Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

 
КФС = КФ / КМ * 100; 
 
Бу ерда, КФС – кредитнинг фоиз ставкаси, %; 
КФ – қарз фоизи, сўм; 
КМ – қарз миқдори, сўм. 
Кредитларнинг фоиз ставкаси мамлакатнинг ссуда капиталлари 
бозорида аниқланади. Ҳалқаро кредитларнинг фоиз ставкаси эса жаҳон 
ссуда капиталлари бозорида аниқланиб, бу бозорларнинг асосий қисми 
Лондон, Токио, Нью-Йорк, Франкфурт, Париж ва Брюссел шаҳарларида 
жойлашган. 
Кредитларнинг фоиз ставкаси турли омиллар таъсирида ўзгариб 
туради. Бу омилларнинг асосийлари қуйидагилардир: 
Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бозорда қандай 
микдорда қарз пулига талаб бор ва унга нисбатан қандай микдорда қарзга 
бериладиган пул чиқарилган. Талаб ошса, фоиз ортади, таклиф тушса, у 
камаяди. 
Қарзга олинадиган пулни ишлатишдан кутиладиган наф даражаси, 
аниқроғи шу пулнинг истеъмол қиймати. Қарз пули тадбиркор учун кўп 
фойда келтирса ёки истеъмолчи эҳтиёжини тўлароқ қондирса, фоиз юқори 
бўлади, акс ҳолда у пасайиб кетади. Бунда пулни ҳозир ишлатишдан 
тегадиган наф таққосланади. 
Қарзни тўлаш муддати ва шарти. Агар қарз узоқ муддатга берилиб, 
уни секин-аста, кичик-кичик қисмларга бўлиб, бемалол қайтариш мумкин 
бўлса, қарздор юқори фоизга рози бўлади. Агар қарз қисқа вақтга берилса 
ва уни бир йўла тўлаш шарт бўлса, қарздор паст фоизни маъқул кўради. 
Гап шундаки, қарз қанчалик узоқ муддатга берилса, шунчалик уни 
ишлатиб даромад кўриш мумкин ва шу ҳисобдан фоиз тўлаш енгил 
бўлади. 


198 
Қарзнинг қандай пул билан берилиши. Агар қарз эркин 
конвертирланган валюта берилса, фоиз юқори белгиланади, агар у оддий 
валютада берилса, фоиз нисбатан паст ўрнатилади. Конвер-тирланган пул 
обрў-эътиборли бўлганидан уни ишлатиш осон, ундан тезда даромад 
кўриш мумкин. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling