221
жойлардим. Агар (ғаним устига) лашкар тортмоқчи бўлсам, уруш-ярашдан
ўртага сўз ташлаб, амирларим кўнгилларининг бу икковидан қай
бирига
мойиллигини билишга интилардим. Агар ярашдан сўз очсалар. Бунинг
фойдасини уруш зиёнига солиштириб кўрардим. Агар урушга мойил
бўлсалар, унинг наф ва фойдасини яраш зиёнига таққослаб кўрардим,
қайси бири фойдалироқ бўлса, шуни ихтиёр қилардим”.
1
Ўз вазифаси ва олиб борилиш шаклига қараб кенгаш турлича бўлади.
Кенгаш тип (хил)лари:
Вазифалари бўйича:
· қарор қабул қилиш;
·
фикр алмашиш;
· ахборотни тинглаш;
· диспетчерлик муҳокама;
Олиб бориш шакли бўйича:
· диктатор (ҳукмдор)лик;
· автократ, якка ҳукмдор шаклида;
· баҳсли шаклда;
· серегатив шаклда.
Кенгашгача:
· мажлис режасини тузиб унга тайёргарлик кўринг;
· мажлисда
кўриладиган
масалалар
юзасидан
тайёрланган
материалларни мажлис қатнашувчиларига олдиндан жўнатинг;
· мажлисга фикрлари ўта муҳим бўлган кишиларни таклиф қилинг;
· мажлисни зарурат туғилган ҳоллардагина чақиринг.
Кенгаш вақтида:
· кенгашни белгиланган вақтда бошланг;
· кенгашни ўтказишнинг
ягона тартибини белгиланг;
· ортқича хуруж, шахсий қарши чиқиш ҳоларига йўл қўйманг;
· кенгаш мақсадини ҳар бир қатнашувчи эътиборига етказинг.
Do'stlaringiz bilan baham: