Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

 
Инфратузилма – иқтисодий тизим умумий тузилишининг ёрдамчи 
тавсифга эга бўлган ҳамда ушбу тизим умумий фаолиятининг бир маромда 
боришини таъминловчи таркибий қисми.
Ишлаб чиқариш инфратузилмаси – ишлаб чиқаришнинг 
ривожланиши учун ташқи шарт-шароитларни таъминловчи тармоқлар 
мажмуи бўлиб, ўз ичига темир ва автомобиль йўллари, электр, газ ва сув 
таъминоти, алоқа коммуникациялари, омбор хўжалиги ва бошқаларни 
олади. 
Интермодаль марказ – юк ташишлар бўйича халқаро 


261 
коммуникация ва логистика маркази. 
Интернет хизматлари – интернет тармоғи абонентларига амалий 
баённомалар томонидан тақдим этилувчи функционал имкониятлар 
мажмуи: электрон почта, файлларни қабул қилиш ва узатиш, веб-
ҳужжатларни ўқиш, муайян масофадан туриб бир вақтнинг ўзидаги 
мулоқот (чат), терминал орқали эркин фойдаланиш, тармоқда 
ҳужжатларни сақлаш ва ишлаш ва ҳ.к.
Ижтимоий инфратузилма – аҳолининг турмуш фаолиятини, унинг 
фаровонлиги таъминлашга хизмат қилувчи турли муассаса ва объектлар 
мажмуи. Масалан, таълим муассасалари, дам олиш ва даволаниш 
масканлари, уй-жой, коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 
табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, йўловчи 
транспорти ва бошқалар.  
Ижтимоий соҳа обектлари – аҳолининг муносиб турмуш шароити ва 
фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи соҳа ва тармоқлар мажмуи. 
Булар қаторига уй-жой фондлари, соғлиқни сақлаш, маориф, спорт, 
маданият муассасалари ва бошқаларни киритиш мумкин. 
Ижтимoий дастурлар аҳолининг бевосита турмуш шароити ва 
фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи соҳа ва тармоқларни 
ривожлантиришга оид чора-тадбирларни ўз ичига олган режавий 
ҳужжатлар. 
Иқтисодий ислоҳотлар иқтисодиётнинг таркибий тузилишини 
сифат жиҳатидан такомиллаштириш, унинг барқарор ва мутаносиб 
ривожланишини таъминлаш имконини берувчи, мақсадга мувофиқ ҳолда 
ва изчил равишда амалга оширилувчи туб ўзгаришлар, чора-тадбирлар 
мажмуи.

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling