг бевосита ва билвосита 
ҳаражатлари таркиби.
 
Ҳаражат моддалари 
Маҳсулот таннархига олиб
борилиши жиҳатидан 
бевосита 
билвосита (устама) 
Хом ашё ва асосий материаллар (қайта кирим 
қилинган чиқитлардан ташқари) 

Сотиб олинган бутловчи қисмлар ва ярим 
фабрикатлар 

Ишлаб чиқариш характеридаги иш ва хизматлар 

Технологик мақсадлар учун ишлатилган ёқилғи 
энергия 

Ишлаб чиқаришга тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш 
ҳаражатлари 

Ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий суғуртага 
ажратмалар 



172 
Моддий 
қийматликлар 
камомади 
ва 
маҳсулотларнинг 
бузилишидан 
кўрилган 
зарарлар 

Асосий воситалар амортизацияси 

Ишлаб чиқаришга оид бошқа ҳаражатлар 

Маҳсулот таннархи бир турдаги маҳсулотни бевосита ва билвосита 
ишлаб чиқариш ҳаражатларини шу маҳсулот миқдорига бўлиш орқали 
топилади: 
МТ = МХ+ИХ+СТ+А+БИХ / М 
 
Бу ерда: 
МТ - маҳсулот таннархи, сўм / дона, сўм / кг ва бошқа; 
МХ - ишлаб чиқаришнинг моддий ҳаражатлари, сўм; 
ИХ - ишлаб чиқариш хусусиятидаги меҳнатга ҳақ тўлаш 
ҳаражатлари, сўм; 
СТ - ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта 
тўловлари, сўм; 
А - асосий воситалар амортизацияси, сўм; 
БИХ - бошқа ишлаб чиқариш ҳаражатлари, сўм; 
М - маҳсулот миқдори, центнер, дона, кг, тонна ва ҳаказо. 
Корхонада режадаги (бизнес-режада белгиланган) ва ҳақиқий 
(ҳисобот бўйича ҳақиқатда эришилган) таннарх ҳисоблаб борилиши 
мумкин. Бу режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳақиқатда 
эришилган даража билан солиштириш, ортиқча моддий ва меҳнат 
ресурслари сарфларига йўл қўйилган ёки тежамга эришилганини аниқлаш 
ва келгусида тегишли хулосалар чиқаришга имкон беради. 
Режадаги таннарх корхонанинг мавжуд техник, технологик ва 
кадрлар салоҳияти доирасида маҳсулот ишлаб чиқаришга сарфланиши 
мумкин бўлган ҳаражатларнинг кутилаётган максимал даражасини акс 
эттиради. Режадаги таннарх моддий ресурсларни сарфлаш меъёрлари 
асосида хисобланади. 
Ҳақиқий таннарх корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини 
хақиқатда сарфланган бевосита ишлаб чиқариш ҳғаражатларини ташкил 
топади. Ҳақиқий таннарх режадаги таннархдан фарқ қилиши мумкин. Агар 
у режадаги таннархдан юқори бўлса, ишлаб чиқариш самардорлигининг 
пасайишидан паст бўлса, капитал, меҳнат ва моддий ресурслардан оқилона 
фойдаланиш натижаларини акс эттиради. Маҳсулот таннархини 
ҳисоблашда фақат шу маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ 
ҳаражатлар ҳисобга олинади. Маҳсулотни сотиш ва ишлаб чиқаришни 
бошқариш билан боғлиқ умумкорхона ҳаражатлари маҳсулот таннархига 
киритилмай давр ҳаражатларига_ҳисобига киритилади. 
Маҳсулот таннархини аниқлашда ҳисоблаш объектларини билиш 


173 
мухимдир. Унга қилинган ҳаражатларни алоҳида ҳисобга олиш мумкин 
бўлмаганлигидан, умумий ишлаб чиқраиш ҳаражатларини ҳисоблаш 
объектлари бўйича тўғри тақсимлаш мухимдир. 
Маҳсулот таннархига киритиладиган ишалб иқариш ҳаражатлари 
ҳаражат элементлари ва моддалари бўйича гурухларга ажратилади. 
Бундай гурухлаш: 
• режалаштирилган махсулот ишлаб чиқаришнинг моддий ва меҳнат 
сарфларига эхтиёжни аниқлаш; 
• ҳаражатларни иқтисодий мазмунига кўра тақсимлаш; 
• умумий ишлаб чиқариш ҳаражатлари миқдорида у ёки бу ҳаражат 
элементларининг улушини аниқлаш имконин беради. 
Масалан, бухгалтерия ҳисобида маҳсулот ишлаб чиқариш 
таннархини ҳосил қилувчи ҳаражатлар иқтисодий мазмуни ва умумийлик 
хусусиятларига кўра қуйидаги элементларга ажратилади: 
• ишлаб чиқаришнинг моддий ҳаражатлари; 
• ишлаб чиқаришга тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш ҳаражатлари; 
• ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий суғуртага ажратмалар; 
• асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси
• ишлаб чиқаришга оид бошқа ҳаражатлар. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling