Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Коммивояжер – фирма ишлаб чиқараётган барча маҳсулотни сотувга  тақдим этувчи шахс.  Консорциум


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet171/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

Коммивояжер – фирма ишлаб чиқараётган барча маҳсулотни сотувга 
тақдим этувчи шахс. 
Консорциум – бу аниқ иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни 
мақсад қилган корхоналарнинг муваққат бирлашмаси. 
Кооперация алоқалари – турли соха ишлаб чиқариш тармоқларида 
маълум махсулотни тайёрлаш бўйича узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш. 
Крeдитoр қарздoрлик – корхона, ташкилот ёки муассасанинг 
тегишли юридик ёки жисмоний шахсларга тўланиши лозим бўлган пул 
маблағлари бўлиб, улар меъёрдаги (муддати ўтмаган) ҳамда муддати ўтган 
қарздорликларга бўлиниши мумкин.
Конфискация – мажбурий ҳолда мулкнинг жами ёки бир қисмини 
мусодара қилиш ва давлат ихтиёрига ўтказиш. 
Концерн – бу ишлаб 
чиқариш 
диверсификацияси, яъни 
корхоналарнинг фаолият соҳалари ва ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари 
турининг кенгайиши, янгиланиб туриши асосида таркиб топадиган йирик 
кўп тармоқли корпорация. 
Концессия – миллий иқтисодиётни ривожлантириш ёки тиклаш, 
табиий бойликларни ўзлаштириш мақсадида давлат ёки муниципалитетга 
қарашли ер участкалари, қазилма бойликлари, мол-мулк, корхоналар ва 
бошқа хўжалик объектларини муайян муддатга ва шартлар билан 
фойдаланиш учун чет эллик инвесторга давлат номидан бериладиган 
рухсатнома, улар билан тузиладиган шартнома ёки келишув. 


263 
Корхонанинг 
банкрoтлиги 

 
корхона 
молиявий-хўжалик 
фаолиятининг ночорликка юз тутиши натижасида ўз қарз мажбуриятлари 
бажара олмаслиги. Корхона хўжалик судининг қарорига кўра расмий ҳолда 
банкрот деб эълон қилинади. 
Конъюктура – хўжаликнинг 
маълум 
давридаги 
ҳолатини 
характерловчи кўрсаткичлар тўплами. 
Кооператив – бу юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, хўжалик 
юритувчи субъект. У жамоа мулки ҳуқуқидаги мулкка эгалик қилади, 
ундан фойдаланади ва тасурруф этади. 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling