Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Инфляция даражаси. Инфляция юз берса, қарзга берилган пул 
эгасига қайтиб келгунича ўз қадрини қисман йўқотади. Бунда пул эгаси 
ютқазади. Шу сабабли фоиз инфляцияни ҳисобга олиб ўрна-тилади. Фоиз 
инфляция шиддатига нисбатан тўғри мутаносибликда ўзгаради. 
Пулни қарз беришдан кўра бошқа йўсинда ишлатишдан 
тушадиган даромад. Бунда пул эгасининг афзал кўриш принципи амал 
қилади. Агар акция дивиденди юқори бўлса, фоиз пасаяди ва аксинча. Агар 
акцияга 15% дивиденд берилса, фоиз ундан юқори бўлиши шарт. Акс 
ҳолда пул эгаси уни қарзга бермай, акция сотиб олишни афзал кўради. 
Қарз беришнинг хатар даражаси. Агар қарзнинг қайтиб келиши 
кафолатланса, фоиз паст, агар бу хатарли бўлиб, қарз қайтиши шубҳали 
бўлса, фоиз юқори бўлади. Одатда, молиявий баққуввт ва нуфузли 
фирмалар учун фоиз тайинланади. Юқори ва паст фоиз ўртасидаги фарқ 
пул эгалари учун маълум даражада қарз хатарини камайтиради, чунки бир 
ерда фоизнинг камлиги, бошқа ерда унинг ортиқ бўлиши билан қопланади. 
 
8.4. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг
иқтисодий самарадорлиги 
 
Иқтисодий самарадорликнинг моҳияти. Бозор иқтисодиётига ўтиш 
хўжалик юритишнинг оқилона йўлларини қидириб топишни талаб қилади. 
Бу эса материаллар ва ҳом ашёни тежаб-тергаб сарфлашни, дастгоҳлар ва 
ускуналардан яхшироқ фойдаланишни, ходимлар иш унумдорлигини 
оширишни, маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатларни 
пасайтиришни, пировардида, корхона 
рентабеллилигини 
ва 
фойдалилигини оширишни кўзда тутади. 
Кўрсатиб ўтилган омилларнинг барчаси ишлаб чиқаришнинг 
иқтисодий самарадорлигига эришиш тушунчасига бирлашади. Корхона 
хўжалик фаолиятининг якуний натижаси (фойда)ни унга эришишга 
сарфланган 
ресурслар 
билан 
таққослаш 
ишлаб 
чиқа-ришнинг 
самарадорлигини акс эттиради. Самарадорликнинг ошиши харажатлар 
бирлигига тўғри келадиган иқтисодий натижаларнинг кўпайиши билан 
ифодаланади. Самарадорлик 
хўжалик 
юритиш 
механизмининг 
такомиллашганлик даражасидан, бизнесни тўғри йўналишда олиб 
борилаётганлигидан дарак беради. 
Самарадорликнинг таърифи асосида ишлаб чиқариш харажат-
ларининг таркиби ва ҳажми ётади. Харажатлар – бу корхонанинг ишлаб 
чиқариш ва тижорат фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган омиллар 


199 
(сармоялар, меҳнат ресурслари, табиий ресурслар, тадбиркорлик 
фаолияти) учун сарфланган маблағларнинг пулда акс эттирилишидир. 
Улар маҳсулот таннархи кўрсаткичида намоён бўлиб, барча моддий 
харажатлар, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари, меҳнатга 
ҳақ тўлаш харажатларининг пулдаги ифодасидир. 
Ишлаб чиқаришнинг барча харажатларини икки гуруҳга: доимий ва 
ўзгарувчан харажатларга бўлиш мумкин. Доимий харажатларга микдори 
ишлаб чиқариш ҳажми ўзгариши билан ҳам ўзгармайдиган харажатлар 
киради. Улар корхона маҳсулот ишлаб чиқармаган ҳолда ҳам тўланиши 
керак. Уларга амортизация чегирмалари, бинолар ва ускуналарнинг 
ижараси, суғурта бадаллари, бошқарув ходимла-рининг иш ҳақлари ва 
бошқалар киради. 
Ўзгарувчан харажатлар деб, умумий микдори бевосита ишлаб 
чиқариш ва сотиш ҳажмларига киритилган, шунингдек, маҳ-сулотларнинг 
бир неча турларини ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ бўлган 
харажатлар тушунилади. Буларга хом ашё, материал-лар, ёқилғи ва электр 
энергияси, ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ва бошқа харажатлар киради. 
Ишлаб чиқариш харажатларининг бундай бўлиниши корхоналар 
фаолияти самарадорлигининг ҳар хил кўрсаткичларини аниқлаш учун 
зарурдир. 
Ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш услуби умумий 
харажатлар ва уларнинг айрим турларини хўжалик фаолиятининг 
натижалари билан таққослашдан иборатдир. Бунинг учун турли хил 
кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичларнинг белгиланган 
таснифи мавжуд эмас. Ҳар бир корхона иқтисодиётини ўрганувчи уларни 
ўзича, у ёки бу кўрсаткичларнинг аҳамиятини таъкидлаш заруриятидан 
келиб чиққан ҳолда ёки корхона иши натижаларини ҳар томонлама 
баҳолаган ҳолда гуруҳларга ажратади. 
Барча кўрсаткичларни қуйидаги учта гурухга бирлаштириш мақсадга 
мувофиқдир: хўжалик фаолиятини умумлаштирувчи кўрсаткичлар; 
ресурсларнинг 
айрим 
турларидан 
фойдаланиш 
самарадорлиги 
кўрсаткичлари; молиявий фаолиятни баҳоловчи кўрсаткичлар. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling