Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3
Download 1.74 Mb. Pdf ko'rish
|
бизнес ва тадбиркорлик2010
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
Қисқа хулосалар
Тадбиркор фаолияти фақат тадбиркорликнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларига боғлиқ бўлмасдан, у инсонлар, ўзининг қўл остида хизмат қилувчи мутахассислар ва ишчилар, айниқса, чет эллик ҳамкасблари – бизнесменлар доирасида умумахлоқий меъёрларга риоя қилиши билан ҳам баҳоанади. Ишдаги муваффақиятнинг ярмидан кўпроғи унинг одобига, маданиятига, дунёқарашига, ишбилармонлик қоидаларини қай даражада билишига бевосита боғлиқдир. Бозор иқтисодиёти шароити тадбиркор раҳбарлардан бошқарув услубларини такомиллаштиришни талаб этади. Бошқарув услублари, асосан, онгли равишда муайян мақсадларга эришиш учун хизмат қилади. Улар моҳияти ва мақсадига кўра тарбиявий, модддий-рағбатлантирувчи ва маъмурий-ташкилий тур-ларга бўлинади. Бошқарувда узоқ ва яқин муддатларга мўлжалланган режалар тузиш, қарорлар қабул қилиш, ижрочилар ўртасида ишларни тақ-симлаш, қарорлар ижросини назорат қилиш, ижрочиларни рағбатлан-тириш раҳбар зиммасидадир. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1.Бизнесда бошқарув психологиясининг мазмуни ва моҳияти нимада? 2. Бошқариш санъати деганда нимани тушунасиз? 3. Тадбиркор раҳбар фаолиятининг бошқариш санъатидаги характерли хусусиятлар нималардан иборат? 4. Тадбиркор раҳбарнинг руҳий-психологик хусусиятлари нимада? 5. Қандай тадбиркор раҳбар муваффақиятга тез эришади? 6. Тадбиркор раҳбар қандай талабларга жавоб бериши керак? 7. Раҳбарда қандай сифатлар мужассамлашган бўлиши даркор? 8. Раҳбарлик услубидаги салбий қусурлар қайсилар? 9. Тадбиркор маданияти деганда нимани тушунасиз? 10.Тадбиркор раҳбар низоли вазиятларда қандай йўл тутиши лозим? Асосий адабиётлар 1. Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир. Президент И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2009 йил 6 декабрь. 2. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Президент 231 И.Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2010 йил 29 январь. 3. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271 сонли Қарори. 4. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартарф этиш йўллари ва чоралари. / И.А. Каримов. – Т.: Ўзбекистон, 2009. 5. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. – Т.: ТДИУ, 2010. 6. Самадов А,Н., Останақулова Г.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Молия-иқтисод, 2008. 7. Қосимова М.С., Самадов А,Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, 2005. 8. Қосимова М.С., Ходиев Б.Ю., Самадов А.Н., Мухитдинова У.С. Кичик бизнесни бошқариш. Ўқув қўлланма. –Т.: Ўқитувчи, 2003. 9. Анискин Ю.П. Организация и управление малым бизнесом: Учеб. пособ. – М.: Финансы и статистика, 2008. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling