259
инқирозга қарши ишлаб чиқилган чоралар дастури бўлиб, мазкур дастурда
талаб ва таклифни рағбатлантиришга йўналтирилган бир қатор молиявий
имтиёзлар ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини
таъминловчи чора-
табдирлар мажмуи ўз аксини топган.
Инвестицион кредитлар – ишлаб чиқаришни кенгайтириш, техник ва
технологик жиҳатдан янгилаш, модернизациялаш ва реконструкция
қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш учун зарур бўлган
воситаларни
сотиб олиш мақсадида олинган кредитлар.
Иқтисодий ночор корхоналар – муайян миқдорда капитал йўқотиш,
ишлаб чиқариш майдонларини қисқариши, ишсизлар сонининг ортиши,
рақобатбардош бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва бунинг учун
катта миқдорда материаллар, хом ашё, ёнилғи, мехнат ресурслари
сарфлайдиган қолоқ, самарасиз корхона
Do'stlaringiz bilan baham: