Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 3


Download 1.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/182
Sana31.01.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1143234
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   182
Bog'liq
бизнес ва тадбиркорлик2010

 


91 
Асосий адабиётлар 
 
1. Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик 
тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам 
пойдевордир. Президент И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси 
Конституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали 
маросимидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2009 йил 6 декабрь. 
2. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва 
халқимиз 
фаровонлигини 
янада 
юксалтиришдир. Президент 
И.Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда 
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим 
устувор 
йўналишларига 
бағишланган 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2010 йил 29 январь.
3. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271 сонли 
Қарори.
4. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон 
шароитида уни бартарф этиш йўллари ва чоралари. / И.А. Каримов. – Т.: 
Ўзбекистон 2009.
5. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик. – Т.: ТДИУ, 2010. 
6. Самадов А,Н., Останақулова Г.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. 
Т.: Молия-иқтисод, 2008. 
7. Қосимова М.С., Самадов А,Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: 
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, 2005. 
8. Анискин Ю.П. Организация и управление малым бизнесом: Учеб. 
пособ. – М.: Финансы и статистика, 2008.


92 
4-БОБ. КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК
СУБЪЕКТЛАРИДА МАРКЕТИНГ
ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
4.1. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида
маркетингнинг аҳамияти 
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида қарор қабул қилиш ва уни 
ишлаб чиқишда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг самарали воситаси 
ҳамда асоси бўлиб маркетинг ҳисобланади ҳамда кичик бизнес ва 
тадбиркорлик фаолиятини бошқариш тизимида, уни ташкил этишда
режалаштириш ва назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади. «Ай-си-ай» 
концерни бошқаруви раиси Джон Ҳарви Джонс кичик бизнес ва 
тадбиркорликда маркетингни ўрнини тависфлаб шундай дейди, яъни 
«Маркетинг кичик бизнес ва тадбиркорликнинг таянч омилидир. Бу 
нафақат ёқилғи, балки кема командасидир.»
1
 
Маркетинг элементларининг пайдо 17 асрнинг ўрталарига бориб 
тақалади. Бу давргача товарларни натурал айирбошлашни турли шакллари 
пайдо бўлади, кейинчалик маркетинг фаолиятини биринчи элементлари, 
яъни реклама, нарх, сотиш кабиларни ривожланиши кузатилди. 
Маркетинг тушунчаси бозор соҳасини ҳар қандай фаолияти билан 
боғлиқдир, шу боис маркетинг сўзини таржимаси ва келиб чиқиши 
келтирилади (инг. Маркет – бозор, инг – фаол, фаолият, ҳаракат маъносини 
англатади). 
Маркетинг бу нафақат фалсафа, фикрлаш тарзи ва иқтисодий 
тафаккур йўналиши, аммо айрим фирма, компания, тармоқ ва бутун 
иқтисодиёт бўйича амалиёт фаолияти ҳамдир.
Талаб билан таклифни ўзаро таъсири - бу алоҳида шахслар ёки 
гуруҳнинг хоҳиш-эҳтиёжларини ўзлуксиз қондириш жараёни бўлиб 
ҳисобланади. Бу жараён ўз навбатида шундай ижтимоий-иқтисодий 
категорияларни ўзаро таъсирига асосланади, яъни уларга муҳтожлик, 
эҳтиёж (хоҳиш), талаб, харид қилиш (айирбошлаш, битим) ва аниқ товар 
ва хизматларни истеъмоли (ишлатилиши) киради. 
Бу тушунчалар маркетинг тушунчаси, моҳиятини аниқлашга имкон 
беради. 
Қуйида маркетингнинг асосий категориялари берилган (4.1.1-расм).
Муҳтожлик – кишини бирон бир нарсани етишмаслигини ҳис 
этишидир. 
Эҳтиёж – индивид шахснинг маданий даражасига асосан махсус 
шаклга муҳтожликдир. 
Талаб – бу харид қувватига эга бўлган эҳтиёж. 
1
Г.Л.Багиев и др. Маркетинг. Маркетинг. Учебник. –СПб.: Питер, 2008, с83. 


93 

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling