Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


 Кичик бизнес ва тадбиркорликда раҳбарнинг


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

3.5. Кичик бизнес ва тадбиркорликда раҳбарнинг 
бошқарув услуби 
Раҳбарнинг бошқарув услуби деганда, бошқарув жараёнида келиб 
чиқадиган муаммоларини ҳал қилиш усуллари мажмуи тушунилади. 
Кичик бизнес ва тадбиркорликда раҳбарликнинг қуйидаги бошқа-рув 
услубларидан фойдаланилади: 
1. Хўжалик ишларидаги камчиликларга муросасиз бўлиш. 
2. Жамоа ва унинг ҳар бир ходими тўғрисида қайғуриш. 
3. Юқори маданиятли бошқарувнинг ташкил қилиш. 
4. Раҳбарнинг янгиликни ҳис этиш қобилияти. 


90 
Кичик бизнес фаолиятини бошқаришнинг бир неча поғоналари 
мавжуд. Уларга икки поғонали, уч поғонали ва кўп поғонали бошқарувни 
мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Кичик бизнес фаолиятини бошқаришда 
жаҳон амалиётидан олинган ва энг самаралиси ҳисобланган икки поғонали 
усул, яъни раҳбар-бажарувчи усулидан кенг фойдаланилади.
Бу усулнинг самараси унинг оддийлигида, бажарувчи ва раҳбар 
ўртасидаги муносабатларни тўғридан-тўғри боғланганлигидадир. Бу ерда 
назоратнинг юқори самарасига эришилади. Поғоналар сони ортиб борган 
сари бошқарув самараси камайиб боради. 
 
Қисқа хулосалар 
Корхонани бошқаришнинг мақсадга мувофиқ таркибини вужудга 
келтириш тадбиркор ҳал этиши керак бўлган муҳим вазифалардан бири 
бўлиб ҳисобланади. 
Кичик бизнес корхоналари бошқарув таркибининг чизиқли-поғонали, 
чизиқли-штабли, функционал, чизиқли-функционал, дастурли-мақсадли, 
матрицали турлари мавжуд. 
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришда жаҳон 
амалиётидан олинган ва энг самарали усул бўлиб, икки поғоналри усул, 
яъни раҳбар-бажарувчи усули ҳисобланади. Бу усулнинг самараси унинг 
оддийлиги ва раҳбар ва бажарувчи ўртасидаги муносабатларнинг 
тўғридан-тўғри боғланганлигидадир.
 
 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
 
1. Бошқарувнинг ташкилий структураси нима?
2. Бошқарув бўғини ва босқичлари тўғрисида сўзланг. 
3. Корхонада самарали бошқарув деганда нимани тушунасиз? 
4. Чизиқли (поғонали) тузилманинг моҳияти нимада? 
5. Чизиқли-штабли тузилма нима? 
6. Функционал тузилманинг ўзига хос хусусияти нимада?
7. Дастурли-мақсадли тузилманинг моҳияти нимада?
8. Матрицали тузилма нима? 
9. Бошқарув тузилмаларининг ўзаро фарқи нимада? 
10. Раҳбарнинг бошқарув услуби деганда нимани тушунасиз? 
11. Кичик бизнес ва тадбиркорликда раҳбарликнинг қандай бошқарув 
услубларидан фойдаланилади? 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling