Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Қисқа хулосалар 
 
 
Республикамизнинг иқтисодий тараққиёти, иқтисодий мустақиллиги, 
халқининг фаравон турмуш даражаси, қолаверса меҳнат ресурсларининг 
иш билан бандлик даражаси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг 
ривожи билан боғлиқдир. Бу ҳолат эса корхоналарнинг иқтисодий 
эркинлигини рағбатлантириш даражасининг ривожланиши билан 
тавсифланади. 
Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги иқтисодий фаолият 
жараёнлари ва унинг натижаларини акс эттирувчи кўрсаткичларда кичик 
бизнес улушининг юқори бўлишига ҳам боғлиқ эканлиги шубҳасиздир.
Кам харажат ҳисобига янги иш ўринлари яратиш имконияти, йирик 
бизнес кириб бора олмайдиган бозор сегментларини эгаллай олиш 
қобилияти, айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасида ва унча катта бўлмаган 
маҳаллий ресурс базаларини ўзлаштиришда жуда қулай ташкилий шакл 
эканлиги кичик бизнесни ривожлантиришнинг аҳамияти беқиёслигини 
кўрсатади. Шу сабабли ҳам кичик бизнесни жадал ривожлантириш 
масаласи маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, хизмат 
кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва шунингдек, мамлакатнинг экспорт 
салоҳиятини ошириш масалалари билан чамбарчас боғланган. 
Кичик бизнесни ривожлантириш борасида яратилган қулай шарт-
шароитлар соҳанинг иқтисодий ривожланишдаги, аҳолини иш билан 
бандлилиги ва даромадларининг ўсишидаги роли янада кучайиши ҳамда 
ЯИМ, экспорт ва тармоқлар ҳамда соҳаларнинг ишлаб чиқариш 
кўрсаткичларидаги улуши ортиб боришига хизмат қилади. 
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар: 
1. Иқтисoдий ўсишни таъминлaшда кичик бизнес ва хусусий 
тадбиркорликнинг аҳамиятини изоҳланг. 
2. 2009 йилда кичик бизнес соҳасида қанча янги иш ўринлaри тaшкил 
этилди? 
3. Мамлакатимизда бaндлик муaммoсини ҳaл этишда кичик бизнес 
имкониятларини тушунтиринг. 
4. Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни ривoжлaнтириш 
аҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишгa қандай таъсир 
кўрсатмоқда?
5. Кичик бизнес имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланишдаги 
муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича ўз фикрингизни баён 
этинг. 
6. Худудий кесимда белгиланган мақсад ва вазифаларни 
аниқлаштиришда қандай ҳолатларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ? 
7. Кичик 
тадбиркорлик 
субъектларини 
ахборот-консалтинг 


253 
хизматлари 
билан 
қўллаб 
қувватлаш 
қандай 
чоралар 
орқали 
таъминланади? 
8. Кичик бизнес субъектларининг моддий-техник таъминоти бўйича 
келгусидаги 2008-2015 йилларда амалга ошириладиган ишлар нималардан 
иборат бўлиши лозим? 
9. Мамлакат иқтисодиётида кичик бизнес субъектларининг улуши ва 
аҳамиятини тубдан ошириш мақсадида қандай йўналишларда комплекс 
чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган? 
10. Самарали экспорт фаолиятини амалга оширишлари учун кичик 
бизнес субъектлари қандай ахборотлар билан таъминланган бўлишлари 
зарур? 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling