Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш саноат ишлаб 
чиқаришининг турли босқичларида импорт шаклида харид қилиш орқали 
қўлланилувчи деталлар, бутловчи қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва 
тайёр маҳсулотларни маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида ишлаб 
чиқаришга ўтказиш жараёни. 
Импорт ўрнини босиш самараси маҳаллийлаштириш жараёнини 
амалга ошириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган 
хизматлар натижасида тежалган импорт маҳсулотлари қиймати. 
Инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва 
кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган 
сарфларнинг пул шаклидаги кўриниши. У пул маблағлари, банк 
кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга 
оширилади. Пул маблағлари кўринишидаги инвестиция номинал 
инвестиция, ана шу пул маблағларига сотиб олиш мумкин бўлган 
инвестицион ресурслар реал инвестиция дейилади.
Инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича амалий ҳаракатлар 
инвестицион фаолият деб аталиб, у қуйидаги манбалар ҳисобига амалга 
оширилиши мумкин: 
- инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари (фойда, амортизация 
ажратмалари, пул жамғармалари ва ҳ.к.); 
- қарз олинган молиявий маблағлар (облигация заёмлари, банк 
кредитлари); 
- жалб қилинган молиявий маблағлар (акцияларни сотишдан олинган 
маблағлар, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари); 
- давлат бюджети маблағлари; 
- чет элликлар маблағлари.
Инвестиция дастури - республика иқтисодиётини барқарор ва 
тадрижий ривожлантиришга эришишга, табиий, минерал-хом ашё, 
молиявий, моддий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўли 
билан республика айрим тармоқлари ва минтақаларини таркибий 


260 
ўзгартиришнинг асосий устуворликларини ва стратегик вазифаларини 
амалга оширишга йўналтирилган бир-бири билан ўзаро боғланган чора-
тадбирлар комплекси. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling